Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти


§4.2. Qimmatbaho metallarкорхоналарининг оқава сувларини тозалаш технологик схемасини ишлаб чиқиш


Download 4.47 Mb.
bet40/42
Sana08.09.2023
Hajmi4.47 Mb.
#1674443
TuriДиссертация
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
Убайдуллаев 2,08,23

§4.2. Qimmatbaho metallarкорхоналарининг оқава сувларини тозалаш технологик схемасини ишлаб чиқиш


Илмий-техник адабиётлар таҳлили турли хил оқава сувларни тозалашда физик кимёвий, биологик ва бошқа турли туман методларни уйғунликда қўллаш имкони борлигини кўрсатди. Бу эса оқава сув таркибидаги ифлослантирувчи моддаларнинг спецефик хоссасига, концентрациясига ва РЭМ кўрсаткичларига боғлиқ. Шубҳасиз, саноат оқава сувларини тозалаш технологияларини ишлаб чиқишда асосий тенденция корхоналарда тозаланган сувни максимал даражада қайта ишлатиш бўлиши керак. Шу билан бирга, саноат зоналарида сақланувчи атмосфера сувлари ҳам ифлосланиш эҳтимоли юқорилиги сабаб, уларни ҳам тозалаш заруриятини келтириб чиқаради.
Кенг қамровли тадқиқотлар натижалари, шунингдек кўплаб адабиётлар тахлили асосида qimmatbaho metallarсаноати оқава сувларни адсорбцион тозалашнинг технологик схемаси ишлаб чиқилган. 16-расмdagi liniya қуйидагича ишлайди: механик тозалаш иншоотларида ёғ тутгичларда (1) оқава сув таркибидаги ёғ қолдиқларини тозалайди, Сўнгра насослар ёрдамида углеродли адсорбентлар ёрдамида тозаловчи сиғимга (2) ташалади, бу ерга (3) ва (4) сиғимларидан ўлчагичлар ёрдамида углеродли адсорбент ёки термик куйдирилган дефекат ёрдамида адсорбцион ва реагентли тозаланади. Кейин (5) рамали фильтлардан фильтрлаб ўтказилади.

16-расм. Оқава сувларни адсорбцион тозалаш иншоотининг технологик схемаси: 1) Ёғ тутгич қурилмаси; 2) оқава сувларни адсорбцион тозалаш қурилмаси; 3) углеродли адсорбент учун сиғим; 4) термик куйдирилган дефекат; 5) рамали фильтр.
Оқава сувларни тозалаш иншоотлари орқали сув бирин-кетин кетма-кет ўтади. Чўктирувчи резервуарлардан олинган чўкма сиқилади ва центрифугаларда сувсизлантирилади ва утилизация қилинади.
Ишлатилган саноат оқава сувларни анорганик ва органик ифлослантирувчилардан тозалаш усули сувни ўз навбатида талаб меъёрларигача тушуриш имконини доим ҳам талаб даражасини бермайди. Шу сабабли босқичли тозалаш усулларини қўллаш орқали тозалаш самарали усуллардан бири ҳисобланади.. Ушбу технологик схема оқава сувларни тозалаш жараенининг мақбул параметрларини сақлаш, керакли миқдордаги
адсорбентларни дозалаш ва кимёвий реакциянинг тўлиқлигини тезкор назорат қилиш имконини беради.
Qimmatbaho metallarсаноати мамлакатимиз агросаноат мажмуасининг катта қисмини ташкил этади. нафақат озиқ-овқат маҳсулотларини, балки ёғга асосланган косметика ва маиший кимёвий моддаларни ҳам ишлаб чиқаради. Бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш кўп босқичли техник жараённи ўз ичига олади. Ишлаб чиқариш жараёнида мураккаб таркибга эга оқава сувлар, шу жумладан ёғ фазалари ҳосил бўлади. Ушбу бирикмалар атроф-муҳит учун ноқулай бўлишидан ташқари, корхона жиҳозларининг тўғри ишлашига ҳам хавф туғдиради. Қоида тариқасида, ёғ ва мой ишлаб чиқариш жараёнида турли табиатли чиқинди сувлар кул рангга ва етарли миқдордаги қаттиқ моддалар, лойқаликни ўз ичига олади, бу тез парчаланиш учун унумдор асос бўлиб, ўзига хос чириган ҳиди бўлади. Маҳсулот ишлаб чиқариш, шунингдек, чиқиндиларни йўқ қилиш мамлакатимизда белгиланган экологик стандартларга жавоб бериши керак. Бу ерда, муҳим талаблар ёғ ва мой ишлаб чиқариш чиқинди сув тозалаш тизими ускуналар ва мавжудлиги учун қўлланилади. Ёғ ва мой саноатида чиқинди сувларни тозалаш технологияларининг бир нечта турлари мавжуд, масалан, канализация ичига туширишдан олдин маҳаллий чиқинди сувларни тозалаш, механик тозалаш, ўртача, босим флотацияси, биологик тозалаш, дезинфекция қилиш.
Qimmatbaho metallarni ishlab chiqarish korxonaларининг чиқинди сувлари жуда ифлосланганлиги ва таркибида органик моддалар, ёғлар ва қаттиқ моддаларнинг кўплиги билан ажралиб туришини ҳисобга олган ҳолда, ҳатто бир хил турдаги цехларнинг чиқинди сувлари таркибида сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин. Ёғ ва мойни қайта ишлаш натижасида мураккаб эмульсиялар, ёғлар, мойлар дисперсиялари ҳосил бўлади, уларни тозалаш тегишли ускуналарни ўрнатишни талаб қилади.
Тозалаш усулларидан бири физик ва кимёвий тозалаш усули, бошқача қилиб айтганда, оқава сув аралашмаларига махсус реагентлар – адсорбентларни қўшишдир.
Адсорбция жараёни хона ҳароратида амалга оширилди. Адсорбентнинг суспензияси 2,5г; 3,0г; 4,0г; 5,0г; эритманинг ҳажми 50мл, ишчи эритмаларнинг концентрацияси сув: 5, 6, 8, 10 г/л, адсорбция вақти 20-30мин. Сувнинг лойқалиги муҳит ёруғлиги 90 бурчак остида тезкор таҳлил қилиш учун мўлжалланган ® TB 211 IR, Ловибонд ёрдамида ўлчанади. Ўлчовлар инфрақизил нур ёрдамида амалга оширилганлиги сабабли, рангсиз ва рангли сув намуналарини ўлчаш имконини берди. Лойқаликни ўлчаш натижалари 14-jadvalда кўрсатилган.

Download 4.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling