Турлар мўллигини Друде шкаласи бўйича аниқлаш
Друде бўйича
|
6 балли тизим (система) бўйича
|
|
Рақам билан
|
Сўз билан
|
Soc ( sociales)
|
6
|
Ўсимлик тупроқ юзасини тўлиқ қоплаб олган (90 % дан ортиқ).
|
Cop 3 (copiosae3)
|
5
|
Ўсимлик жуда кўп учрайди (90-70% гача).
|
Cop 2 (copiosae 2j
|
4
|
Ўсимлик деярли кўп учрайди (70-50% гача).
|
Cop I (copiosae 1)
|
3
|
Ўсимлик бироз кўпроқ учрайди (50-30% гача).
|
Sp (sparsae)
|
2
|
Ўсимлик камроқ учрайди (30-10% гача).
|
Sol (Solitariae)
|
1
|
Ўсимлик жуда кам учрайди (10% дан кам).
|
Un (unicum)
|
0
|
Ўсимлик бир дона учрайди.
|
Бундан ташқари жамоадаги турларни қайта ҳисоблаб чиқиш усуллари ҳам кенг қўлланилади. Бу усул бироз мураккаброқ бўлиб, ҳар бир тур маълум майдон бирлигида- 1 м кв, 10 м кв ҳисобига олиниб, умумий фитоценоз майдонига қайта ҳисобланади. Бунда фитоценоздаги дарахт турларга 10 х 100, 20 х 80, 20 х 10, бута ва ўт ўсимлик турларга 1x2 дан 100 х 2 гача майдон ажратиб олиб ўлчанади. Оғирлик усулида аниқлашда эса ажратиб олинган бир неча ўнлаб майдон ўлчанади. Ҳар бир майдон ўсимлиги ўриб олинади ва улар турларга ажратиб тортилади. Олинган миқдор таққослаб кўрилади. Бу усул билан, асосан, умумий ҳосилдорликни аниқлаш мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |