Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти


-расм. Маҳсулот чиқиши унумининг пиролиз ҳароратига боғлиқлиги: 1-ёнғоқ пўчоғи; 2-бодом конуслари


Download 4.47 Mb.
bet28/42
Sana08.09.2023
Hajmi4.47 Mb.
#1674443
TuriДиссертация
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   42
Bog'liq
Убайдуллаев 2,08,23

8-расм. Маҳсулот чиқиши унумининг пиролиз ҳароратига боғлиқлиги: 1-ёнғоқ пўчоғи; 2-бодом конуслари
9-rasmдан ҳарорат ошиши билан ҳосил бўлган адсорбентларнинг ацетон бўйича ғоваклиги ўзгаришини кўриш мумкин. ЕП-ФА намунаси учун ғоваклик 600-650 0С ҳароратда 62,2% гача ва ҚК-ФА намунаси учун ғоваклик 700-750 0С ҳароратда 64,2% гача ошганлиги сабабли, бу ҳарорат ушбу намуналар учун мақбул шароит этиб танлаб олинди. Бундан кейинги ҳароратнинг ўзгариши деярли адсорбентнинг ғоваклилигини ўзгартирмайди.



9-расм. Пиролиз ҳароратининг олинган адсорбентнинг ғоваклигининг ўзгаришига боғлиқлиги: 1-ЕП-ФА (ёнғоқ пўстлоғидан олинган фаоллантирилган углеродли адсорбент); 2- ҚК-ФА (шишка конуси асосида олинган фаоллантирилган углеродли адсорбент)
Бундан ташқари, пиролиз ҳароратининг олинган адсорбентларнинг кул миқдорига таъсири ўрганилади. Натижалар 5-жадвалда кўрсатилган.
5-жадвал
Пиролиз ҳароратининг олинган адсорбентларнинг кул миқдорига таъсири

Адсорбент тури

кул миқдори, %

200 0С

300 0С

400 0С

500 0С

600 0С

700 0С

800 0С

900 0С

ЕП-ФА

3.6

3.0

3.0

2.6

2.2

2.2

2.1

2.1

ҚК-ФА

3.2

3.1

3.0

2.9

2.7

2.4

2.3

2.3

3.2-жадвалдан кўриниб турибдики. ЕП-ФА ва ҚК-ФА намуна маркалари учун олдиндан аниқланган мос равишда 6000С ва 7000С хароратда пиролиз қилиш мақбул шароит эканлигини тасдиқлайди. Кул миқдори қанчалик паст бўлса, олинаётган адсорбентнинг ишлаш унуми шунчалик юқори бўлади


§ 3.3. Бодом конусларидан олинган углеродли адсорбентларда бензол буғи адсорбцияси


Микроғовакли фаоллаштирилган углеродли адсорбент диаметри 1-3 нм бўлган кристаллитлардан ташкил топган микрогетероген адсорбентлар бўлиб, фаоллаштириш жараёнида ҳосил бўлган тирқишли ғоваклар турли юзага эга бўлиши мумкин. Адабиётлар муаллифлари тамонидан фаоллаштирилган кўмир адсорбентларининг модель ғовакларида адсорбцион изотермаларни молекуляр ўзгаришини назарий ҳисоблаш усулини ишлаб чиқишган, бунда модель ғовакнинг диаметри 3 нм ва кенглиги 0,8-1,6 нм бўлган. Лекин модель ғовак ҳақиқий ғовакларнинг тўлиқ аналоги эмас, балки баъзи жойларда адсорбентнинг структуравий барқарорлигини таъминлайдиган кўндаланг углерод деворлари билан чекланган бўлади.
Ғовакли адсорбентлар макроғовакларни, мезоғовакларни ва микроғовакларни сақлаши мумкин. Макроғоваклар радиуси 1000-2000Ǻ чегарасида бўлиб, ўз навбатида сорбцияланувчи молекулаларнинг ўлчамларидан хам ошади. Микроғовакларнинг ўртача радиуслари 15-16 Ǻ дан пастроқда жойлашган. Микроғоваклар ўлчами адсорбцияланувчи молекулалар ўлчами билан бир хилдир.

  1. Бугунги кунда адсорбцион қурилмаларда ишлатиладиган углеродли адсорбентлар кўплаб талабларга жавоб бериши керак:

1. Юқори адсорбцион қобилиятга эга бўлиши керак (газ ёки суюқ фазада унинг оз концентрациясида хам катта миқдорда ютиши);
2. Юқори селективликка эга бўлиши керак (аралашмадан фақатгина битта таркибий қисмни ютиши);
3. Ажратилувчи аралашмаларнинг таркибий қисмларига нисбатан кимёвий инерт бўлиши керак;
4. Юқори механик мустаҳкамликка эга бўлиши;
5. Кейинги қайта фойдаланиш учун регенерацияловчи қобилияти мавжуд бўлиши керак (дастлабки адсорбцион ҳусусиятларининг қайта тикланиши);
6. Нархи пастроқ бўлиши керак.
Фаоллантирилган кўмирлар юқори механик мустаҳкамлиги, гидрофоблиги ва бошқа ҳусусиятлари бўйича фарқланиб, кўплаб ҳоссаларга эга, буларга юқори солиштирма юза ва ғовакликлари тузилиши мисол бўлиши мумкин. Фаоллантирилган кўмирнинг саноат адсорбенти сифатидаги камчиликларидан бири унинг ёнувчанлиги ҳисобланади. Ҳавода кўмирларнинг оксидланиши 250 ºC дан юқорироқ ҳароратда бошланади.
Тадқиқотларни 6000С ва 7000С да yeryong’oq po’stlog’iни қиздириб икки хил углеродли адсорбенти намунаси олинди. Олинган кўмир адсорбенти намуналарга бензол молекулалари адсорбция изотермаларидан (Расм 3.5.) Yeryong’oq po’stlog’i асосида олинган углеродли адсорбентга бензол адсорбцияси изотермаси чизиқлари ва қийматларига асосланиб, aдсорбция миқдори нисбий босим ноль қийматидан Р/Рs≈0,22 гача кескин кўтарилиши ва Р/Рs≈0,9-1,0 оралиқларида адсорбат молекулаларига тўйиниши кузатилади. Бензол адсорбцияси изотермалардаги десорбция чизиқларига асосида гистеризис чизиқлари ҳам ҳисобланди ва гистерезислар солиштирма нисбий босимнинг (Р/Рs≈0,1–0,4) оралиқларида aдсорбция чизиқлари десорбция чизиқлари билан бирлашади ва aдсорбция халқаларини ҳосил қилиши кузатилди. Адсорбция ва десорбция чизиқлари ва қийматларига асосланиб, юқори солиштирма босимларда бир биридан фарқ қилишини адсорбция жараёни капилляр конденсацияланиши асосида бориши билан изоҳланади (10-расм.).


Download 4.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling