Тайёр маҳсулот тавсифи. Бу бўлимда тайёр маҳсулотни физик-кимёвий хоссаларини, сақланишга яратилган шароитлар омборларга ва маҳсулотни сақлашга қўйиладиган талабларни ўз ичига олади.
Жараённинг физик-кимёвий асослари. Бу бўлимда ҳом-ашё маҳсулотлари асосида тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қадоқловчи,бутловчи қисмларга талаб ва физик кимёвий ўзгаришлар жараёни тавсифланади.
Технологик схема баёни. Бу бўлимда маҳсулотни сақлашга яратилган цех ва бўлимлардаги шароитлар,омборхоналар,маҳсулот сақланувчи сиғим ,баклар анжомлар маҳсулотни сақлаш жараёнга таъсир қиладиган ҳар хил факторлар тахлили ва технологик схеманинг асосий кўрсаткичлари танланади (ҳарорат, босим, концентрация ва бошқалар). Технологик схема баёнида жараённинг бориши, турли хил қурилмаларнинг боғланиш босқичлари, ундаги технологик параметрлар ҳақида ёзилади. Булардан ташқари заҳарли чиқиндиларни ушлаб қолиш ва тозалаш усуллари, оралиқ маҳсулотларни утилизация қилиш ҳақида кўрсатмалар берилади. Технологик схема баёнида қурилмалар позициясининг тартиб номери баёнда кўрсатилади.
Технологик ҳисоб. Бу бўлимда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, тайёр маҳсулотни сақлаш омборлари қурилма ва жиҳозларини технологик анжомларини ҳисоблашдан мақсад, унинг сиғимини,яратилган оптимал шароитнинг моддий ва иссиқлик-совуқлик ҳисобини, асосий қурилмани конструкцион (баландлиги, диаметри), иссиқлик алмашиниш юзаси ва бошқа ўлчамларини аниқлашдан иборатдир. Омборхоналарнинг асосий ўлчамларини аниқлангандан сўнг, ҳужжат нормативи – давлат стандартлари ва бошқалар бўйича танлаб олинади. Сўнгра омборхона қурилманинг бошқа элементлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган мақсад вазифалари,маҳсулот турларига қараб меъёрий ҳужжат талаблари дойирасида ишлаб чиқариладиган қадоқлаш воситалари ва бутловчи қисмларнинг диаметри аниқланади. Ҳисобларда керак бўладиган моддаларнинг физик-кимёвий хоссалари (зичлиги, иссиқлик сиғими, қовушқоқлиги ва бошқалар) жадваллар ёки формулалар ёрдамида аниқланади. Бу бўлимда ёрдамчи қурилмалар (калорифер, насос ва вентиляторлар, барометрик конденсаторлар ва бошқалар), каталог ва давлат стандартлари бўйича танлаш олинади.
Барча ҳисоблар Халқаро бирликлар системасида ҳисобланиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |