8-расм. Углеродли адсорбентларнинг солиштирма юзасига ишқорларнинг нисбатини таъсирини аниқлаш
Yeryong’oq po’stlog’ini NaOH ёрдамида модификация қилинган углеродли адсорбентларнинг адсорбция хоссаларини Мак-Бэн ускунасида аниқланди.
9-расм. NaOH ёрдамида модификация қилинган ЕП-МА ва ҚК-МА адсорбентларида бензол буғи адсорбцияси
ЕП-МА адсорбентида 0,1 нисбий босимгача бензол малекулалари асосан шиддат билан адсорбцияланади ва бунда адсорбция миқдори 1,5 моль/кг ни ташкил этди. Шундан сўнг секинлик билан адсорбент ғоваклари бензол малекулалари билан тўйинишни бошлайди.
ҚК-МА ни NaOH билан модификация қилинган намунада ЕП-МА га нисбатан 0,1 нисбий босимда бензол малекулалари 1,7 моль/кг ни ташкил этади.
9-rasmda бензол адсорбцияси изотерма қийматлари тажриба натижалари асосида олинган ва БЭТ тенгламаси ёрдамида адсорбентлар моноқават сиғими (αm), солиштирма юзалари (S) ва тўйиниш адсорбцияси (αs) қийматлари ҳисоблаб топилган. ЕП-МА ва ҚК-МА адсорбентининг солиштирма юзаси ва тўйиниш ҳажми қолган намуналарга нисбатан юқори бўлиши аниқланди.
10-Жадвал
NaOH ёрдамида модификация қилиб олинган ЕП-МА ва ҚК-МА адсорбентининг бензол буғи адсорбцияси бўйича стуруктура-сорбцион кўрсаткичлари
№
|
Намуналар
|
Моноқават сиғими,
αm, моль/кг
|
Солиштирма юзаси,
S м2/г
|
Тўйиниш адсорбцияси,
αs, моль/кг
|
1
|
ЕП-МА
|
1,39
|
336,71
|
3,30
|
2
|
ҚК-МА
|
1,387
|
337,10
|
3,55
|
10-jadvalдан кўриш мумкинки, ЕП-МА адсорбентига нисбатан ҚК-МА адсорбентининг солиштирма юзаси 0,99 баробар катталиги аниқланди.
Микроғоваклар тўйиниш назарияси тенгламаси ёрдамида хисобланган микроғоваклари ҳажми ҚК-МА га нисбатан ЕП-МА да-1.2 марта юқори эканлиги аниқланди.
КOH ёрдамида модификация қилинган yeryong’oq po’stlog’i ва ёнғоқ пўстлоғидан олинган углеродли адсорбентларни адсорбция изотермалари ўрганилди. Олинган натижалар расм 10-jadvalда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |