Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Ишлаб чиқаришни ташкилий-технологик тайёрлаш вазифалари, хусусиятлари ва босқичлари
Download 5.49 Mb.
|
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИЧТТТнинг мақсади
2. Ишлаб чиқаришни ташкилий-технологик тайёрлаш вазифалари, хусусиятлари ва босқичлари
Ишлаб чиқаришни ташкилий-технологик тайёрлаш (ИЧТТТ) маҳсулотнинг яшаш даври (МЯД) босқичи сингари ишлаб чиқаришни технологик тайёрлаш (ИЧТТ) ва ишлаб чиқаришни ташкилий тайёрлаш (ИЧТТ)ни ўз ичига олади. ИЧТТТнинг мақсади янги маҳсулотни ишлаб чиқариш учун технологик ва ташкилий ҳужжатларни тайёрлашдан иборатдир. ИЧТТТнинг вазифалари: янги маҳсулотнинг технологиклигини таҳлил қилиш; корхонанинг мавжуд технология ва ускуналар ишлаб чиқариш қувватларини таҳлил қилиш; янги маҳсулот, ностандарт технология ускуна ва жиҳозларни ишлаб чиқариш, уларни тайёрлашнинг технологик жараёнларини ишлаб чиқиш; моддий-техник ресурслар турларига эҳтиёжни меъёрлаштириш; янги ишлаб чиқариш участкаларини лойиҳалаштириш; моддий-техник ресурсларнинг янги етказиб берувчилари билан шартномалар тузиш; ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш нормативларини ҳисоблаш; Маҳсулотларни ишга тушириш ва ишлаб чиқаришнинг оператив-календар режаларини ишлаб чиқиш; ИЧТТТни оператив бошқариш ва ҳоказо. ИЧТТТ бўйича ишларни кўп меҳнатталаблиги ва уни ўтказиш харажатлари ИТТКИ харажатларидан анча ошиб кетади. Масалан, АҚШда ИЧТТТ харажатлари ИТТКИ харажатларидан 11 марта кўпроқдир. С. Оржаникидзе номли ДАУда ўтказилган тадқиқотларга кўра, бу нисбат кичик серияли ишлаб чиқаришда 4,6 дан йирик серияли ишлаб чиқаришда 8,0 гача етади. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сериялилиги ўсгани сари мақсадли фан-техника дастурларини ишлаб чиқишга эҳтиёж ортади, улар бу маҳсулотларни йирик серияли ва оммавий ишлаб чиқариш шароитларида кенг кўламли ўзлаштиришни кўзда тутади ва аксинча, янги маҳсулотни якка ва кичик серияли ишлаб чиқариш шароитларида бундай дастурларга эҳтиёж йўқ. Ишлаб чиқаришнинг бундай турлари учун технологик жараёнларни ЧПУга эга ускуналар, ишлов берувчи марказлар ва эгилувчан ишлаб чиқариш тизимлари (ЭИЧТ) негизида механизациялаш ва автоматлаштириш муаммолари жуда долзарбдир. Рақобатбардош маҳсулотни йирик серияли ва оммавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун ишларнинг кенг мажмуасини режалаштиришнинг дастурий-мақсадли усулларини қўллаш зарур; бу усулнининг салмоғи ишлаб чиқариш ҳажмининг 20 %га яқинини ташкил этади. Қолган 80 % и ишлаб чиқаришнинг кичик серияли турларига эга корхоналар маҳсулотларига тўғри келади. Улар учун технологик жараёнларни комплекс мехғанизациялаш ва автоматлаштириш ишлаб чиқаришни техник қайта жиҳозлашнинг махсус ишлаб чиқарилаётган дастурлари бўйича амалга оширилиши мумкин. Ишлаб чиқаришни технологик тайёрлаш бу корхонанинг ДС (давлат стандарти) ва сифатнинг техник шартлари томонидан белгиланган маҳсулотни режали тартибда ишлаб чиқаришга технологик тайёрлигини таъминловчи ўзаро боғлиқ фан-техника жараёнлари йиғиндисидир. Саноат маҳсулоти сертификатланиши сабабли маҳсулот сифатига талаблар сезиларлича оширилади. Ишлаб чиқаришни ягона технологик тайёрлаш тизими (ИЧЯТТТ)-ишлаб чиқаришни технологик тайёрлашни ташкил этиш ва бошқаришнинг давлат стандартларида белгиланган тизими, у фан ва техника ютуқлари асосида узлуксиз такомиллашади ва турли бошқарув даражаларидаги ИЧТТнинг ривожланиши орқали бошқарилади. Download 5.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling