Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


ЗАМОНАВИЙ ЖАХОН ПСИХОЛОГИЯ ФАНИНИНГ ХОЗИРГИ АХВОЛИ. КОГНИТИВ ПСИХОЛОГИЯ


Download 0.58 Mb.
bet90/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

ЗАМОНАВИЙ ЖАХОН ПСИХОЛОГИЯ ФАНИНИНГ ХОЗИРГИ АХВОЛИ. КОГНИТИВ ПСИХОЛОГИЯ

Хозирги замон психологияси фанларнинг кўп тармоқли тизимидан ташкил топган. Бу тизимда фундаменталь, ёки базавий ва амалий, ёки психологиянинг махсус сохаларини ажратиш мумкин.


Фундаменталь соха назарий психологиядан иборат. Бироқ, шу пайтгача бирон-бир психологик назария барча йўналишларни ягона психология фанига бирлаштиролган эмас. Бунинг ўрнига одам психикасининг моҳиятини турлича тушунтирадиган кўплаб назариялар мавжуд. Улардан баъзи бирлари, масалан необихевиористлар, хали ҳам одамнинг хулқи ташқи қўзғовчиларга боғлиқ, психика эса уни амалга оширилишини тўғрилаб туради холос, деб ҳисоблашади. Бошқалари, буларга асосан неофрейдистлар киради, одам ва унинг психикасини биологиялаштирадилар, одам билан олий жонзотлар ўртасида хеч қандай фарқ мавжуд эмас, ижтимоий муҳит жамиятдаги мавжуд муносабатларни одамга ўз-ўзидан шунчаки кўчиради, деб ҳисоблашади.
XX асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлган гуманистик психология одамни эркин ижтимоий мавжудот сифатида ўрганиш ёндашувини қўллади. Гуманистик психологиянинг тадқиқот предмети ўзининг ҳаётдаги ўрнини англайдиган, ўзининг субъектив эркинлигини мустақил бошқаришга қобил, ўз-ўзини намоён қила оладиган шахс бўлди. Одам, келажакка интиладиган, “шахсий Мен”ини ижодий фаолиятда намоён қилишга ҳаракат қиладиган, ноёб, такрорланмайдиган шахс сифатида ўрганила бошланди. Гуманистик психологиянинг бош тадқиқот объекти, одамларнинг алохида категорияларини типларга ажратиш ва улар хулқининг ижтимоий шаклларини умумлаштириш эмас, балки алохида одам шахси бўлди.
Шундай қилиб, шу вақтгача ҳар бир назария одам психикасини ўрганишга бир томонлама ёндашди, ўз-ўзидан бундай холат махсули одамнинг маънавий дунёси ҳисобланадиган олий психик фаолиятнинг ташувчиси сифатида одам хақида яхлит тасаввурнинг шаклланишига тўсқинлик қилди.
Сўнгги вақтларда янги, психологик антропология йўналиши пайдо бўлди. Бу йўналиш психологиянинг тадқиқот предмети одамнинг ички, субъектив, маънавий олами бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Йўналиш вакилларининг фикрича, одам субъектив оламининг намоён бўлиш шакллари ҳаёт мазмунини англашга имкон берадиган онг ва ўз-ўзини англаш ҳисобланади. Бундай мазмунсиз одамнинг ҳаёти ўз қадрини йўқотади. Субъектив мазмун муҳим ички ходиса бўлган, одам маънавиятининг кўрсаткичларидан бири ҳисобланган виждонда намоён бўлади. Маънавият, одамни ички рухий ва ташқи жисмоний, вужудий тобеликдан озод қиладиган одам рухи эркинлигининг намоён бўлишидир.
Антропологик психологиянинг одамнинг субъектив маънавий оламига бундай ёндашуви психология фани учун фавқулотда қимматлидир. Бундай ёндашув психологияни ўзининг хақиқий предмети, фақат ўтмишга эмас, келажакка ҳам интиладиган, ўз ҳаракатларида эркин бўлишини таъминлайдиган, маънавий моҳият – одамнинг “рухини” ўрганишга қайтарди.
Шундай бўлсада, антропологик психология, одамнинг субъектив, маънавий оламини яхлит ўрганишга ижобий интилишига қарамай, агар одамнинг жисмоний ва рухий холатига таъсир кўрсатадиган, лекин унинг субъектив, рухий оламига тааллуқли бўлмаган психик ходисалар унинг назаридан четда қоладиган бўлса, психикани ҳар томонлама ўрганишни таъминлай олмайди. Булар эса, субсенсор ва экстрасенсор ходисалар, телепатия, парапсихология ва х.з.лар ҳисобланади.
Психологиянинг амалий соҳаларига келсак, улар биринчи навбатда психологик билимларни одам психикасига, унинг психик функцияларини ривожлантириш ёки уларни қайта тиклаш мақсадида амалий таъсир кўрсатиш учун қўллашни таъминлашади. Бунинг учун турли хил тренинглар, психотерапия, психологик ҳимоя, психодиагностика ва бошқалардан фойдаланилади.
Психологиянинг махсус сохалари одам фаолиятининг алохида турлари билан боғлиқ. Буларга, инженерлик психологияси, авиация психологияси, космик психология, педагогик психология, тиббиёт психологияси, юридик психология, ҳарбий психология, спорт психологияси, савдо-сотиқ психологияси ва х.з.лар киради.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling