Маълумотлардан келиб чиқиб, таъкидлаш мумкинки:
а) А мамлакат Х ва У товарларни ишлаб чиқаришда нисбий устунликка эга;
б) Б мамлакат Х ва У товарларни ишлаб чиқаришда нисбий устунликка эга;
в) савдо муносабатлари ўрнатилгандан сўнг А мамлакат учун Х товарни ишлаб чиқаришга ихтисослашиш мақбул бўлади;
г) савдо муносабатлари ўрнатилгандан сўнг Б мамлакат учун Х товарни ишлаб чиқаришга ихтисослашиш мақбул бўлади.
83. Агарда экспорт ҳажми 80, импорт ҳажми 60га тенг бўлса, ташқи савдо айланмаси қайси миқдорга тенг бўлади?
а) 20; б) 70;
в) 4800 г) 140
84. Импорт квоталари тўғрисидаги қайси таъкид нотўғри?
а) квота, тарифдан фарқли ўлароқ, давлатга ҳеч қачон фойда келтирмайди;
б) импорт квоталарини жорий қилишдан давлат оладиган даромад импорт лицензияларини жойлаштириш усулига боғлиқ ;
в) квота мамлакатга товарлар импорти миқдорини чеклаш учун қўлланилади;
г) импорт квоталарининг жорий этилиши мамлакат ичидаги бу товарни ишлаб чиқарувчиниг монопол ҳукмронлигини кучайтиради.
85. Импорт тарифларининг киритилиши олиб келиши мумкин:
а) давлат бюджетига тушумларнинг ва истеъмол ҳажмининг ортишига;
б) ички ресурслардан оқилона ( рационал) фойдаланишга;
в) импортига тариф киритилган товарни мамлакатда ишлаб чиқариш ҳажми ўсишига, бу товар импортининг ва ички истеъмолининг қисқаришига;
г) мамлакатда импортига тариф киритилган товарни ишлаб чиқариш қисқаришига ва унинг импорт билан алиштирилишига.
Do'stlaringiz bilan baham: |