«Портернинг умумий стратегик модели»да корхона барча имкониятларини бозордаги бир сегментга қаратади, товар ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш эвазига маҳсулотга паст баҳо белгилаб истеъмолчиларни кўпроқ жалб этади ва сотиш ҳажмини оширади. Бошқа ҳолатда эса, рақобатчилар йўқ бозорни янги товар ассортименти билан эгаллаб олади.
М.Портер 3 хил асосий рақобатли стратегияларни ажратиб кўрсатган:
1. Харажатлар бўйича устунлик. Бунда товарга рақибга нисбатан пастроқ нарх қўйиш ҳисобига юқори бозор улушини эгаллаш мақсадида харажатларни минималлаштиришга мўлжал олади.
2. Дифференциация – рақиблар таклифи олдида устунликка эга бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришга ва маркетинг дастурига мўлжалланади.
Дифференциациянинг 4 та йўналиши мавжуд:
товар дифференциацияси;
сервисли дифференциация;
ходимлар дифференциацияси;
имиж дифференциацияси.
3.Фокуслаш(концентрация) – бутун бозорга эмас, балки махсус бозор сегментига ноёб савдо таклифи ишлаб чиқиш йўли билан мўлжални олишдир.
«Товарлар (бозорлар имкониятлари колипи(матрицаси)»да фойдани кўпайтириш биринчидан -товар ҳаракатини ўзгартирмаган ҳолатда бозорни кенгайтириш, иккинчидан - ҳали талаб қондирилмаган бозорларга кириб бориш; учинчидан - корхона бозорда яхши танилгандан сўнг янги товар ишлаб чиқаришёки модификациясини ўзгартириш; тўртинчидан - янги бозорлар учун янги товарлар ишлаб чиқариш орқали эришилади.
Бошқача айтганда “товар - бозор” матрицаси И. Ансофф матрицаси деб юритилади. И. Ансофф матрицаси бўйича стратегияни танлаш бозорни тўлдирилганлиги ва фирмани товар ишлаб чиқариш имкониятларини янгиланиши билан аниқланади. У қуйидаги кўринишга эга бўлади.
Товар
|
|
Бозор
|
|
эски
|
янги
|
эски
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |