Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 5.49 Mb.
bet32/109
Sana03.12.2023
Hajmi5.49 Mb.
#1798558
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   109
Bog'liq
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ

Инвестициялар киритиш қоидалари

Инвестициялар киритишнинг барча шаклларидаги муваффақиятларнинг умумийроқ шартлари қуйидагилардан иборат:

  • керакли ахборотларни йиғиш;

  • сармоядор қизиқаётган соҳалар бўйича бозор ҳолатининг истиқболларини башоратлаш;

  • инвестицион товарлар бозоридаги ҳулқ стратегиясини танлаш;

  • инвестицион тактикага ва шунингдек стратегияга ҳам эгилувчан жорий тузатишлар киритиш.

Инвестициялар киритишнинг энг самарали усулини танлаш эҳтимол бўлган вариантларни аниқ белгилашдан бошланади.
Муқобил лойиҳалар навбатма навбат бир бирлари билан солиштириладилар ва улардан даромадлик, хавфсизлик ва ишончилик нуқтаи назаридан энг яхшиси танлаб олинади. Инвестиция киритиш ҳақидаги масалани ҳал қилишда сармояларни қаерга: ишлаб чиқаришгами, кўчмас мулкками, қимматбаҳо қоғозларгами, қайта сотиш учун товарлар харид қилишга ёки валютага киритиш фойдалироқлигини аниқлаш мақсадга мувофиқдир. Шунинг учун инвестиция киритишида амалиёт томонидан танлаб олинган қуйидаги қоидаларга риоя қилиш тавсия этилади.

  1. Муддатларнинг молиявий муддатлар тамойили (“олтин банк қоидаси”) дейдики: маблағларни олиш ва тақсимлаш белгиланган муддатларда содир бўлиши керак, ўзини ўзи оқлашининг узоқ муддатларига эга капитал киритмаларни узоқ муддатли маблағлар (узоқ муддатли банк кредитлари ва тўлашнинг узоқ муддатларига эга облигацияли қарзлар) ҳисобига молиялаштириш мақсадга мувофиқдир.

  2. Хатарларнинг мувофиқлаштирилганлик тамойили-айниқса хатарли инвестицияларни шахсий маблағлар (соф фойда ва амортизацион ажратмалар ҳисобига молиялаштириш мақсадга) мувофиқдир. Ушбу ҳолда корхона ўзини ўзи молиялаштириш тамойилига риоя қилади ва ўзини қўшимча қарзли мажбуриятлар билан боғламайди.

  3. Энг юксак рентабеллик қоидаси-сармоядорга энг катта (энг юксак) даромадлиликка эришишни таъминловчи капитал киритмаларни танлашни тавсия қилади. Ғарбий иқтисодчи олимларни ҳисоблашларига компанияни фойдани (демак, сармояларга даромадлик меъёри)ни кўпайтиришга интилиши раҳбариятнинг акциядорлар бойлигини кўпайтириш истагига тенгдир. Бу тасдиқни тушунтириб берамиз. Фойдани кўпайтиришга қарама қарши бўлган мақсадларнинг кўпчилиги ҳақиқатда иккинчи даражали бўладилар. Акциядорлар компаниянинг эгаси сифатида бошқа мақсадларга (масалан, рақобат курашидаги етакчиликка) эришиш учун қандай нархни тўлашлари кераклигини билишлари керак. Бундан ташқари компания дирекцияси акциядорлар олдида ҳисобот берадилар. Агар раҳбарият фаолияти киритилган сармояларга уларга маъқул фойдани келтирмаси, улар алмаштирилишлари мумкин, ёки фирма ютиб юбориш объекти бўлади. Демак, фойдани кўпайтириш асосида инвестицион қарорларини қабул қилиш мезонларидан компания иши самарадорлигини баҳолаш учун (агар фойдани кейинги тақсимланишидан абстракланилса) фойдаланиш мумкин. Бу жуда муҳимдир, чунки ҳозирги вақтга қадар компания самарадорлигини ўлчашнинг самаралироқ усули ёки акциядорлар ва умуман жамиятнинг узоқ муддатли бойлигини таъминловчи бошқа муқобил мақсадлар таклиф қилинмаган.

  4. Ушбу капитал киритмадан соф фойда банк депозитига пул маблағларини жойлаштириш миқдоридан ошиб кетиши керак.

5. Инвестицияларнинг рентабеллиги ҳамма вақт инфляциянинг ўртача йиллик суръатидан юқори бўлиши керак.
6. Вақт омили (пулларнинг вақтли қиймати)ни ҳисобга олишга аниқ инвестицион лойиҳанинг рентабеллиги ҳамма вақт муқобил лойиҳалар даромадлилигидан юқоридир.
7. Корхона активларининг лойиҳа амалга оширилган кейинги рентабеллилиги кўпаяди ва ҳар қандай ҳолда ҳам банк фоизининг ўртача ставкасидан ошиб кетади:

бу ерда Ра-активларнинг рентабеллилиги, %; СП-кредит бозоридаги банк фоизларнинг ўртача ставкаси.
8. Кўриб чиқилаётган лойиҳа корхонанинг товар бозоридаги ҳулқининг асосий стратегиясига ишлаб чиқаришнинг рационал навли тузилмасини шакллантириш, инвестицион харажатларни ўзларини ўзлари оқлаш муддатлари, ишлаб чиқариш ва муоммалар харажатларини қоплашнинг молиявий манбаларининг мавжудлиги ва даромадларни лойиҳадан фойдаланиш даври давомида келиб тушишининг барқарорлигини таъминлаш нуқтаи назаридан мос келиши керак.
Ҳақиқий лойиҳаларга инвестициялар киритиш-вақт бўйича узоқ жараёндир. Шунинг учун уларни баҳолашда қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур:
а) лойиҳаларнинг хатарлигини-ҳаражатларнинг ўзини ўзи оқлаш муддати қанчалик узун бўлса, инвестицион хатар шунчалик юқори;
б) пулларнинг вақтдаги қийматини, чунки вақт ўтиши билан пуллар инфляция оқибатида ўз қийматини йўқотадилар;
в) лойиҳанинг сармоялар киритишнинг муқобил вариантларига нисбатан хатарнинг кичикроқ даражасида даромадни кўпайиши ва компания акциялари курси қийматини ўсиши нуқтаи назаридаги ўзига жалб қила олишлигини, чунки бу мақсад сармоядор учун белгилаб берувчидир.
Сармоядор, кўрсатиб ўтилган қоидалардан амалиётда фойдаланиб, ўзининг стратегик мақсадларига жавоб берувчи асосланган қарорни қабул қилиши мумкин.

Download 5.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling