Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов
Скиннер Беррес Фредерик (1904 – 1990)
Download 0.58 Mb.
|
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гештальтпсихология
- Эрнст Мах (1838 – 1916)
- Кристиан Эренфельс (1859 – 1932)
Скиннер Беррес Фредерик (1904 – 1990), америкалик психолог, Гарвард университетида ҳайвонлар хулқини ўрганиш бўйича илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланиб Беррес Скиннер кейинчалик “Скиннер қутиси” деб аталган эксперименталь қути кашф қилди. Қутига тушган ҳайвонлар ричагни босиб емакхонани очиб, ижобий мустаҳкамловчи овқатни олишган. Ричаг ҳаракатни қайд этишни амалга оширувчи ёзув механизми билан уланган.
Беррес Скиннер хулқнинг иккита типи: респондент ва оперант хулқ мавжуд, деб ҳисоблаган. Респондент хулқ деганда қандайдир стимулнинг таъсирига жавоб тариқасида пайдо бўладиган реакция тушунилади. Оперант хулқ деганда, аввал жавоб реакцияси амалга оширилиб, кейин мустаҳкамланадиган хулқ шакли тушунилади. Б. Скиннер бир неча турларини ўз ичига оладиган оперант хулқ типологиясини таклиф қилди: 1) инструменталь шартланган, 2) уриниб кўриш ва хато қилиш ёрдамида ўрганиладиган, 3) вербаль шартланган, 4) тушунчаларнинг шаклланиши. Беррес Скиннер томонидан “оперант шартлашиш” техникаси ишлаб чиқилди, унинг ёрдамида босқичма босқич мустаҳкамлаб бориш ҳисобига хулқ коррекциясига эришилган. Оперант шартлашиш АҚШ да ақлий тараққиётда орқада қолган болаларни тарбиялашнинг самарали усули сифатида кенг тарқалди. 1957 йилда Беррес Скиннернинг “Вербал хулқ” номли монографияси нашр қилинди. Бу монографияда нутқнинг ривожланишини оперант хулқ шаклланиши мисолида кўриб чиқиш мумкин: бола катталардан ижобий ёки салбий мустаҳкамловчи омил олиб сўзларни талаффуз қилади. Гештальтпсихология Гештальтпсихология XX асрнинг бошларида Вильгельм Вундтга оппозиция сифатида пайдо бўлиб, ўз тадқиқот предмети сифатида гештальт (яхлит структуралар)ни ўрганган. Гештальтпсихологлар идрок, тафаккур ва психик тараққиёт сингари кўплаб феноменларни ўрганиб психологик билимлар тараққиётига катта ҳисса қўшишди. Гештальтпсихология назарияси бўйича психологиянинг бирламчи маълумотлари уни ташкил қилувчи бўлаклардан чиқариб бўлмайдиган яхлит қурилма (гештальтлар) ҳисобланади. Гештальтларнинг ўз характеристикалар ва “гуруҳланиш қонуни”, “муносабатлар қонуни” (фигура/фон)га ўхшаган ўз қонунлари бор. Кристиан фон Эренфельс (1859—1932), гештальпсихологиянинг асосчиларидан бири, ўтган асрнинг бошида таъкидлаганидек “яхлит – бу, унинг бўлаклари йиғиндисидан фарқ қиладиган қандайдир хақиқатдир”. Гештальт (нем. Gestalt — шакл, образ, қурилма) — идрок қилинаётган предметларнинг фазовий-кўргазмали шакли бўлиб, уларнинг муҳим хусусиятларини хусусиятнинг алохида қисмларини шунчаки йиғиндиси орқали тушуниб бўлмайди. Бунинг битта ёрқин мисоли Келлер бўйича, мусиқа бўлиб, уни бошқа охангда ижро этилганда ҳам таниб олса бўлади. Биз шу мусиқани иккинчи марта тинглаганимизда, хотира туфайли уни таниймиз. Агар унинг оханги ўзгарса ҳам, биз барибир уни ўша ўзимиз билган мусиқа сифатида танийверамиз. Агар иккита ходиса (ёки физиологик жараён)нинг ўхшашлиги ва боғлиқлиги элементлар сони билан белгиланса ва унга пропорционал бўлса, бу йиғинди бўлади. Агар, ўхшашлик иккита яхлит ходиса қурилмаларининг функционал тузилишига боғлиқ бўлиб, бир хил элементлар сони ўртасидаги боғлиқлик ва ўхшашлик даражаси ўртасида корреляция йўқ бўлса, унда бу гештальт бўлади. Гештальт-психология идрок тадқиқотларидан пайдо бўлди. Унинг диққат марказида — психиканинг, яхлитни осон тушуниш тажрибасини ташкил қилиш учун хос бўлган интилиши ётади. Масалан, айрим қисмлари етишмаётган харфларни идрок қилишда онг бўшлиқни тўлдиришга ҳаракат қилади ва биз яхлит харфни таниймиз. Гештальт-психология ўзини яратганликлари учун, психикани яхлит қурилмалар – гештальтлар нуқтаи назаридан ўрганиш дастурини олға сурган немис психологлари Макс Вертгеймер, Курт Коффка и Вольфганг Кёлерлар олдида қарздор. Психология томонидан илгари сурилган, онгни элементларга парчалаш ва улардан мураккаб психик феноменлар қуриш тамойилига қарши чиқишиб, бу олимлар образнинг яхлитлиги ва унинг хусусиятлари элементларининг оддий йиғиндисидан иборат эмаслиги ғоясини таклиф қилдилар. Бу назариётчиларнинг фикрига кўра, атрофимизни ўраб турган нарсалар ҳиссиётларимиз томонидан алохида объектлар сифатида эмас, балки ташкиллашган шакллар сифатида идрок қилинади. Идрок сезгилар йиғиндисидан иборат эмас, фигуранинг хусусиятлари эса унинг алохида қисмларининг хусусияти билан белгиланмайди. Умуман олганда гештальт алохида ходисалар турли-туманлигини тартибга солган функционал қурилмадан иборат. Идрокнинг ҳамма хусусиятлари: константалар, фигура, фон — ўзаро муносабатга киришишади ва янги хусусият шаклини олишади. Мана шу гештальт, яъни шаклнинг сифатидир. Идрокнинг яхлитлиги ва унинг тартиблигига қуйидаги тамойиллар орқали эришилади: Яқинлик (ёнимизда жойлашган қўзғовчилар биргаликда идрок қилиниш мойиллигига эга); Ўхшашлик (хажми, тузилиши, ранги ёки шакли бўйича ўхшаш қўзғовчилар биргаликда идрок қилиниш мойиллигига эга); Яхлитлик (идрок яхлитлаштириш ва соддалаштириш мойиллигига эга); Ёпиқлик (фигурани тўла шаклга келтириш учун якунлаш мойиллигини акс эттиради); Яқин қўшнилик (қўзғовчиларнинг вақт ва фазода яқинлиги. Яқин қўшнилик битта ходиса бошқасини чақирганда идрокнинг олдиндан белгиланишига сабаб бўлиши мумкин); Умумий ҳудуд (гештальт тамойиллари бизнинг кундалик идрокимизни, ўрганиш ва аввалги тажрибамиз билан биргаликда шакллантиради. Шунингдек, олдинда юрадиган фикрларимиз ва кутишларимиз сезгиларимизни талқин – интерпретация қилишимизни фаол бошқаради). Шаклланган гештальтлар ҳар доим аниқ ўлчамларга эга бўлган, яхлит, тугалланган қурилма кўринишида бўлади. Кескинлик даражаси ва тузилишининг ёпиқлиги ёки ёпиқ эмаслиги билан тавсифланган чегара гештальтнинг асосини ташкил қилади. Гештальтнинг базавий асосларидан бири тугалланишга интилишда намоён бўлиб, бу хусусият Зейгарник эффектида намоён бўлади. Инсон томонидан охирига етказилмаган вазифа бажарилган вазифага нисбатан узоқроқ хотирада сақланади. Ушбу хулоса Блюма Вульфовна Зейгарник томонидан кўпгина тадқиқотлар орқали тасдиқланган. Лекин, ушбу тадқиқотларнинг асосида ётувчи ғоянинг келиб чиқиши тарихи қизиқ. Блюма Вульфовна Зейгарник 1922 йилда Берлин университетига ўқишга киради ва профессор Курт Левиннинг талабаси бўлади. Курт Левин ўз талабалари билан яқин муносабатда бўлган ва бир кун улар билан ресторанда ўтирганда официант буюрилган таомларни қоғозга ёзмай эсида олиб қолганига ҳайрон бўлади. Ахир талабалар кўпчилик ва буюртма ҳам кўп номларлан иборат бўлади. Буюртмани қабул қилган официантдан Курт Левин ҳамма айтилган таомларни қайта айтиб беришини сўраганда официант адашмай барчасини такрорлаб беради. Курт Левин қўшни столда ўтирган мижозлар буюртма қилган нарсани айтиб беришини сўрайди, шунда официант шундай дейди: “Эсимда йўқ, улар мен билан ҳисоб қилиб бўлишди”. Мана шунда Курт Левиннинг миясига бир ғоя келади, демак эхтиёжнинг якунланмаганлиги уни хотирада сақлашга катта таъсир қилади. Мана шу ғояни Блюма Вульфовна Зейгарник ўзининг диплом ишида тадқиқот ва тажрибалар асосида исботлаб беради. Шунинг учун ҳам ушбу ҳолат фанда “Зейгарник эффекти” деб қабул қилинган. Гештальтни тасвирлашда шунингдек муҳимлик атамаси қўлланилади. Яхлит муҳим бўлиши мумкин, қисмлар эса – аксинча, муҳим бўлмаслиги мумкин. Фигура ҳар доим асос – фондан муҳим. Муҳимлик шундай тақсимланиши мумкинки, натижада ҳамма қисмлар бир хил муҳим бўлиб қолиши ҳам мумкин (бу масалан, айрим орнаментларда учрайдиган ноёб ходиса). Метцгер томонидан (1941й.) эълон қилинган “яхши” гештальт қонуни шундай ифодаланади: “Онг ҳар доим биргаликдаги идрок маълумотларидан энг содда, ёпиқ, яхлит, симметрик, асосий фазовий ўқни қамраб олганини идрок қилишга мойил”. “Яхши” гештальтдан оғиш дарров пайқалмайди, фақат синчиклаш кўрилгандагина пайқалиши мумкин (масалан, тахминан тенг томонли учбурчак тенг томонли идрок қилинади, деярли тўғри бурчак – тўғри бурчак сифатида идрок қилинади). Хажмнинг константлиги шундан иборатки, кўз тўр пардасида тасвирининг хажми ўзгаришига қарамай идрок қилинаётган объектнинг хажми ўзгармай қолаверади. Оддий буюмларни идрок қилиш табиий ёки туғмадай туюлиши мумкин. Бироқ, аксарият холларда улар шахсий тажриба орқали шаклланади. 1961-йилда Колин Тернбулл Африканинг қалин чангалзорларида яшаган пигмейни Африканинг поёнсиз саваннаси, даштига олиб борди. Илгари объектларни хеч қачон узоқ масофадан кўрмаган пигмей яқин олиб боришмагунча, узоқдаги буйволлар подасини хашоратлар тўдаси, деб идрок қилган. Ёрқинлик константаси шундан иборатки, бир хил объект ва фон шароитида ёритилиш даражаси ўзгарганда ҳам объект ёрқинлигини идрок қилиш доимий бўлиб қолаверади. Идрокнинг содда шаклланиши кўриш сезгисини фонда жойлашган объект — фигурага ажратиш ҳисобланади. Фигурани фондан ажратиш ва идрок объектини ушлаб туриш психофизиологик механизмлар орқали амалга ошади. Визуал ахборотни қабул қилаётган бош мия хўжайралари фигурага назар солинганда, фонга назар солингандагига қараганда фаолроқ муносабатда бўлади (Lamme, 1995). Фигура ҳар доим олдинга сурилган, фон эса — орқага сурилган, фигура фонга қараганда мазмунлироқ ва ёрқинроқ. Одам фон хақида эмас, фигура хақида ўйлайди. Бироқ, уларнинг идрокдаги ўрни ва роли шахсий, ижтимоий омиллар билан белгиланади. Шунинг учун тескари шаклли ходиса мумкин бўлади, масалан, узоқ идрок қилганда фигура билан фон ўринларини алмаштиришади. Гештальт-психология онгга нисбатан шунгача мавжуд қарашларни ўзгартирди, ўзининг вазифаси алохида элементларни эмас, балки яхлит психик образларни тахлил қилишдан иборат эканлигини исботлади. Гештальт-психология онгни элементларга парчалаган ассоциатив психологияга қарши чиқди. Гештальт-психология феноменология ва психоанализ билан бир қаторда гештальт-психология ғояларини когнитив жараёнлардан умуман оламни тушуниш даражасига олиб ўтган Фриц Перлз гештальт-терапиясининг асосини ташкил қилди. “Трансформерлар” мультфильмида бир нечта кичик хажмли роботлардан қурилган мураккаб таркибли роботнинг исми – гештальт, деб аталади. Робот Гештальт мураккаб атаманинг кўргазмали иллюстрацияси, бўлиб ҳисобланади. XIX асрнинг 80-йилларида Прага университетининг профессори Эрнст Мах (1838 – 1916), психик феноменларни ўрганишнинг янгича ёндашувини ишлаб чиқди, унга кўра психологиянинг вазифаси йиғилганда у ёки бу предметларни ташкил қиладиган яхлит (бўлакларга бўлинмайдиган) элементларни излашдан иборат бўлиши керак. Эрнст Махнинг фикрича, тажрибанинг яхлит элементлари бирлашиб ҳамма психик ва жисмоний фаолиятни ташкил қиладиган “нейтрал тажрибани” шакллантиради. Эрнст Махнинг ғоялари бошқа австриялик психолог Кристиан Эренфельс (1859 – 1932), томонидан ривожлантирилди. У 1890 йили оҳангларни идрок қилиш тадқиқотлари жараёнида иккита гештальтсифатни аниқлашга муваффақ бўлди: 1) транспозитивлилик ва 2) ўта жамланишлик. Транспозитивлилик - яхлитни уни ташкил қилувчи қисмлар тўла ўзгартирилганда ҳам идрок қила олиш қобилиятини англатади. Ўта жамланишлик – яхлит образда мавжуд, лекин айрим қисмларни бошдан кечирганда мавжуд бўлмаган белгиларни ҳам идрок қилиш қобилиятини англатади. Кристиан Эренфельснинг айнан шу тадқиқотлари гештальпсихологиянинг шаклланишида муҳим босқич бўлди. Гешталтпсихология илмий мактабининг пайдо бўлишига Эрнст Мах ва Кристиан Эренфельсларнинг тадқиқотларида пайдевор яратилган бўлишига қарамай, унинг асосчиси сифатида Макс Вертгеймер тан олинади. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling