Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С


-расм. Рақобат суръатларига таъсир этувчи омиллар15


Download 0.94 Mb.
bet46/92
Sana26.01.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1124401
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   92
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

8.4-расм. Рақобат суръатларига таъсир этувчи омиллар15


8.5-расм. Рақобатнинг ривожланишига таъсир омиллар16

  • Вертикал интеграция капитал размерига талабни оширади, интеграциялашган ва қисман интеграциялашмаган фирмаларнинг ишлаб чиқариш харажатлари ва рақобатбардошлигидаги кучли фарқланишга олиб келади;

  • Миқёсдаги иқтисод - зарурий товар,рақобатбардошлигига эришиш учун бозор улушини оширади,

  • Маҳсулот ассортиментини тез янгилаш.

Рақобатнинг ривожланишига таъсир этувчи омилларни 6 та турга ажратиш мумкин:

  • технологик ўзгаришлар;

  • талабдаги ўзгаришлар;

  • бозор тузилмасидаги ўзгаришлар;

  • маҳсулот номенклатурасидаги ўзгаришлар;

  • тармоқ ривожланишининг динамикаси;

  • давлатнинг иқтисодий сиёсатидаги ўзгаришлар.

Замонавий рақобат шароитида ҳамкорлик қилиш – рақобат устунлигини шакллантириш шарти сифатида ҳаракатланиб, қарама-қарши рақибликдан ўзаро алоқадаги рақибликка зтиш зарурдир. Бунда стратегик шериклик асосида турли гуруҳлар тузилади.

8.4. Рақобатли устунлик тушунчаси


Рақобатли устунлик - товар ёки марканинг фирмага ўзининг бевосита рақобатчиларига нисбатан маълум бир устунлик берадиган характеристикаси ва хусусиятларидир. Бу характеристикалар (атрибутлар) ғоятда хилма-хил бўлиши ва товарнинг ўзига (асосий хизматга) ҳам, асосий хизматга қўшимча хизматларга, ишлаб чиқариш, савдо шаклларига ҳам тааллуқли бўлиши, ҳамда фирма ёки товарга хос бўлиши мумкин. Демак, бундай устунлик нисбий бўлади ва товар бозорида ёки бозор сегментида энг яхши мавқега эга бўлган рақобатчига нисбатан белгиланади. Бу энг хавфли рақобатчи имтиёзли рақобатчи деб аталади.
Рақобатчининг нисбий устунлиги турли омиллар билан белгиланади. Умуман олганда, бу омилларни улар вужудга келтирадиган ички ва ташқи устунликлардан келиб чиққан ҳолда икки кенг тоифага ажратиш мумкин
Агар рақобатли устунлик товарнинг ажралиб турувчи сифатларига асосланган бўлса, у “ташқи” устунлик деб аталади, бу сифатлар харажатларнинг қисқартирилиши ёки самарадорликнинг оширилиши ҳисобига харидор учун қийматли бўлади.
Бинобарин, ташқи рақобатли устунлик фирманинг “бозор қудратини” оширади, яъни у бозорни имтиёзли рақобатчидагига нисбатан юқорироқ сотиш нархларини қабул қилишга мажбур қила олади, чунки имтиёзли рақобатчи бундай ажралиб турувчи сифатларни таклиф эта олмайди.
Ташқи рақобатли устунликдан келиб чиқадиган стратегия дифференциация стратегияси бўлиб, бу стратегия фирманинг маркетинг соҳасидаги ноу-хаусига, унинг мавжуд товарлардан норози бўлган харидорларнинг истакларини аниқлаш ва қондиришдаги афзаллигига таянади.




Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling