Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Инновацион лойиҳаларни экспертиза қилиш


Download 5.49 Mb.
bet39/109
Sana03.12.2023
Hajmi5.49 Mb.
#1798558
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   109
Bog'liq
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ

4. Инновацион лойиҳаларни экспертиза қилиш
Инновацион лойиҳаларнинг экпертизаси-қуйидагиларни мажмуавий текшириш ва назорат қилиш тадбирларидир:
а) лойиҳа таркибига ва инновацион менежмент таркибига кирувчи меъёрий-услубий, лойиҳа-конструкторлик ва бошқа ҳужжатлар тизимининг сифати; б) лойиҳа раҳбари ва унинг жамоасининг касбий маҳорати; в) инновацион ташкилотнинг илмий-техник ва ишлаб чиқариш салоҳияти, рақобатбардошлиги; г) бажарилган ҳисоб-китобларнинг ишончлиги, хатарнинг даражаси ва лойиҳанинг самарадорлиги; д) лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш механизмининг сифатлари, қўйилган мақсадларга эришиш имкониятларини.
Қўйилган вазифалар давраси бўйича инновацион лойиҳалар экспертизасини сертификациялаш билан таққослаш мумкин. Йирик экологик, ахборот, инсонпарварлик муаммолариини ҳал қилишга қаратилган, халқаро ёки миллий аҳамиятга эга қимматбаҳо инновацион лойиҳалар бўйича экспертиза эмас, балки сертификациялашни ўтказиш тўғри деб ҳисоблаймиз. Экспертизада текшириладиганларнинг ҳажми ва гуруҳлиги бош буюртмачи томонидан инновацион лойиҳанинг тури ва хусусиятларига кўра белгиланади.24
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилот (ИҚТТ)нинг тавсияларига мувофиқ инновацион лойиҳаларнинг экпертизасини қуйидаги тамойиллар асосида ўтказиш керак:

  1. Экспертиза натижалари, мутахассисларни танлаш бўйича мунозарали вазиятларда ҳакамлик ролини бажарувчи, уни ўтказувчи тадқиқотларнинг мустақил гуруҳини мавжудлиги;

  2. Тадқиқотлар соҳасидаги фаолиятда қўшимча қийматини ҳисоблашда янгилик киритишлар ишлаб чиқаришнинг сифатида кўриб чиқилади;

  3. Назарда тутилаётган самарадорликни белгилаш имконият ва назорат қилиш учун вақтга эга бўлиш учун ўрта муддатли истиқболда харажатларни олдиндан башоратлаш ва режалаштиришни ўтказиш;

  4. Назорат қилиш усуллари давлат даражасидаги илмий-техник сиёсатга раҳбарлик қилишни ривожлантириш истиқболлари билан боғланган бўлиши керак.

Лойиҳаларни экспертиза қилишда тадқиқотлар ва ишламалар натижаларини социал, иқтисодий ва экологик муҳитга бўлажак таъсирини ҳисобга олиш зарур. Экспертиза нафақат лойиҳаларни миқдорий, балки сифатий баҳолашга ҳам эга. Қарорлар қабул қилишга эксперт гуруҳининг ҳар бир аъзоси томонидан берилган баҳолар ҳисобга олинади. Экспертлар ишлаб чиқарилаётган лойиҳага тегишли бўлган ҳар қандай ахборотларни талаб қилишлари мумкин. Ҳар қандай эксперт гуруҳига экспертиза буюртмачисининг юқори малакали вакили киритилиши мумкин.
ИҲТТ томонидан тавсия қилинган инновацион лойиҳалар экспертизасининг санаб ўтилган тамойилларини қуйидагилар билан тўлдириш зарур деб ҳисоблаймиз:

  1. Эксперт гуруҳи ушбу соҳада шартнома асосида ишловчи еттитадан кам бўлмаган мутахассислардан ташкил топиши керак;

  2. Эксперт гуруҳининг иши мустақиллик, объективлик, касб маҳорати, бутлик, тизимлилик, ишнинг якуний натижаларидан манфаатдорлик тамойилларида ташкил қилиниши керак;

  3. Эксперт гуруҳининг асосий вазифаси объектни лойиҳалаштирилаётганда инновацион ташкилот томонидан инновацион менежментнинг илмий ёндашишлари, тамойиллари ва усулларига риоя қилинишини текширишдан иборат бўлиши керак.

Инновацион менежмент ва ҳар қандай тузилмона фаолият юритиши бўйича меъёрий-услубий ҳужжатларнинг юқори сифатини таъминлаш инновацион лойиҳанинг юқори сифатига, эксперт гуруҳи ишининг ташкилийлиги ва натижавийлигига эришишнинг муҳим шарти бўлади.
Ҳужжатларни қуйидаги асосий аъломатлар бўйича таснифлаш мумкин:
а) меъёрий-услубий таъминлаш иерархиясининг даражаси халқаро ҳамжамият, мамлакат, минтақа, шаҳар, қишлоқ, фирмадир.
б) ҳужжатнинг ҳуқуқий статуси-ижро қилиниши мажбурийлар (қонунлар, стандартлар, фармонлар, қарорлар, қоидалар, дастурлар, режалар, расмий буйруқлар) ва тавсиявийлар (қўлланмалар, услубиётлар, йқриқномалар ва ҳ.к.);
в) ҳужжатнинг мазмуни-техник (инвестицион лойиҳалар, конструкторлик-технологик ҳужжатлар, услубиётлар ва ҳ.к), иқтисодий (техник-иқтисодий асослаш, молиявий, бухгалтерия, солиқ ҳужжатлари, бизнес-режалар ва ҳ.к ), ташкилий (ташкилий лойиҳалар, ташкилий тузилма устави, баённомалар, йўриқномалар ва ҳ.к).
Фирма ҳужжатларининг мажбурий атрибутлари (аломатлари)-ҳужжатнинг мақсади, ишлаб чиқиш учун асос, ушбу мақсад (вазифа, хизмат менежмент тизимининг тизимчалари)нинг ўрни, мақсад (вазифани ҳал қилишда риоя қилиниши зарур бўлган илмий ёндашишлар ва тамойилларга ишоралар) ахборотнинг истеъмолчилари, улардан фойдаланиш меъёрлари ва қоидалари, ижрочиларнинг эҳтимол бўлган доираси, ишнинг сифати, ресурсларни тежаш, мудддатларга нисбатан талаблар, жазолар, ахборот манбалари. Услубий ҳужжатларда бу маълумотлардан ташқари аниқ услублар берилиши керак.
Ҳужжатларни сифатнинг қуйидаги мезонлари бўйича баҳолаш таклиф қилинади:

  1. Ҳужжатнинг мажмуавийлиги, яъни унда техник, экологик, эргономик, иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалалар уларнинг ўзаро боғлиқлиги ҳужжатни мақсадга қаратилганида кўриб чиқиш;

  2. Ҳужжат (объект) ни экологик, хавфсизлик, ўзаро алмаштира олиниши, патентли софлиги, ҳуқуқий ҳимояси ва бошқа масалалар бўйича халқаро талабларга мос келиши даражаси;

  3. Жаҳон ютуқларидан фойдаланилганлик даражаси ва ҳужжатни жаҳон стандартлари билан уйғунлашуви интеграциялашиши;

  4. Ҳужжатни ишлаб чиқишда қўлланилган илмий ёндашишлар (тизимли, маркетингли, қайта ишлаб чиқарувчи, вазифавийлар)нинг сони;

  5. Ҳужжатни ишлаб чиқишда қўлланилган замонавий усуллар (вазифавий-қийматий таҳлил, моделлаштириш, башоратлаш, мувофиқлаштириш ва бошқалар)нинг сони. Агар бу усулларни объектини ишлаб чиқишда қўллаш тавсия этилса, унда бу талаб ҳужжатда аниқ қайд этилиши керак;

  6. Бошқарув қарорларининг иқтисодий асосланганлиги;

  7. Ҳужжатни такрорланиши, унинг истиқболлиги, қўллаш кўлами;

  8. Ҳужжатни илмий доиралар, бошқарувнинг давлат ва минтақавий идоралари ва амалиётда маъқулланганлиги;

  9. Ҳужжатни ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг обрўси ва уни ишлаб чиқарувчиларнинг малакаси;

  10. Ҳужжатни мувофиқлаштирган ва тасдиқлаган идоралар;

  11. Ҳужжатни расмийлаштиришда стандартларга риоя қилинишининг даражаси, тушунчаларнинг бир маънолиги, баён қилишни аниқлиги, ишончлилиги, кўргазмалилик.

Сифатнинг санаб ўтилган мезонлари (талаблари)га жавоб берувчи ҳужжатлар ички ва ташқи бозорда рақобатбардош бўладилар. Ҳужжатнинг сифати товарлар, фирмалар, мамлакатларнинг рақобатбардошлиги таъминлашнинг асосий шарти бўлади.
Инновацион лойиҳаларнинг экспертизасини ўтказиш методикаси бошқарув қарорларини таҳлил қилиш, башоратлаш, ишлаб чиқишнинг усуллари ва йўлларига асосланади. Қуйидагилар экспертизанинг энг кенг тарқалган усуллари бўладилар.

  • инновацион лойиҳага киритилган ва эксперт (сертификацион) синовлар натижасида олинган кўрсаткичларни объектни қўллашнинг экологиклиги, эргономиклиги, хавфсизлиги бўйича халқаро ва миллий талаблар, унинг бирга бўла олишлиги, ўзаро алмаша олишлигининг экспертизаси, ушбу соҳадаги жаҳон ютуқларининг бошқа параметрлари билан солиштириш усуллари;

  • экспертли;

  • индексли

  • балансли

  • график (жадвалли) ва бошқа усуллар ва йўллар.

Бу усуллар муқобил эмаслар, улар бир бирларини тўлдирадилар.
Битта таркибий қисм (бўлим, муаммо) учун битта усул қўлланилади, бошқаси учун бошқа. Ҳар қандай усулни қўллашда инновацион менежментнинг илмий ёндашишлари ва усулларини қўлламасдан бўлмайди. Қуйида С.Д. Ильенкова раҳбарлиги остидаги жамоа томонидан ёзилган “Инновацион менежмент” дарслигида баён қилинган лойиҳаларни экспертиза қилиш методикаси баён қилинади.
Федерал илмий-техник дастурларини амалга ошириш учун давлат буюртмачилари томонидан танлов асосида олинган дастурлар ижрочилари билан давлат шартномалари тузилади.
Эксперт баҳоси эксперт анкетаси саволларига жавоблар кўринишида шакллантирилади ва эксперт якуний хулосасининг қуйидаги вариантларини кўзда тутади:
5- лойиҳа шубҳасиз қўллаб қувватлашга лойиқ;
4-лойиҳа қўллаб-қувватлашга лойиқ;
3-қўллаб-қувватланиши мумкин;
2-лойиҳа қўллаб-қувватлашга лойиқ эмас;

  1. лойиҳа эксперт кенгаши томонидан кўриб чиқишга лойиқ эмас.

Эксперт баҳосида объектив экспертизани қийинлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади. Бу “манфаатларнинг жанжали” билан боғлиқ бўлиши мумкин: Экспертнинг илмий манфаатлари ва лойиҳа мазмуни мос келмайди; эксперт лойиҳасининг раҳбари ва ижрочилари билан, илмий раҳбарият лойиҳа раҳбари ёки ижрочилари билан илмий раҳбарият раҳбар (лойиҳа асосий ижрочиларидан бири билан шериклик, молиявий), қариндошлик муносабатида турган ёки туради.
Эксперт баҳоси лойиҳанинг илмий мазмуни ва муаллиф (ёки муаллифлар жамоаси) илмий салоҳиятининг таҳлил асосида берилади. Лойиҳа илмий мазмунининг таҳлилида қуйидагилар ҳисобга олинади:

  1. Лойиҳа ғоясини баён қилинишининг аниқлиги (аниқ, ноаниқ);

  2. Тадқиқот мақсадлари ва усулларининг аниқлиги (аниқ, ноаниқ);

  3. Лойиҳанинг сифат таърифлари (лойиҳа қуйидагиларга эга: фундаментал характер; фанлараро ёки тизимли характер; амалий характер);

  4. Илмий бошланиш (қуйидагилар мавжуд: лойиҳада шаклланган муаммони ҳал қилишда катта илмий ва методологик бошланиш; берилган мавзу бўйича нашрлар; муаммони ҳал қилишнинг илмий-услубий ишлаб чиқилиши йўқ);

  5. Муоммалани қўйилишининг янгилиги (тадқиқот муаммоси муаллиф томонидан биринчи марта шакллантирилган ва илмий асосланган; муаллиф томонидан муаммони ҳал қилишга ноёб ёндашишлар таклиф қилинган; лойиҳада шакллантирилган тадқиқот муаммоси фанга маълум ва муаллиф томонидан муаммони ҳал қилишга ноёб ёндашишлар таклиф қилинмаган).

Муаллифлар жамоасининг илмий салоҳияти лойиҳа илмий мазмунининг таҳлилини ҳисобга олиш билан баҳоланади (муаллифлар/иштирокчилар эълон қилинган ишни бажаришга қодир; эксперт ишни бажариш имкониятига шубҳа қилади).
Шундай қилиб эксперт нафақат лойиҳанинг баёнини бериши, балки қуйидагиларни баҳолаши ҳам керак: унинг билимларнинг ушбу соҳаси учун долзарблиги; лойиҳа тадқиқотларнинг устувор йўналишларига кирадими ёки йўқлигини; қўйилган муаммонинг янгилигини; лойиҳани ривожланишининг истиқболлари; иштирокчиларнинг сифатли таркибини, ҳамда юқорида келтирилган тизим бўйича лойиҳа баҳосини асосланишини.
Экспериментал лаборатория тадқиқотлари учун экспертиза қуйидаги саволларга жавобни кўзда тутади:

  • Тадқиқотлар дастури тайёрланганми?

  • Сўров учун анкеталар тайёрланганми?

  • Пилотажли тадқиқот ўтказилганми?

Экпертиза бир неча лойиҳаларнинг қиёсий таҳлили асосида ўтказилади. Экспертизанинг учта босқичи кўзда тутилади.

  • Биринчи босқич-лойиҳани дастлабки кўриб чиқилиши ва қуйидаги вазифаларни ҳал қилиниши:

  • Иккинчи босқич экспертизада иштирок этиш учун лойиҳаларни танлаш;

  • Рад этилган лойиҳалар бўйича асосланган хулосаларни тузиш;

  • Экспертизанинг якка даражасида ўтган ҳар бир лойиҳа бўйича экспертларни белгилаш.

Экспертиза натижаларини шакллантириш рейтинг асосида амалга оширилади. Якка тартибдаги лойиҳанинг рейтинги иккинчи босиқчда белгиланади.
Учинчи босқичда лойиҳа бўйича хулосалар берилади (лойиҳанинг умумий рейтингига тузатишлар киритилиши мумкин, молиялаштириш ҳақида қарорлар қабул қилинади).

Download 5.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling