34. А. Адлернинг фикрича, учрашувга кеч қолишга мойиллик ёки нима қилиб бўлмасин бошқаларни хайратлантиришга эҳтиёж хусусияти - ...нинг оқибати ҳисобланади:
а) тўлақонли эмаслик ҳиссининг;
б) тўлақонли эмаслик комплексининг;
в) устунлик комплексининг;
г) ноадекват ҳал бўлган Эдип комплексининг.
35. “Одам табиатан яхши ва ўз-ўзини камолтга етказишга қобил; одамлар онгли, ақлли, онгсиз эҳтиёжлар, зиддиятлар устунлик қилмайдиган мавжудот; одамлар ўз ҳаётларининг фаол ижодкорларидир”. Бу принципларга ... вакиллари амал қилишади:
а) психоанализнинг;
б) бихевиоризмнинг;
в) гуманистик психологиянинг.
36. К. Левин (гештальтпсихологнинг) психологик тизими нима деб аталади:
а) индивидуаль психология;
б) психологик тараққиётнинг рекапитуляция назарияси;
в) персонология;
г) майдон назарияси.
37. Гуманистик психологиянинг қайси вакили “ўз-ўзини амалга ошириш” атамасини киритган:
а) Г. Олпорт;
б) К. Роджерс;
в) А. Маслоу;
г) Р. Мэй.
38. А. Маслоунинг эҳтиёжлар иерархияси ... та эҳтиёждан иборат:
а) 3;
б) 4;
в) 5;
г) 6.
39. Когнитив психология бу:
а) психологик концепция бўлиб, одамнинг онгли тажрибасини, шунингдек одам хулқи ва табиати характерининг яхлитлигини ўрганишга асосий эътиборни қаратади;
б) психологик концепция бўлиб, онгнинг фаоллиги ва билиш жараёнларига асосий эътиборни қаратади;
в) психологик система бўлиб, куч майдони концепциясида одам хулқини тушунтиришда унга босим ўтказувчи ижтимоий майдон атамаларидан фойдаланади.
40. Методологик инқироз даврида (20- асрнинг 10- 30-йиллари боши) қуйидаги янги психологик йўналишлар пайдо бўлди:
а) табиий-илмий йўналиш, эмпирик психология;
б) психофизика, психометрия;
в) генетик психология, психик тараққиёт концепцияси, маданиятлараро тадқиқотлар, гуманистик психология, когнитив психология;
Do'stlaringiz bilan baham: |