Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
- Мавзу. ХОДИМЛАРНИ ИННОВАЦИОН БОШҚАРИШ
Download 5.49 Mb.
|
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўз ва иборалар
- 1. Инновацион ташкилотларда ходимларни бошқариш хусусиятлари
11- Мавзу. ХОДИМЛАРНИ ИННОВАЦИОН БОШҚАРИШ
Режа: 1. Инновацион ташкилотларда ходимларни бошқариш хусусиятлари. 2. Инновацион менежердан талаб этиладиган сифатлар. 3. Ижтимоий бошқарувнинг янги технологиялари. 4. Лойиҳавий гуруҳларнинг ўзаро ижтимоий ҳамкорлиги. 5. Жаҳон ижтимоий ривожланиш омили сифатида. Таянч сўз ва иборалар: инновацион ташкилотлар, ходимларни бошқариш, меҳнат ресурслари, инновацион менежерлар, ташаббускорлик, етакчилик, талабгорлик, янги технологиялар, лойиҳавий «жамоа», раҳбарлик услуби, лойиҳа гуруҳлари, социал мослашиш, тизимга башоратли ёндашиш, блокли иерархик биргаликда бўйсуниш тамойиллари. 1. Инновацион ташкилотларда ходимларни бошқариш хусусиятлари Ходимлар корхонанинг муҳим вазифавий тизимчаси ҳисобланиб, инновацион ривожланишнинг қимматли ресурсларидан иборат. Стратегик ва оператив вазифаларга эга бўлган ҳолда, инсон омили ишлаб чиқаришни ахборотлаштиришни интеллектуаллаштиришда марказий ўриннни эгаллайди. Оммавий анъанавий ишлаб чиқариш ва инновацион ривожланишнинг шубҳасизлиги ўртасидаги зиддиятлар аниқса бозор иқтисодиётига ўтишда кескинлашади. Бу ҳолат ходимларни бошқариш тизими ва инсон ресурсларига муносабатларни ўзгартиришни тақозо этади. Сўнгги пайтларга қадар “ходимларни бошқариш” тушунчаси бошқарув амалиётида умуман бўлмаган. Ҳар бир ташкилот ходимларни бошқаришнинг вазифавий тизимига эга бўлишига қарамай, бу бошқарув бўлинма раҳбарининг ҳуқуқ доирасига кирган. Ташкилотда ходимларни бошқариш бўйича асосий таркибий бўлинма меҳнат ресурсларини режалаштириш, ходимларнинг ўқиши, малакасини ошириши ва қайта тайёланишини ташкил этишни бажарувчи ходимлар бўлимидир. Аммо бу анъанавий хизматлар меҳнатни ташкил этиш ва иш ҳақи бўлинмалари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими билан ташкилий боғлиқ эмас. Анъанавий ходимларни бошқариш хизматлари инновацион тизимларда мувофиқ фаолият юритишни таъминлаш учун касбий маҳорат ва ташкилий мақомга эга эмас. Шунинг учун жамоага ижтимоий-психологик ташхис қўйиш, гуруҳли ва шахслараро муносабатларни таҳлил қилиш ва тартибга солиш, жанжал ва стрессларни бошқариш, касбий хусусиятларни ҳисобга олиш ва ходимларнинг ижтимоий-психологик мослашуви, меҳнатга ундовчи сабабларни бошқариш ва ҳоказолар ходимлар иши бўлимлари томонидан умуман ҳал этилмаган. Инновацион жамоаларда булар инновацион менежер томонидан ҳал этилади, шу билан бирга бошқарувнинг анъанавий элементлари меҳнат ресурсларини бошқариш технологиясини ташкил этади. Маълумки, меҳнат ресурсларини бошқариш режалаштириш, ходимларни танлаб олиш ва жойларини ўзгартириш, меҳнат фаолияти баҳлаш ҳамда иш ҳақи миқдорини белгилаш, рағбатлантириш ва имтиёзлар тизимини ишлаб чиқиш вазифаларини ўз ичига олади. Меҳнат ресурсларини бошқариш ходимларни касбий йўналтириш ва мослаштириш, жойни ўзгартириш, пасайтириш ва ишдан бўшатиш тизимини ўз ичига олади. Инновацион ёндашувларнинг анъанавий катта фарқи ходимларни танлаб олиш тизимида намоён бўлади. Анъанавий ёндашувда танлов бўйича ишнинг керакли ҳажми кўпроқ даражада мавжуд ишчи кучи ва унга бўлажак эҳтиёж ўртасидаги фарқ билан белгиланади. Ноаниқлик ва катта таваккалчилик билан изоҳланадиган инновацион фаолиятда ишчи кучига бўлажак эҳтиёжни башорат қилиш мураккабдир. Мавжуд ходимлар имкониятларини уларнинг стохастик ижтимоий жараёнларга мослашиши нуқтаи назаридан ва малакаларининг инновацион фаолият мазмуни даражасига мослигини баҳолаш зарур. Ҳозирги замон ишлаб чиқаришининг инновацион тури касбий муваффақият муомаласини янгича шакллантиради, шу сабабли ходимни танлаш, қайта ўқитиш ва ижтимоий мослаштиришнинг алоҳида тизимини шакллантиради. Янги вазият ноанъанавий ижтимоий технологияларни топишга мажбур қилади, ходимдан туғма ва кейинги олинган сифатларни мавжуд муҳит талаблари билан бирлаштириш, ишга ундовчи сабабларнинг турли-туманлигини қабул қилиш тақозо этади29. Инновацион тузилмалар ходимдан тафаккур кенглиги ва ҳаракатчанлик, идрок этишнинг самарали тизими, ижодга ички эҳтиёжнинг алоҳида турини талаб этади. Улар биринчи навбатда юқори малакали ишчи кучига қаратилган, новатор олим ёки новатор менежер шахси унинг марказий бўғини ҳисобланади. Инновацион фаолиятда ақл соҳиби асосий шахс ҳисобланади, шунинг учун меҳнатнинг маъноли аҳамият ва юқори ички сабаблар муҳим аҳамият касб этади. Новаторнинг асосий шахсига алоҳида талаблар аниқ мослаштирилган ҳаракатлар, коммуникация жараёнлари ва шахслараро муносабатлар билан бириктирилиши керак. Кўпгина хорижий компаниялар иннновацион менежерларни танлов асосида танлаб олишда ходимнинг сифатларини инновацион бошқарувчи фаолияти талабларига мос келиши тестларидан фойдаланади. Танлов иштирокчиларини танлашда мантиқий-дидактик кўникмаларга суянувчи ташкилотчилик қобилиятлари, ташаббускорлик, мақсадга интилиш, мақсадга эришишдаги тиришқоқлик муҳим сифатлардан ҳисобланади. Етакчилик юқори даражадаги жавобгарлик, атрофдагиларга дўстона муносабат, оперативлик ва аниқлик, қабул қилинаётган қарорларнинг ўз вақтидалиги билан бирлаштира оладиган номзод юқори баҳо олади1. Намуна тести 1-жадвалда берилади. Инновацион фаолиятда ходимларни бошқаришга ёндашувлар анъанавий менежментга нисбатан мутахассисларни режалаштириш ва танлаб олиш босқичидан бошлаб, катта ўзгаришларга учраган. Янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва йирик ташкилдий ўзгаришларда ходимлар сонини башоратлаш кўпгина омилларга эга вазифадир. Иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши ходимлар сифатига қатъий талаблар қўяди ва илғор технологияларни татбиқ этиш ишдан бўшатишларга сабаб бўлиши мумкин. Масалан, илғор технологиялар соўасида инновацияларни татбиқ этишда Procter&Gamble, Jonson&Jonson, IBM компаниялари Comkon водийсининг бир қатор фирмалари ҳар йили минглаб ишчиларни ишдан бўшатади. Инновацион ёндашувларнинг анъанавийлардан катта фарқи ходимларни танлаш тизимида ҳам намоён бўлади. Янгилик киритишнинг юқори даражасидан манфаатдор раҳбар, албатта ходимнинг ижодий қобилияти ва ютуқларини аниқлаши керак. Ходимдаги сифатларни баҳолаб, менежер намунавий миқдорий услубиётни нашрлар, патентлар, муайян шахснинг ижодий сифатлари каби сифат мезонлари билан бирлаштиради. Ходимларни танлаш бўйича вазифалар ҳам мураккабдир. Ходим ҳақидаги мавжуд ахборотлар инновацион бўлинмадаги номзодларнинг аввалги ютуқларига тегишли бўлгани сабабли у бўйича номзоднинг келгуси вазифаларга мослиги ҳақида фикр юритиш мушкул. Шунинг учун ходимларни танлаш босқичида ноанъанавий муаммоларни ҳал этиш, ғояларни илгари суриш ва уларни амалга оширишда тестлар, танловли танлаш тизимидан фойдаланиш керак. Бунинг учун илмий жамоа раҳбари касбий муваффақият тушунча ва мезонларини белгилаши, ходимларни танлаш амалиётида касбий муҳим хусусиятлар, уларнинг динамикасини баҳолаш услубиётини қўллаши, ҳамда ходимларни ўқитиш ва касбий йўналтиришда касбий билим ва кўникмаларни шакллантириш тамойилларини ҳисобга олиши керак. Касбий муваффақият омилларининг алоҳида аҳамияти инновацион фаолиятда иштирок этаётган шахснинг олдига юқори талаблар қўяди. Натижада номзоднинг ҳам шахсий психологик хусусиятлари ва касбий кўникмаларини кўриб чиқиш зарур. Шахсни ўрганиш, шахснинг дунё билан муносабати кенглиги, уларнинг умумий тузилиши, иерархиклик ва биргалиги даражаси, якка шахснинг қобилияти ва феъл-атвор каби аниқ параметрларини ўрганиш таклиф этилган. Бу тадқиқотлар шахс назарияси ва унинг хусусиятларига асосланади. Инновацион фаолиятда иштирок этаётганларнинг касбий муҳим хусусиятлари, уларнинг динамикаси, ҳамда касбий кўникмалари шаклланиши тезлиги энг муҳим ҳисобланади. Download 5.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling