Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Ижтимоий бошқарувнинг янги технологиялари
Download 5.49 Mb.
|
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ
3. Ижтимоий бошқарувнинг янги технологиялари
Ижтимоий бошқарувнинг техник-ташкилий томони муваффақият мезонларини ишлаб чиқиш, оператив бошқарувнинг зарур технология ва тадбирларини танлашдан иборат. Лойиҳавий “жамоа”ни шакллантириш тадбирлари ва ижтимоий бошқарувга янгилик киритиш муваффақиятининг муҳим шарти ҳисобланади. “Жамоа” ёки “лойиҳа гуруҳи”ни танлаш норасмий ижтимоий-психологик ёндашувларга асосланган. Бу ерда ҳамма нарса: коммуникация ва етакчилик муаммолари, ходимларни ундовчи сабаблар ва эпчиллик билан жавоб бериш, кишиларнинг хулқини бошқариш ва кутилмаган муаммолар ва жанжалли вазиятларни ҳал этиш муҳимдир. “Лойиҳа гуруҳлари”ни танлаш, одатда, лойиҳа раҳбарининг зиммасига юкланади. Унинг вазифасига мутахассисларини касбий ва ижтимоий-психологик сифатлари бўйича танлов киради. Лойиҳа “жамоаси” ярим доимий асосида шакллантирилади, бу ерда доимий “ ўзак” фақат ушбу муаммо устида ишловчи мутахассислар ва “жамоа”га вақтинча бириктирилиши эҳтимоли бўлган қўшимча техник ходимлар, муҳим таркибий қисм ҳисобланади. Ушбу лойиҳа устида ишлаш учун “жамоа”га берилган ресурслар, лаборатория ва тажриба ускуналари билан маневр қилиш ҳам кенг қўлланилади, улар ижарага бериш ва марказлаштирилган фонддан вақтинча берилиши мумкин. Табиийки, ходимлар “ўзаги”, унинг раҳбари, вақтинчалик жамоа ва техник мутахассисларнинг вазифалари фарқланади. Мақсадларнинг бирлиги, фаолият натижаларидан қатъий назар касбий ва инсоний бирдамлик зарурлиги ва фойдалилигига ишонч бундай “жамоа” фаолиятида энг муҳим тамойиллардан ҳисобланади. Бундай тамойиллар асосида келгуси шахслараро мулоқот, қулай ахлоқий муҳит ва албатта новатор ижодини қўллаб-қувватлаш мумкин. Инновацион фаолият жараёнида вужудга келадиган вазифаларининг кўп жиҳатлилиги унга турли категориядаги ходимларни киритишни кўзда тутади, уларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳ-ижодий ташаббускорликни намоён этиш, ажойиб ғояларни илгари суришга қодир юқори малакали новатор олимлар. Новатор менежерлар янгилик киритишни жараён сифатида бошқаришлари, янгиликларни ғоядан аниқ тижорат натижасигача силжишини таъминлашлари зарур. Худди улар ноаниқ шароитларда қарорлар қабул қилишлари, молиявий ва тадбиркорлик тавакалчилигига боришлари, инновацион фаолиятни бошқаришдаги ташкилий ва психологик қийинчиликларни енгиб ўтишлари лозим. Агар новатор олим ва лойиҳанинг раҳбари малакали ходимлар “ўзаги”ни ташкил этса, унинг ёнида янгиликларни аниқ амалга ошириши учун жавобгар ходимларнинг учинчи, энг кўп сонли гуруҳи жойлашади. Бунда “чет” инновацион фаолиятнинг зарурий таркибий қисми бўлади. Лойиҳанинг умумий самарадорлиги унга боғлиқ. Кўллаб-қувватлаш тизимини таъминловчи малакали ходимларнинг бу гуруҳи кўпинча “илмий дарвозабонлар” ёки “бозор дарвозабонлари” деб номланади. Худди шу ходимлар ташқи муҳит ва ички имкониятларни таъминлайдилар, инновацияларни амалга ошириш бўйича амалий фаолиятни қўллайдилар. Юқори раҳбарият лойиҳа “жамоаси”га ходимлар ҳаракатлари устидан батафсил, босқичма-босқич ва яхлит назоратни қўллаш мумкин эмаслигини тушунишлари зарур. Бундай “жамоа“ аъзоларини фақат фавқулодда ҳолатларда бошқа ишга кўчириш мумкин. Лойиҳа раҳбарининг тутган ўрни ҳам ижтимоий-психологик нуқтаи назардан муҳимроқ бўлади. Ресурсларни тақсимлаш, уларни бошқариш, аниқ муддатлар қўйиш ҳуқуқи раҳбар шахсий ҳокимлигининг ҳал қилувчи стандартларидан бири ҳисобланади. Агар юқори раҳбарият ёки ходимлар лойиҳа раҳбарининг эгаллаган ўрни бузилса, унда бундай “жамоа”нинг мавжулиги амалда йўқолади. Шунинг учун новаторлик фирмалари, венчурли бўлинмалар, татбиқ этиш ташкилотларида раҳбарликнинг буйруқбозлик услуби умуман мумкин эмас. Лойиҳа гуруҳи аъзоларининг мавқеи бошқа мезонлар билан белгиланишини тушуниш керак. Масалан, агар анъанавий тузилмада шахснинг ижтимоий мавқеи лавозим иерархиясидаги катталиги, юқори даромади, маълумоти, хабардорлги ва тажрибаси билан белгиланса, тадқиқот гуруҳларида ходимнинг мавқеи у илгари сураётган ғоялар, унинг ижодий қобилияти, тафаккури кенглиги, таваккалчиликка тайёрлигига боғлиқ. Лойиҳа раҳбари ҳақида ҳам шуни айтиш мумкин. Мавқеи юқори раҳбариятдан паст бўлган ҳолда, у аниқ ҳолатни яхшироқ билиши, конструктивроқ ғояларни илгари суриши, лойиҳани тезроқ амалга ошириш учун самарали усулларни қўллаши мумкин. Тадқиқот гуруҳлари ишида масалаларни ҳал этиш, гуруҳ аъзолари хулқини баҳолаш ва умуман улар ишининг самарадорлигига оқилона ёндашишга риоя этиш зарур. Мақсадни кўзлаш, лойиҳани ривожлантириш ва қарорлар қабул қилишнинг расмий тезкор тизими тўлиқ оқилона яратилиши керак, ижодий шахсий хусусиятлар, норасмий усуллар ва ностандарт ёндашувларни мувофиқ интеграциялашдан иборат бўлиши керак. Режалаштириш, бошқарув қарорлари ва назорат ичида “жамоа” иштирокчиларини ижодий ва ролли тақсимланиши содир бўладиган асосини яратди. Гуруҳни самарали ишлаши учун ишончи ва ҳамдардлиги муҳитини яратиш, ходимларни ижодга рағбатлантириш зарур. Download 5.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling