Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти


IV БОБ. ЎСИМЛИК ХОМ АШЁСИДАН АДСОРБЕНТЛАР ОЛИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА УЛАР ЁРДАМИДА QIMMATBAHO METALLARNI ISHLAB CHIQARISH KORXONAЛАРИ ОҚАВА СУВЛАРИНИ ТОЗАЛАШ


Download 4.47 Mb.
bet39/42
Sana08.09.2023
Hajmi4.47 Mb.
#1674443
TuriДиссертация
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
Убайдуллаев 2,08,23

IV БОБ. ЎСИМЛИК ХОМ АШЁСИДАН АДСОРБЕНТЛАР ОЛИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА УЛАР ЁРДАМИДА QIMMATBAHO METALLARNI ISHLAB CHIQARISH KORXONAЛАРИ ОҚАВА СУВЛАРИНИ ТОЗАЛАШ


Ҳозирги вақтда статистик маълумотларга кўра, дунё аҳолисининг деярли бешдан бир қисми ичимлик суви танқислиги бўлган жойларда яшайди. Бундан ташқари, аҳолининг тўртдан бир қисми ривожланаётган мамлакатларда яшайди, улар сув қатламлари ва дарёлардан сув олиш учун зарур бўлган инфратузилмага эга эмаслар. Ҳозирги вақтда атроф-муҳитнинг ифлосланиши сув манбаларининг ҳолатига кучли таъсир кўрсатмоқда. Шу муносабат билан оқава сувларни тозалаш сифатига қўйиладиган санитария талаблари йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, чучук ичимлик суви етказиб бериш чексиз эмас ва улар аллақачон ниҳоясига етмоқда. Уларнинг прогнозларига кўра, тахминан 2030 йилда дунё аҳолисининг 47 фоизи сув танқислиги хавфи остида қолади.
Жаҳон ресурслари институти томонидан эълон қилинган сув муаммоси таъсиридан азият чекаётган давлатлар рейтингида Ўзбекистон 164 та давлат орасида 25-ўринни эгаллади. Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида, хусусан, Қорақалпоғистонда сув танқислиги ижтимоий ва экологик инқирозга олиб келиши мумкинлигини ҳисобга олсак, Ўзбекистон учун сув етишмаслиги жуда долзарб муаммо ҳисобланади. Бугунги кунда нафақат қишлоқ хўжалиги, балки аҳолининг маиший эҳтиёжлари учун ҳам сув танқислиги мавжуд бўлган ҳолатлар борлиги сув муаммосини долзарблигини оширади.
Шу тариқа, қишлоқ аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш муаммоси кескинлашмоқда ва шу муносабат билан самарали, арзон ва сифатли ечимларни ишлаб чиқишга қодир технологияларга эҳтиёж сезилмоқда. Бу борада асосий ечимлардан бири, бор ресурсларни тежаш ҳисобланади.


§ 4.1. Фаоллашган углеродли адсорбентларни олиш технологияларини ишлаб чиқиш



15-расм. Ўсимлик хомашёларидан фаоллаштирилган адсорбентлар олишнинг блок схемаси
Намуналарни йиғиб, турли ҳароратда термик ишлов берилади бундан чиққан енгил газлар шу жараённи қиздиришга қайта берилади, оғир смолалар бионефть олишга жўнатилади. Термик фаоллантирилган намуна ишқорлар ёрдамида модификация қилиниб, сўнгра дистилланган сув ёрдамида нейтралланади. Нейтраллаб қуритилган намуналар пар-газ бериб 800 0С да фаоллантирилади. Фаоллаб олинган намуналар совутиб герметик идишларда сақланади (15-расм).

Download 4.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling