Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Download 0.58 Mb.
bet42/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Вертгеймер Макс (1880 – 1943), немис психологи. 1912 йили Макс Вертгеймер фи-феномен ёки гўёки ҳаракатдек туюлган феноменни эксперименталь ўрганиш натижаларини тақдим қилди, тадқиқот натижаларига кўра у ҳаракатни идрок қилиш ёришиб турган стимулларнинг шунчаки шаклан жамланмасидан иборат эмас, деган хулосага келди. Натижада Вильгельм Вундтнинг одамнинг идроки атроф борлиқ ходисаларини тўла акс эттиради, деган тасаввури рад этилди. Макс Вертгеймер онгни ўрганишнинг асосий тамойили сифатида яхлитлик тамойилини таклиф қилди, унга кўра онгни уни ташкил қилувчи гештальтлар (бутунни ташкил қилувчи бўлаклар) орқали ўрганиш керак. Макс Вертгеймернинг фикрича, онг динамик яхлит, ўзига хос “майдон” бўлиб, уни ташкил қилувчи гештальтлар бир-бири билан ўзаро боғлиқдир.
Келер Вольфганг (1887 – 1967), немис психологи. Вольфганг Келер 1913 йилдан 1920 йилгача Канар оролларида ҳайвонлар хулқини ўрганиш бўйича ўтказган тажрибалари натижалари билан шухрат қозонди. Вольфганг Келер қутилар, таёқлар ва айланиб ўтувчи йўллар билан ўтказган тадқиқотлари давомида аниқланган инсайт ходисасини тасвирлаган, бу ходиса муаммоли вазият майдонини шундай қайта қуриш қобилиятики, унда илгари муаммоли вазият майдонига кирмаган элементлар керакли жавобни топиб, аҳамиятга эга бўлиб қолади. Инсайт давомида ўзаро алоқалар муаммосини ҳал қилишнинг бехосдан, кутилмаган англаниши амалга ошади, муаммо ечимини бундай ихтиёрсиз англаш қувонч ҳиссига сабаб бўлади.
Вольфганг Келер томонидан идрокнинг турли шаклларини таъминлайдиган миянинг нейрон майдонлари мавжуд, деган фикр баён қилинган. Вольфганг Келер бош мияда зонал жараёнлар амалга ошади, бу жараёнлар давомида миянинг битта зонасида уйғонган нерв импульслари дисталь йўналишда, ўзаро ҳамкорлик қилиб тарқалади, деб ҳисоблаган.
Левин Курт (1890 – 1947), немис ва америка психологи, гуруҳий динамика назариясининг муаллифи. Курт Левиннинг фикрича шахс психологик майдонни ташкил қилувчи турли предметлар билан ўралган, майдонда ҳар бир предмет ўзининг валентлигига эга. Бир хил предмет ҳар хил одамлар учун турлича валентлиликка эга бўлади “+” ёки “–“. Предметнинг одамга “+” ёки “–“ заряд билан таъсир қилиши натижасида одамда у ёки бу эҳтиёж шаклланади. Ўз навбатида эҳтиёжлар энергетик заряд сифатида одамнинг энергетик зўриқишини шакллантиради. Шундай қилиб, субъект мавжудлигининг моҳияти зўриқишни бартараф қилишга интилишдан иборат бўлади.
Курт Левин одам агрессияси ва ҳавотирининг асосий сабаби қондирилмаган эҳтиёжларда, деб тахмин қилган. Курт Левиннинг фикрича одам ўз иродавий хулқини ташкил қилиш қобилиятига эга, бу қобилият унинг атроф майдон таъсирини бартараф қилишга қобиллигида намоён бўлади.
Курт Левин таклиф қилган, қуйидаги усулларни ўз ичига олган мулоқот усуллари типологияси кенг танилди: 1) демократ, 2) авторитар, 3) лоқайд.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling