Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


БИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ ҲАҚИДА ТАЪЛИМОТЛАР. ОЛИЙ ТАФАККУР ТУРЛАРИ: ФИКРЛОВЧИ, МАНТИҚИЙ ВА ДИСКУРСИВ ТАФАККУР


Download 0.58 Mb.
bet13/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

БИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ ҲАҚИДА ТАЪЛИМОТЛАР. ОЛИЙ ТАФАККУР ТУРЛАРИ: ФИКРЛОВЧИ, МАНТИҚИЙ ВА ДИСКУРСИВ ТАФАККУР

Шу кунга қадар араб тили фани, мусулмон рененессанси ёки Шарқ рененессанси, илм-фан ва асосан, фалсафа фанининг шу даврдаги гуркираб ривожланиши ва бунда Ислом динининг ёйилиши ва халифаликнинг вужудга келишининг аҳамияти тўғрисида жуда кўплаб, баъзан бир-бирига бутунлай қарама-қарши фикрлар айтилди. Баъзи тадқиқотчилар шу даврдаги илм-фан тараққиётига холис, ҳаққоний баҳо беришган бўлса, бошқа бирлари илм-фан, маданият ва санъат ютуқларини кўрсатиш билан бирга бу ғоялар ва таълимотлар диний қобиқдан чиқиб кетолмаганлигини эҳтиёткорлик билан эслатиб ўтишади. Халифалик вужудга келишининг илм-фан тараққиётидаги аҳамияти ҳақида ҳам шу гапни такрорлаш мумкин.


Ислом дини тарғиб қилина бошлангандан сўнг араблар аста-секин дунёнинг янги давлатларини Халифалик ҳудудига қўшиб ола бошладилар. Халифалик ҳудудида Эллинлар, Хитой, Ҳиндистон, Мовароуннаҳр, Эрон каби қадимий маданият ўчоқларини ўзида мужассамлаштирган турли миллат ва элатлар яшай бошладилар. Бутун халифалик ҳудудида эркин савдо-сотиқ вужудга келди, ишлаб чиқариш кучлари ривожланди, қишлоқ хўжалигида кўтарилиш юз берди, ҳунармандчилик қишлоқ хужалигидан ажралиб чиқди, шаҳарларнинг товар ишлаб чиқариш ва айирбошлашдаги аҳамияти ортди. Буларнинг барчаси табиий илмий фикрнинг ривожланишига ижтимоий-иқтисодий асос бўлиб хизмат қилди.
Лекин фақатгина ижтимоий-иқтисодий сабабларгина илм-фаннинг ривожланишига сабаб бўла олмайди. Яна бир муҳим ғоявий сабаб бўлиши ҳам керакки, у ҳам бўлса ҳукмрон доиралар илм-фан ривожига халақит бермайгина қолмасдан, балки уни янада ривожлантиришдан манфаатдор бўлишлари, ёрдам беришлари керак бўлади. Халифаликда илм-фаннинг ривожланиши учун ғоявий асос бор эди. Ислом мусулмонларни илм ўрганишга, илоҳий ва дунёвий билимларни пухта эгаллашга даъват қилади. Исломдаги бу маърифатчилик ақидаларига ва Исломнинг бошқа эътиқоддаги одамларни ҳурмат қилиш ҳақидаги таълимотига амал қилган мусулмон ҳукмдорлари йирик шаҳарларда ва тобе салтанатларда маданий-маърифий марказларнинг ташкил топишига ҳар томонлама ихлос кўрсатдилар.
Халифаликнинг барча маданият марказларига дунёнинг ҳамма бурчакларидан турли тилларда ёзилган китоблар, ҳар хил миллатга мансуб, ҳар хил динга эътиқод қилувчи мутафаккирлар тўплана бошлади. Ҳукмдорлар саройларида илмий тортишувлар, мушоиралар ўтказиш, давлатнинг илм-маърифатга ҳомийлиги одат тусига кирди.
Тиббиёт, математика, астрономия, логика, психология ва бошқа фанлар соҳасидаги ҳинд, форс, сурия, грек тилида ёзилган кўплаб китоблар араб тилига таржима қилинди.
Халифалар Мансур (754-776), Хорун-ар-Рашид (786-809) ва Маъмун (813-833) даврларида Хунейна ва Бахтьяшу оилалари, Собит ибн Курра, Коста ибн Лука, Синон ибн Собит ибн Курра, Яҳё ибн Ади, Исҳоқ ад-Дамашқилар грек табиий илмий адабиётларини араб тилига таржима қилишди.
Араб тили фани вакиллари Платоннинг "Қонун" ва “Тимей", Аристотелнинг “Сиёсат", "Категориялар", "Аналитиклар", "Пайдо бўлиш ва емирилиш ҳақида", "Руҳ ҳақида", "Этика", Теофраст, Прокл, Александр Афродезийский, Порфирий, Гиппократ, Гален, Эвклид, Птолемей, Архимед, Аполлоний Перчский, Аристарх Самосский кабиларнинг асарларини араб тилида ўқиб танишдилар, Араб тили фанининг, табиий илмий ва ижтимоий фалсафий, фалсафий-психологик фикрларнинг гуркираб ривожланишига ана шу асарлар маънавий туртки бўлиб хизмат қилди.
Араб тили фани тараққиётининг асосий манбалари сифатида қуйидагиларни ажратиш мумкин:

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling