Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Download 0.58 Mb.
bet16/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

2. Лафз бу жон (руҳ) дир. Жон кўзга кўринмас жисм бўлиб, манбаи жисмоний дилнинг ғовакларидир. У ердан уриб турувчи томирлар орқали бутун баданга тарқайди. Жонни бадандаги жараёни (ҳаракати), дилдан баданнинг барча аъзоларига сезиш, кўриш, эшитиш, ҳидлаш каби ҳаёт нурларининг уйнинг бир бурчагидаги чироқдан таралаётган нурга ўхшайди. Демак, чироқ ҳаракатини бадандаги жон ҳаракатида кўрамиз. Табиблар жон деганда дил ҳароратида пишган бўғинни айтганлар. Жон сўзининг иккинчи маъноси қуйидагича: Жон инсондаги сезувчи, идрок қилувчи илоҳий неъматдир.
3. Нафс деганда инсондаги ғазаб ва шахват қувватларини ўз ичига олган тараф назарда тутилади. Нафс бу илоҳий неъмат бўлиб у инсоннинг ўзидир, бу унинг иккинчи маъноси. Нафс деганда зўравон кучни назарда тутадилар. “Доимо нафсга қарши курашиш ва мудом уни синдириш лозим, зеро, пайғамбар Алайҳиссалом “Энг қаттол душманинг ўз ичингдаги нафсингдир” деган ҳикматда шунга ишора қилган эдилар. Оллоҳ таоло Қуръонда “Нафсимни оқламайман, зеро, нафс ёмонликка буюрувчидир” деган Юсуф Алайҳис-салом қиссасида.
4. Лафз-ақлдир.
1. Ақл инсоннинг дилидан ўрин олган билишлик сифатидан иборат.
2. Ақл деб илмларни идрок қилувчига айтилади. Зеро, ҳар қандай билгувчининг ўз ҳолича турувчи мустақил вужуди бўлиб, билим шу вужудга тушган сифатдир. Ақл деганда билгувчининг сифати англанилса, гоҳи унинг зоти (ўзи) англанади. Пайғамбар Алайҳиссаломнинг “Оллоҳ яратган биринчи нарса ақлдир” деган сўзларидан мурод ҳам шу.
Ғаззолийнинг "Дин ҳақидаги фаннинг вужудга келиши" (бундан сўнг биз уни Ихйа деб атаймиз) асари ўрта аср мусулмон маданиятининг ривожланишига катта таъсир кўрсатди. Бу трактат Ғаззолийнинг ҳақиқий таълимотини ўз ичига олиши билан бебаҳодирки, у бу вақтда ўзининг мунозарали асарлари билан у ёки бу қарашдаги философларга, исмоилийларга, христан ва араб либералларига-ибахийаларга ва суннизмнинг бошқа ғоявий душманларига қарши чиқади.
Ғаззолий трактатининг туб моҳиятини муаллиф яшаб ижод этган даврнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий шарт шароитларини билмасдан туриб тушуниб бўлмайди. XI асрда ўрта шарқдаги феодал жамият ҳарбий ин тизими билан, шаҳарларнинг гуркираб ривожланиши, қишлоқ хўжалигидан ҳунармандчиликнинг ажралиб чиққанлиги, кескин ижтимоий дифференциаллашганлиги ва юқори даражада ривожланган товар-пул муносабатлари билан ҳарактерланади.
Шунингдек, XI асрда деҳқонлар қўзғолонлари кўрсаткичи жуда паст бўлган. Катта қўзғолонларни IX-X асрларда ва кейин XII асрда кузатиш мумкин.
Бу даврда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий муҳим ходисалардан бири Араб Халифалигида, бу мамлакат ҳудудига Турк-қовчинларнинг келиши бўлди (XI аср бошларида). Туркман-ўғуз сулоласидан бири салжуқлар кейинчалик халифалик худудида ўз давлатларини туздилар.
Ғаззолий ижодиёти салжуқлар даврига (XI асрнинг 2-чи ярми ва XII асрнинг бошлари) тўғри келади. Бу давр ўрта аср тарихида кам ўрганилган, қизиқ даврлардан ҳисобланади.
Салжуқлар давлати ҳарбий давлат эди. Салжуқлар ўзлари босиб олган халқлардан ривожланишда анча паст даражада эдилар, шундай бўлсада, улар ўзларининг мулкчилик шаклларини сақлаб қолдилар ва иқдисодий ва сиёсий ҳаётга ўзгартиришлар киритишди. Салжуқлар қобилиятлар институтини фаол ривожлантирганлар.
Ғаззолийнинг ҳаёти изчил-ҳуқуқшунос ва сўфийни бирлаштиргани каби, унинг асосий асари Ихйа-ҳам изчил суннизм қадриятлари ва сўфизм ғояларини бирлаштиради. Сўфизм ғоялари "Ихйа"да биринчи ўринда туради, шунинг учун кўпчилик тадқиқотчилар бу трактатни сўфий адабиётига қўшадилар. Асар 4 томдан иборат бўлиб, ҳар бир том 10 тадан китобни ўз ичига олади.
Биринчи том (руб) "удумлар" (Ибодин) қуйидаги китоблардан иборат: 1) Билимлар ҳақида китоб; 2) Ақидалар асоси ҳақида китоб; 3) Покланиш сирлари ҳақида китоб; 4) Намоз ўқиш сирлари ҳақида китоб; 5) Закот сирлари ҳақида китоб; 6) Ўрин сирлари ҳақида китоб; 7) Хат сирлари ҳақида китоб; 8) Қуръон ўқиш қоидаси ҳақида китоб; 9) Оллоҳга сиғиниш ва зикр ҳақида китоб; 10) Тунги номоз ўқиш ҳақида китоб.
Асарда этика муаммоларига катта аҳамият берилган. Асарнинг иккинчи ва учинчи томларида мусулмонлар ҳаёти регламенти (қоидалари) берилган.
Ғаззолий ахлоқий - этик қоидаларни учинчи томда ажратиб кўрсатади. У одамнинг ахлоқини ички фанга (бу одамнинг руҳи, жони ва юрагининг ҳаракати билан боғлиқ) ва ташқи ахлоқ фанига (бу одамнинг жисмоний ҳаракати билан боғлиқ) ажратади. Ғаззолийнинг этик назарияси инсоннинг туғма хусусиятлари ғояси билан боғланган.
Ғаззолий инсонда уч хил руҳ (жон) борлигини тасдиқлайди: 1. Ҳайвоний (ёвузликни буюрувчи) 2. Инсоний (тергаб турувчи), 3. Илоҳий (хотиржамлик). Инсондаги биринчи руҳ ёмонлик ва ёвузликни келтириб чиқаради, бунга қарши курашиш зарур. Иккинчи ва учинчи руҳ ҳайвоний руҳга халақит беради, унга қарши курашади.
Тавба қилиш китобида Ғаззолий одамнинг гуноҳларини таснифлайди. Ғаззолий одамзоднинг барча ёмон сифатларини: очкўзликдан бошлаб то жиноятларгача, динга оид энг оғир айблар (ишонмаслик, кўп худолик) ва бошқаларни кўриб чиқади
Ғаззолий гуноҳ хоҳ кичик бўлсин хоҳ катта бўлсин одамдаги 4 сифатга боғлиқ дейди: 1. (бахимийна) - ҳайвонийлик инстинкти; 2. (бабуийа) -ёввойилик инстинкти; 3. (шайтонийа) - динсизлик, тахқирланган мағрурлик, 4. (рубубийа) ўзини илоҳий куч эгаси деб кўрсатиш. Ҳайвонийликдан - очкўзлик, ўғрилик, мастлик, бойлик тўплаш келиб чиқади. Ёввойиликдан - жоҳиллик, одамни уриш, ўлдириш, сўкиш ва бошқалар келиб чиқади. Шайтонийликдан - сотқинлик динсизлик, иккиюзламачилик, гуноҳ ва бошқалар келиб чиқади. Рубубийа - мағрурлик, ишончсизлик, ўз - ўзини кўрсатиш каби гуноҳлар сабаби бўлади.
Асарнинг 3 томи "Ҳалокат" "Одамни ўлимга, ҳалокатга" олиб келувчи ёмон сифатларга бағишланган. Бу сифатлар: очкўзлик, ҳасад, ёмонлик, қизғанчиқлик ва бошқалардан иборат. Бу китоблар ахлоқий этик муаммоларга бағишланган бўлиб, у асарнинг бошқа трактатларидан фарқ қилиб, фалсафий-теологик услубда эмас, дидактик услубда ёзилган. Бу ерда кўплаб масаллардан, ибратли, тарихий хикоялардан фойдаланилган.
Ғаззолийда билиш катта ўрин тутади. “Нарсаларнинг ҳақиқий табиатини билишга интилиш менинг хусусиятим ва ҳар кунги истагим эди. Бу менинг ёшлигимдан ва мустақил қўйган қадамларимдан бошланган. Менга шубҳасиз (ишончли) билим-шундай билим бўлиб туюлдики, унда ўрганилаётган нарса шундай аниқланадики, шубҳага ўрин қолмайди, у ҳеч қандай ҳаёл ва хатолар билан боғланмаган”.
Шубҳа Ғаззолий учун "ҳақиқатни излашига" туртки бўлиб хизмат қилади. Ғаззолий ўша даврдаги барча асосий ислом гуруҳларининг: мутаколимлар, философлар, исмоилийлар ва сўфийларнинг қарашларининг тўғри эканлигига шубҳа билан қарайди. Унга таниш бўлган қарашларга ишончсизлик муносабатида бўлиш Ғаззолийни фалсафа, мантиқ, сўфизм, исмоилийлар догматик илоҳиётини ҳақиқатни топиш мақсадида чуқур ўрганишга олиб келди. Дунё ҳақидаги билимни билишга ва мусулмонлар ким билан бирга бўлишини аниқлашга мажбур қилди.
Биз Ғаззолий қарашларининг икки йўналишини кўриб ўтамиз. Биринчиси рационал йўналиш ва иккинчиси мистик (ғайри табиий) йўналиш.
Ғаззолийнинг скептицизми (ишончсизлиги) ўрта аср мусулмонлари фикрига нисбатан бошқача, ўзига хосдир. Ғаззолий буюк мутафаккир эди, чунки унинг шубҳалари ва дунё ҳақидаги ҳақиқатни билиш имкониятлари тўлиқ тамомланган фалсафий ифодасини топди. У ҳақиқат фақат илмий кашфиётлар орқали қўлга киритилади деб ҳисоблайди. Шубҳа бунга туртки бўлиб хизмат қилади.
У тўртинчи томдаги бир бобда бир неча ҳаракатлар занжирини кузатади. Бунда олдингиси кейингисининг юз беришига сабаб бўлади. Ғаззолий буни шарт деб ҳисоблайди, чунки Ғаззолийнинг фикрича, иккита ходиса орасида сабаблар звеноси бўлиши мумкин эмас. Масалан: ёзув (хат)нинг жараёнини кўриб чиқсак, ҳаракат ёзув занжирининг звеноси ҳисобланмайди, бу жараённинг занжири ақл-билим-хоҳиш-куч-ҳаракатдан иборат. Ғаззолий ақл занжирнинг биринчи ўрнида турганлиги учун сабаб бўлади деган кишини нодон, деб ҳисоблайди.
Ғаззолийнинг фикрича юқорида айтиб ўтилган ҳар бир ходисанинг яратувчиси ва сабабчиси Оллоҳдир. Оллоҳ-ҳар қандай ходисанинг ягона сабабчисидир. У бир ходисанинг бошқа бир ходиса туфайли келиб чиқиш тартибини яратган.
Ғаззолий назарияси иккита ғояга олиб келади, биринчидан ходисаларнинг аниқ кетма-кетлиги мавжуд, масалан: оила-ҳаёт-ақл-хоҳиш-куч-ҳаракат. Бу звенодан ҳеч бири ўзидан олдинги келадиган звенолардан илгари келмайди.
Иккинчидан, бу занжир звеноларининг ҳар бир шарти Оллоҳ томонидан яратилади ва бунинг сабаби ҳеч қандай бошқа ходиса эмас.
Ғаззолий тизимининг гносеологик (билимга оид) томони рационаллилик ва мистика билан боғланган. Билим ва ақл тушунчаси, мистик билим тажрибаси ҳар хил контекст (асарнинг тугал фикрини англатувчи парчаси) ларда, Ихйанинг ҳар хил бўлимларида турлича талқин этилади. Шунинг учун трактатда тахлил қилинган саволларнинг икки гуруҳини кўриб чиқиш мумкин. Биринчи гуруҳ, бу инсон ҳақиқатни англаб ета оладими ва ҳақиқат ўзи нима? Иккинчи гуруҳ билиш йўллари билан боғлиқдир: билишнинг қайси йўли ишончлироқ, ақлнинг роли қандай, одам ақлдан ҳам юқори қобилиятга эгами?, Худони қандай қилиб билиб бўлади ва ҳоказо.
Ғаззолий учун реаллик (ҳақиқат) икки кўринишга эга - моддий ва руҳий (илоҳий) ва инсоннинг мақсади илоҳий ҳақиқатни билиш-худони тан олишдан иборат. Одам ҳақиқатни била олишига Ихйа бир хил жавоб бермайди.
Асосийси - худони "билишга" интилиш - бунга инсон эришадими йўқми, фарқи йўқ. "Билишга эришмаганлик бу билишдир" - дейди Ғаззолий. Оллоҳни билиш-бу уни кўришдан иборат эмас, балки - уни билиш мумкин ёки билиш мумкин эмаслигини тушунишдан иборатдир. Ғаззолийнинг билишга оид қарашларини йиғиб одамнинг беш хил сифатини ажратиб кўрсатиш мумкин:
1. Билимини идрок қилиш қобилияти уни ҳайвондан ажратади, яна одам ниманидир билишини англатади.
2. Баъзи бир туғма маълумотлар йиғиндиси. Буни бола ҳам биладики, бу маълумотлар одамни ахлоқий йўналтириш ҳарактерига эгаки, уларнинг ёрдами билан одам нима мумкин, нима мумкин эмаслигини билиб олади.
3. Одамни тажриба орқали орттирган билими, ёки тажрибаси.
4. Қилаётган ҳаракатининг натижасини олган билимлари орқали олдиндан кўра билиш ва шу асосида келажакда ўзини қандай тутишни ражалаштириш.
5. Билим моҳияти (билаётган ва билгани) бу илоҳий инъом бўлади.
3 ва 4 бандларда айтилганлар оддий маънодаги билим, билиш имкониятининг хусусияти ҳисобланади ва ақл, юрак, кўнгил ёки руҳ деб номланади.
Бу хусусият (субстанция) одамнинг юрагида жойлашади ва туғма бўлади. Севги китобида Ғаззолий бу хусусиятни эшитиш ва кўриш билан..., солиштиради: Юракда шундай қобилият борки, уни,"илоҳий нур" (нури илоҳий) деб номланади. Уни яна "ақл", "ички кўз" (басира ботинийа), "ишонч нури" (нур ал-имом) ёки "ҳақиқий билим" (йоқим), деб номлаш мумкин.
Ғаззолий тизими ўрта аср мусулмон мутафаккирлари: Ал-Форобий, Ибн Синоларнинг қарашлари элементларини ўзида мужассамлаштирган. Шунингдек, Ғаззолий ижодида неоплатонизм, Платон ва Аристотелнинг қарашлари элементлари ва бошқа антик дунё, Шарқ фалсафий фикрининг элементлари бор.
Ихйада Ғаззолий томонидан ишлаб чиқилган таълимотда мусулмон қарашларидаги асосий уч йўналишнинг бирлаштирилишини кўрсатиш мумкин: традиционализм (анъанавийлик), рационализм ва мистизм. Буларнинг ҳаммаси мутафаккир тизимидан чиқариладиган хулосаларнинг турли туманлигини тушунтиради.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling