Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети в. М. МаҲмудов «геоботаника»


Download 0.59 Mb.
bet30/33
Sana24.12.2022
Hajmi0.59 Mb.
#1062839
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
геоботаника щыув ыщлланма

А д и р м и н т а қ а с и. Бу минтақа ҳам чўл минтақаси сингари икки қисмга: қуйи ва юқори адирга бўлинади. Қуйи адир юқори чўлга нисбатан бир оз нотекис тузилишли релъефга эга. Адирнинг ёнбағирлари деярли тошсиз ва анча ётиқ, қиялиги 15-18 С дан ошмайди. Тупроғи типик бўз тупроқ, гумус миқдори 1,5-2% гача етади, Бундай ерларни М. Г. Попов тоғ чалачўли деб номлаган. Бу жойнинг тузилишига кўра анча тўғри номланиш. Бу ерларда эфемер турлар ўсиб булар, кўп йиллик ўсимликлар орасида кўринмай кетади. Синчиклаб текширлар олиб борганимизда бу ерларда жуда кўплаб ранг-баранг эфемер турлар борлигини кўрамиз. Карамгулдошлар, дуккакдошлар, говзобондошлар, сигирқуйруқдошлар, соябондошлар, лабгулдошлар, ғалладошлар ва мураккабгулдошлар оиласига оид эфимер турлар, пиёзгулдошлар, айиқтовондошлар, кўкнордошлар, гулсафсардошлар оиласига мансуб зфимероид турларни учратиш мумкин. Ўсимликлар қопламида қўнғирбош (Роа bulbosa L.) ва ранг билан бирга оққурай (Psoralea drupacea Bge.), қўзиқулоқ (Phlomis thafsoilts Bge), шашир, ширач, қатрон каби кўп йиллик ўсимликлар мавжуд бўлади. Аммо уларнинг турлари унчалик кўп эмас. Энг характерли турлари қўзиқулоқ (Phlomis thafsoilts Bge), оққурай (Psoralea drupacea Bge.), карраклардир. Бундан ташқари ширач ва шашир ҳам ўсади. Шамбала, беда, эспарцет, читир, ўсма каби турлар кам бўлсада учрайди. Бойчечак, лола, сарвинжон, юно, бурмақора, эрантус каби эфемероид турлар ҳам ўсади.
Туркманистон адирларида (Капетдоғ), Помир-Олой, Ғарбий Тён-Шон тизмалари адирларида сийрак пистазорлар сақланиб қолган. Ҳозирги кунда писта ноёб ўсимлик даражасига етиб қолди. Маълумки писта икки уйли ўсимликдир.
Юқори адир рельеф тузилиши билан пастки адирдан анча фарқ қилади. Тепалик ва сойликлар тез-тез алмашиниб туради. Ён бағирлар анча тик бўлади, тупроғи гумусга бир мунча бой тўқ бўз тупроқдир. Ўсимликлар қопламини асосан, буғдой (Triticum vulgare Villd.)иқ, так-так, андиз ва гулхайри ишғол қилади. Биринчи марта юқори адир ўсимликлари ғарбий Тён-Шон адирларида ўрганилган бўлиб уни «қуруқ, ҳар хил ўтли дашт» типи деб тўғри номланган. Бу ерларда, асосан, йирик ксерофит турлар кўплаб ўсади. Ўсимлик бўйлари анча баланд 1-1,5 мга етади. Тошлоқ жойларида бута ва чала буталардан бодомча, итбодом, тошчия, говчия каби турлар ўсади. Сернам жойларда, булоқ бўйларида, тол, учқат, қораталоқ баъзан якка ҳолда (900м) арча (Juniperus zeravschanika Kom.)учрайди. Шундан кўриниб турибдики арча (Juniperus zeravschanika Kom.)юқори адирда бир вақтлар кўплаб ўсган. Кейинчалик турли хил омиллар таъсирида йўқ бўлиб кетган. Юқори адир чорвачиликда энг яхши яйлов вазифасини ўтайди.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling