Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти


-жадвал Ёнғоқ пўстлоғи асосида турли шароитларда фаоллаб адсорбентларда бензол буғи адсорбцияга кўра ғоваклари хажми


Download 4.47 Mb.
bet32/42
Sana08.09.2023
Hajmi4.47 Mb.
#1674443
TuriДиссертация
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   42
Bog'liq
Убайдуллаев 2,08,23

8-жадвал
Ёнғоқ пўстлоғи асосида турли шароитларда фаоллаб адсорбентларда бензол буғи адсорбцияга кўра ғоваклари хажми





Адсорбентлар

Микроғоваклар хажми
W0∙103, м3/кг

Мезоғоваклар хажми
Wme∙103, м3/кг

Тўйиниш хажми
Vs∙103, м3/кг

Ғоваклар-нинг ўртача радиуси rўр, Å

1

ЕП-ФА

0,1757163

0.02

0.1976

14,9

Ёнғоқ асосида олинган ЕП-ФА адсорбентида адсорбция жараёнида ~12% бензол молекулалари π комплес хосил қилиши хисобига мустахкам адсорбцияланганлиги аниқланди. ЕП-ФА да бензол адсорбция молекулалари бошқа адсорбент намуналарига нисбатан кўп ютилиши, адсорбент қаватлари оралиғидаги ғоваклик ҳажмининг юқорилиги билан характерланади.

§ 3.5. Модификациялаб олинган углеродли адсорбентларни хоссаларини ўрганиш


Бугунги кунда кимё, озиқ-овқат ва фармацевтика йўналишларининг шиддат билан ривожланиши технологик жараёнда асосий омиллардан бири бўлган сувга эҳтиёжни оширади. Корхоналарда йиғилиб қолаётган катта миқдордаги саноат оқава сувлари эса экологлар ва мухандислар олдидаги жиддий муаммоларни туғдиради. Оқава сувларни тозалашнинг турли усуллари мавжуд бўлиб, энг оддий ва содда усули адсорбцион усулдир. Бунда асосан қаттиқ адсорбентлар ёрдамида, яъни кўмир, бентонит ва ион алмашинувчи смоллалар ва бошқалардан кенг фойдаланилади.
Республикада кўмир заҳиралари етарли бўлиб, улар асосан ёқилғи сифатида кенг ишлатилади. Уларнинг таркибидаги кул миқдорининг юқорилиги сабабли, улардан адсорбент олиш жараёнларини бирмунча қийинлаштиради. Шу сабабли, тадқиқот ишида ўсимлик қолдиқлари ҳисобланган, Yeryong’oq po’stlog’i ва бодом пўстлоғини объект сифатида танлаб олинди.
Кўмирли адсорбент олиш бўйича кўп тадқиқот ишлари олиб борилган бўлиб, улар асосан пиролиз, пар-газ фаолллаштириш орқали амалга оширилади. Бундан ташқари турли ишқор ва кислоталар ёрдамида модификация қилиш жараёнлари ўтказилиши мумкин. Табиий оксидланиш жараёнига учраган органик масса янги кислород тутган функциональ гурухларни пайдо қилиши уларни турли ишқорлар (КОН) билан модификация қилинганда кимёвий фаоллаштиришда карбонизация жараёнида реакцион хоссаларини янада кучайтиради. Бундай усулда олинган материаллар катализатор ташувчиларини ва турли сорбентлар олиш имконини беради.
Олинган углеродли адсорбентларини гранулометрик таркиби адсорбент олишда асосий факторлардан бири бўлиб, олинган углеродли адсорбентларнинг 9-jadvalда гранулометрик таркиблари келтирилган.

Download 4.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling