Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети «макроиқтисодиёт» Фани


Download 171.5 Kb.
bet14/16
Sana06.04.2023
Hajmi171.5 Kb.
#1331367
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
2 5195359902016475615

86. Экспортга субсидиялар:
а) мамлакат ишлаб чиқарувчиларининг ташқи бозорлардаги позициясини заифлаштиради;
б) Бутунжаҳон савдо ташкилоти томонидан қўллаб қувватланади;
в) ишлаб чиқариш омилларидан оқилона (рационал) фойдаланишга таъсир этмайди;
г) бюджетдан молиялаштириш имкониятларига боғлиқ равишда чекланган.


87. Экспорт божларининг киритилиши қуйидагиарнинг қайси бирига олиб келмайди?
а) ишлаб чиқарувчилар даромадларининг камайишига;
б) мамлакат истеъмолчиларининг баҳоларнинг пасайиши ҳамда ушбу товарни истеъмол қилиш қисқариши натижасида йўқотишларига;
в) ушбу товарнинг ички баҳоларини пасайишига;
г) бошқа шарт-шароитлар ўзгармаган ҳолатда давлат даромадларининг ўсишига.


88. Импорт тарифларини киритишни ёқловчи аргумент бўлиб ҳисобланмайди:
а) импорт товарларини ички бозорда сотиш ҳажмини кўпайтириш зарурати;
б) мамлакат ишлаб чиқарувчиларини демпингдан ҳимоя қилиш;
в) тўлов баланси ҳолатини яхшилаш зарурияти;
г) мамлакатнинг янги-“ёш” тармоқларини ҳимоя қилиш зарурияти.


89. Агар мамлакатга импортга тўлов учун хорижий валюта зарур бўлса-ю, активларни сотиш ёки хориждан қарз олиш имконияти бўлмаса муаммони ечишнинг мақбулроқ йўли:
а) Марказий банкдан валютани қарзга олиш;
б) кўпроқ товарлар ишлаб чиқариш ва хорижга сотиш;
в) солиқларни кўпайтириш ва валюта бозорида хорижий валютани сотиб олиш;
г) ҳукумат томонидан мамлакат ишлаб чиқарувчиларидан товарлар сотиб олишни камайтириш ва тежалган маблағлардан импортга тўловлар учун фойдаланиш;
90. Агарда жорий операциялар бўича баланс қолдиғи минус 60ни, капитал ҳаракати счёти қолдиғи плюс 50ни ташкил этса, умумий балансни нолга келтириш учун расмий резервлардан жалб қилинадиган тушумлар қанчани ташкил этиши лозим?
а) 110; б) 60;
в) 10; г) 50.


91. Мамлакат тўлов балансининг жорий операциялар счёти таркибига кирмайди:
а) инвестициялардан соф даромад;
б) чет мамлакат юридик ва жисмоний шахсларига кўрсатилган транспорт хизматлари;
в) товар экспорти;
г) мамлакатнинг чет-элдаги активларидаги ўзгаришлар.



Download 171.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling