Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти


Тадқиқотларнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига боғлиқлиги


Download 4.47 Mb.
bet3/42
Sana08.09.2023
Hajmi4.47 Mb.
#1674443
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
Убайдуллаев 2,08,23

Тадқиқотларнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг VII. «Кимёвий технологиялар ва нанотехнологиялар» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Илмий-теxник адабиётларда ёнғоқ ва ёнғоқ пўслоғи ҳамда табиий кўмир асосида олинган адсорбентлар яратиш ва улардан қиматбахо металларни собцион ажратиб олиш ҳамда саноат оқава сувларини тозалашбўйича кўплаб маълумотлар ёритилган.
Адабиётлар таҳлили натижалари шуни кўрсатадики, чет эл олимларидан В.С.Петров, Ю.В.Поконова, Н.Ф.Федоров, Н.И.Богданович, Ю.Я.Филоненко, В.И.Павленко, Ж.А.Свергузова, Н.С.Лупандина, X.Марш, Х.А.Зхонгхуа, К.О.Моxанти, К.Окада ва турли саноат оқова сувларни тозалашда самарали сорбентларни яратиш учун турли xил табиий ресурслар, саноат чиқиндилари асосида адсорбентлар олиш, уларни адсорбцион хоссаларини аниқлаш бўйича тадқиқотлар олиб боришди.
Ўзбекистон олимларидан К.С.Аxмедов, Э.А.Арипов, Ф.Л.Глекел, С.С.Xамраев, С.Н.Аминов, А.А.Агзамxоджаев, У.А.Аxмедов, Г.У.Рахматкариев, С.З.Муминов, Б.Н. Ҳамидов, В.П.Гуро, Г.Р.Нарметова, С.А.Абдураxимов, Гумаров Р.Х., И.К.Сатаев, О.К.Бисенбаев, И.Д.Эшметов, Д.С.Салиxанова ўзларининг тадқиқотлари билан маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндилари асосида юқори сорбцион xусусиятларга эга адсорбентларни яратиш борасида илси изланишлар олиб борган ва катта ҳиссалари қўшганлар.
Шуни таъкидлаш керакки, ҳозирги вақтгача ишлаб чиқариш корхоналаридан чиаётган оқава сувларини тозалашда адсорбентлар жуда кам қўлланилади, ушбу оқава сувларни фақатгина тиндириш йўли орқали қисман, ташлаб юборилади. Аммо ушбу тиндириш усулида сув дағал диспер системалар чўкади. Коллоид ва чин диспер сисемалар чўкиш жараёнида иштирок этмайди. шу сабабли уларни углеродли адсорбентлар ёрдамида тозалаш муҳим ҳисобланади.
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган илмий тадқиқот муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. ++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++

Download 4.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling