6-расм. Ер ёнғоқ пўчоқлари оптик расмлари
a-ёнғоқ пўчоғи; b- ёнғоқ пўчоғи кукуни; c-биомасса кўмири.
7-расм. Yeryong’oq po’stlog’i оптик расмлари
a- Yeryong’oq po’stlog’i; b- Yeryong’oq po’stlog’i кукуни; c-биомасса кўмири.
Оғирлик бўйича намунанинг аналитик усулда кул миқдори, %, қуйидаги формула бўйича ҳисобланган
,
бу ерда m1-тигель массаси, гр; m2-намуна билан кружканинг массаси, гр; m3-тигельнинг кул билан массаси, гр.
Сўнг намуналарнинг намлигини намлик ўлчовчи МА 210 R қурилмасида экспериментал аниқланган.
Жадвал 4 да ёнғоқ пўчоғи ва бодом конусларига асосланган фаол углероднинг кул миқдори ва намлигини аниқлаш натижалари кўрсатилган.
4-жадвал
Ёнғоқ пўчоғи ва бодом конусларининг кул таркибини ва намлигини аниқлаш
Материал номи
|
Шартли номи
|
кул миқдори, %
|
намлиги, %
|
ёнғоқ пўчоғи
|
ЕП-ФА
|
3,8
|
4,5
|
бодом конуслари
|
ҚК-ФА
|
3,4
|
4,6
|
БАУ (назорат)
|
-
|
4,5
|
5,2
|
4-жадвалдан маълумки, кул таркиби ва намлиги ҳозирги вақтда турли соҳаларда қўлланиладиган назорат намунасидан (БАУ) кам эмас.
Ёнғоқ пўчоқлари ва бодом конусларидан углеродли адсорбентини олиш учун турли ҳароратларда пиролиз ўтказилди.
Карбонлаштирилган углерод тутган материалларнинг фаоллашиши углероднинг текис қатламларида фаоллаштирувчи воситанинг оксидланиши билан боғлиқ. Дастлаб оксидловчи таъсири фаол функционал гуруҳлар, гетероатомлар ёки радикалларни ўз ичига олган текис қатламларнинг периферик чекка қисмларида содир бўлади. Бундай таъсир текис қатламларнинг қисқаришини пасайишига, мавжуд ғоваклар ҳажмининг кескин ўсишига олиб келади.
Пиролиз натижасида маҳсулот чиқиши пиролиз ҳароратига қараб ўзгаради. Олинган натижалар 8-rasmда келтирилган.
9-расмдан кўриниб турибдики, пиролиз маҳсулотининг унуми унинг пиролиз ҳароратига боғлиқ. Энг мақбул пиролиз ҳарорати ёнғоқ пўчоғи учун 600 0С, бодом конуслари учун эса 700 0С бўлиб, унда ҳосил бўлиш унуми мос равишда 62% ва 58% эканлиги аниқланди. Ҳароратнинг янада ошиши маҳсулотнинг унумини пасайтиради.
Бундан ташқари, олинган кўмир адсорбентларининг ғоваклиги ва кул миқдорига пиролиз ҳароратининг таъсири ўрганилган. Олинган натижалар 9-rasmда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |