Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети в. М. МаҲмудов «геоботаника»


Ўсимликлар жамоасининг қаватлилиги (яруслиги поғоналиги) га қараб баҳолаш


Download 0.59 Mb.
bet21/33
Sana24.12.2022
Hajmi0.59 Mb.
#1062839
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   33
Bog'liq
геоботаника щыув ыщлланма

Ўсимликлар жамоасининг қаватлилиги (яруслиги поғоналиги) га қараб баҳолаш.
Бизга маълумки фитоценоздаги турларнинг ер устки ва еростки қимслари фазода ва тупроқда ярус ҳосил қилиб жойлашади. Ҳар бир фитоценозда унинг қаватларга бўлиниши аниқ ифодаланади. Буни чўл, адир, тоғ минтақаларда ва ўрмонларда йилнинг тўрт фаслида ҳам кузатишимиз мумкин. Ҳар бир фитоценозда қаватлар сони жамоанинг тур таркибига қараб 5 та ва айрим ҳолларда бундан кўп бўлиши мумкинлиги кузатилади. Х,ар бир қаватда шу қават учун характерли ўсимлик турлари жойлашган бўлади. Хар бир ярус битта экологик қават хисобланади.
Toғ минтақасида биринчи қаватда доимий равишда дарахтлар, иккинчи қаватда буталар, учинчи қаватда чала буталар, энг пастки қаватда эса кўп йиллик ўтлар, эфемерлар ва мохлар ўсади. Ушбу ўсимлик турларнинг ҳаммаси муҳит шароитларининг ўзига хос ҳолда шаклланишига сабаб бўлади. Яруслилик- поғоналик ўрмон фитоценозларида аниқ кўзга ташланади. Ўрмонларда одатда кўпинча 4-5 яруслилик бўлади. Биринчи ярусда дарахтлар, иккинчи ярусда бироз паканароқ дарахтлар, учинчи ярусда буталар, тўртинчи ярусда чала буталар, бешинчи ярусда ўт ўсимликлар кейин эса мохлар яруси мавжуд бўлади. Ўтўсимликли фитоценозларда, ўрмонлардаги фитоценозлардек, айниқса, яйлов ва ботқоқликларда яруслилик унчалик яхши кўзга ташланмайди. Очиқ яйлов далалардаги фитоценозларда биринчи ярусни битта ёки иккита қўнғирбош (Роа bulbosa L.)дошлар оиласига мансуб турлар, ёввойи арпа ва буғдойиқ- Agropyron repens (L) ташкил қилади. Иккинчи ярусда ҳам қўнғирбош (Роа bulbosa L.)дошлар оиласига мансуб бошқа турлар мавжуд бўлади. Учинчи ярусда эса бурчоқдошлар оиласига мансуб себарга турлари, тўртинчи ярусда эса қўнғирбош (Роа bulbosa L.)дошларга мансуб турлари мавжуд бўлади. Яйловларда баъзан икки ярусли ўсимликлар қоплами учрайди. Аммо табиатда бир яруслм ўсимлмклар қоплами деярли учрамайди. Марказий Осиёнинг шўрҳок чўлларидагина бир ярусли ўсимликлар қоплами учраб, у ерда оқбоялиш-(Sа1sо1а arbusculaeformis Drob), татир (S.gemascens Pall), шўp6yтa- (S. dondraides. Pall), пошмак ( S. leptoclada Gand), сертук балиқкўз- (S. arassa М.В), тўргайчўп (S. brachiata Pall) ларнинг қаватидан иборат бўлади. Фитоце-ноздаги ярусляликка биринчи навбатда экологик омиллар таъсир кўрсатади. Яруслилик ернинг иқлимига ва тупроқ шароитига боғлиқ бўлиб, кўп яруслик юзага чиқишида таъсир кўрсатади. Энг мураккаб яруслилик бизда Ҳисор, Тёнь-Шон тоғ тизмаларининг ўрмонларида учрайди. Ўсимликлар жамоасининг қопламида яруслик фақат ер усти органларида кузатилиб қолмай, балки ер остки органларида ҳам худди ер устки органларидек поғоналик мавжуд. Фитоценоздаги ер остки илдиз системасининг поғоналарида энг устки поғонани яйловларда одатда қўнгирбошдошлар оиласига мансуб бир йиллик ўг ўсимликларнинг илдиз системаси эгалласа ундан кейинги поғонани ўқ илдизли дуккакдошлар - астрадошлар, лабгулдошлар ва бошқа оила вакиллари эгаллайди. Навбатдаги поғонани эса бир йиллик ва кўп йиллик илдиз системаси яхши ривожланган ем-хашак турлар эгаллайди.
Ўсимликлар қопламининг фитоценозларида ер остки ва ер устки органларининг поғоналигиги, айниқса, дарахт ўсимликларда сезиларли даражада кузатилади. Ўсимликларда ер устки ва ер остки поғоналилик ўсимликларнинг қоплами қандай майдонда учрашига ва зичлигига боғлик бўлади. Агар ўсимликлар ўсадиган майдонларга ҳарорат ва ёруғлик етарли бўлса, поғоналилик шунча яхши намоён бўлади. Фитоценоздаги поғоналилик йилнинг фаслларида ўзгариб туради. Ўлкамизда бундай -ҳолат чўл минтақасида яққол намоён бўлади. Эрта баҳорда бир йиллик эфемер ўсимликлар кейинги фаслларда эса кўп йиллик эфемероид ўсимлмклар ундан кейин эса бута ва чала буталар алмашинади. Дарахт ўсимликларнинг илдиз системасининг қаватлилиги тупроқда бошқа турдаги ўсимликлар илдизининг яхшироқ ўрнашишига ҳалақит қилади.
Шундай қилиб, фитоценозда мураккаб ҳаётий жараён давом этади. Муҳитнинг абиотик омиллари бир-бирига таьсир кўрсатиш орқали уни маьлум йуналишга солиб туради. Айни бир вақтда ўсимликларнинг ўзлари ҳам биогеоценознинг барча компонентларига фаол таьсир кўрсатади ва бу уларни ўраб турган муҳитини ўзгартиради. Ўсимликлар билан атрофидаги муҳитнинг ўзаро таьсир этиш жараёнида тобора мураккаброқ ўзаро алоқалар вужудга келади.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling