Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 5.49 Mb.
bet52/109
Sana03.12.2023
Hajmi5.49 Mb.
#1798558
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   109
Bog'liq
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ

2-жадвал
Ишлаб чиқаришнинг ташкилий-техник даражасини баҳолаш ва башоратлаш учун ўхшаш маълумотлар



Кўрсаткичлар

Салмоғи

Омиллар миқдори

норматив

ҳақиқий

2006й.

2007й.

2008й.




1

2

3

4

5

6

1.

Ишлаб чиқаришнинг механизациялашганлиги ва автоматлашганлиги

0,50


0,75


0,40


0,63


0,72


2.

Технологик жараёнларнинг тараққий этганлиги даражаси

0,25

0,80

0,45

0,75

0,75

3.

Шу жараёнларнинг ўртача ёши

0,10

3,0

4,0

2,1

2,3

4.

Шу ускуналарнинг ўртача ёши, йил

0,08


4,0


5,2


3,0


3,8


5.

Фирма ходимлари меҳнати фонд билан таъминланганлиги, млн. сўм/долл.

0,07


25,0


17,0


21,5


22,0


6.

Ишлаб чиқаришнинг кооперацияланганлиги даражаси

0,08


0,60


0,45


0,55


0,63


7.

Ишлаб чиқаришнинг ихтисослашганлиги даражаси

0,15


0,95


0,83


0,96


0,97


8.

Шу ускуналар ишлашининг алмашув коэффициенти

0,10


2,20


1,80


2,30


2,35


9.

Фирма штат жадвалининг тўлдирилганлиги, %

0,15


100,0


85,0


97,0


99,3


10.

Асосий ишлаб чиқариш ишчиларининг фирма ходимлари сонидаги салмоғи, %

0,10


45,0


37,5


46,2


47,5


11.

Ходимлар қўнимсизлиги коэффициенти, %

0,15


9,0


26,1


12,3


8,9


12.

Иш вақтининг йўқотилиши, %

0,05

2,0

7,5

4,6

2,3

13.

Жароҳатларнинг тез-тез бўлиши коэффициенти

-

-

0,031

0,012

0

14.

Жараёнларининг қуввати бўйича мутаносиблиги коэффициенти

0,07


0,95


0,83


0,32


0,94


15.

Ишлаб чиқариш жараёнлари узлуксизлиги коэффициенти

0,05


0,80


0,71


0,76


0,82


16.

Ишлаб чиқариш жараёнлари бир маромдалиги коэффициенти

0,10


0,90


0,63


0,75


0,86


2-жадвал маълумотлари таҳлилига кўра, 2006 йилда ИЧТТД деярли барча кўрсаткичлари нормативлардан паст бўлган, фирма барча йўналишлар бўйича тартибсиз бўлган.
2007 йилда корхона техник катта жиҳозларни ўтказган, ишлаб чиқариш ускуналари, жараёнларнинг ярмиси янгилаган, бу ишлаб чиқаришнинг даражаси ва жараёнларнинг ташкилийлигини оширишга имкон берган. 2008 йилда техник катта жиҳозлаш якунланган ва умуман ушбу даврда ИЧТТД нинг барча хусусий кўрсаткичлари яхшиланган.
Компьютерларни қўллаш билан омиллиа таҳлил усулларидан фойдаланиш учун дастлабки маълумотларнинг етарлича миқдори мавжуд эмаслиги сабабли ИЧТТДнинг умумлаштирувчи кўрсаткичларини (1) формулабўйича омилларнинг салмоғи (2-жадвалнинг 2-устунига қаранг) ва уларнинг ҳарактини (6-ва 7- формулаларга қаранг) ҳисобга олиш ёрдамида баҳолашнинг экспертли усуллари қўлланади.
2006-2007 йиллар учун маълумотлар хусусий кўрсаткичларнинг динамикасини белгилаш учун 2-жадвалда берилган. ИЧТТД 2008 йил маълумотлар бўйича баҳоланади.
2004 йилда фирма ишлаб чиқаришининг техник даражаси қуйидагиларга тенг:

2004 йилда фирма ишлаб чиқаришининг ташкилий даражаси қуйидагиларга тенг:

2008 йилдаги фирма ишлаб чиқаришининг ташкилий-техник даражаси Ка1 0,55, Ка2 0,45 оғирликда қуйидагиларга тенг:

ИЧТТДни ҳисоблаш ва таҳлил қилиш кўрсатишича, бу даража тизимнинг “чиқиши” талабларига жавоб бермайди.
ИЧТТДни ошириш учун қуйидагилар зарур:

  • ишлаб чиқариш даражасини ошириш;

  • ишлаб чиқариш жараёнининг тараққий этганлиги даражасини ошириш;

  • меҳнатнинг фонд билан қуролланишини ошириш;

  • иш вақти йўқотилишини қисқартириш; ишлаб чиқаришнинг бир маромдалигини ошириш.

ИЧТТДни башорат қилишни қуйидаги изчилликда амалга ошириш тавсия этилади:
1. Тизимнинг “кириш” параметрлари-фирма товарларининг унинг стратегиясида белгиланган муддатлардаги рақобатбардошлигини башоратлаш.
2. Таъминловчи тизимчанинг параметраларини башоратлаш.
3. рўйхати 2-жадвалда берилган “жараён” параметрлари (ИЧТТД) тизимнинг “кириши” талабларига мос келишини таъминловчи ИЧТТДнинг хусусий кўрсаткичларини башоратлаш.
4. Башоратли нормативлар бўйича ИЧТТДни баҳолаш.
5. Келгусида ИЧТТДни талаб қилинадиган даражагача оширишга эришишни таъминловчи тадбирларни ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш.
6. Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ташкилий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш.
4. Ишлаб чиқаришни ташкилий-ишлаб чиқаришли тайёрлашнинг иқтисодий масалалари
Ташкилий-ишлаб чиқаришли тайёрлашнинг иқтисодий масалалари рўйхатига қуйидагилар киради:

  • ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш;

  • ташкилий-ишлаб чиқариш даражасини унинг тараққий этганлиги ва тизимнинг кириш талабларига мослиги, рақобатбардошлиги мақсадида таҳлил қилиш;

  • бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларини оқилона ташкил этиш тамойилларига риоя этилиши таҳлили;

  • ИЧТТДни ривожлантириш бўйича инновацион лойиҳаларнинг иқтисодий асосланиши;

  • ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг асосланиши;

  • саноат намуналари, ноу-хаулардан фойдаланишга лицензияларни харид қилишнинг иқтисодий асосланиши;

  • материаллар, хомашё, ресурслар, ускуналар, меҳнатга эҳтиёжни меъёрлаш;

  • меҳнатни ишлаб чиқиш ва менежментни ташкил қилиш параметрларини меъёлаш;

  • ишлаб чиқаришни тайёрлашни иқтисодий асослаш;

  • ташкилий лойиҳалар (ташкилий тузилмалар, цехлар, участкалар ва иш жойларини режалаштириш, кооперациялаш ва ҳоказо)ни ишлаб чиқиш ва асослаш

ИЧТТД самарадорлиги кўрсаткичлари:

  • ИЧТТДга инвестицияларнинг самарадорлиги;

  • ИЧТТДнинг алоҳида объектлар бўйича давомийлиги;

  • ишлаб чиқариш жараёнларини оқилона ташкил этиш тамойиллари (мутаносиблик, реаллик, тўғри-аниқлик, узлуксизлик, бир маромлилик ва бошқалар)га риоя этиш кўрсаткичлари;

  • ишлаб чиқаришли жиҳозланиш элементларини унификациялаш кўрсаткичлари;

  • технологик жараёнларни туркумлаштириш кўрсаткичлари; ишлаб чиқаришнинг автоматлаштирилганлик даражаси;

  • ИЧТТДнинг ишлаб чиқариш тизими мавжудлиги;

  • ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичлари;

  • технологияларнинг рақобатбардошлиги.

ИЧТТД жаражатларидастлабки (капитал), жорий ва якунловчига бўлинади.
Дастлабки харажатларга қуйидагилар киради:

  • лицензиялар, ноу-хауларни харид қилиш харажатлари;

  • лойиҳа-изланиш ишларининг қиймати;

  • қурилиш-монтаж ишларини ўтказиш харажатлари;

  • ускунани харид қилиш, ўрнатиш ва синов харажатлари;

  • қурилаётган ташкилот (корхона) дирекциясини сақлаб туриш харажатлари;

  • ходимларни тайёрлаш харажатлари;

  • ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани яратиш харажатлари;

  • лойиҳани амалга оширишнинг салбий ижтимоий ва экологик оқибатларини бартараф этиш харажатлари;

  • такрор ишлаб чиқариш давридаги суғурта бадаллари;

  • лойиҳани амалга ошириш учун айланма маблағларни яратиш ва ўсиши учун капитал қўйилмалар ва ҳоказо.

ИЧТТДнинг жорий харажатлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • моддий харажатлар;

  • меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий фондларга ажратмалар харажатлари;

  • ускуналар ва транспорт воситаларини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш харажатлари;

  • маъмурий қўшимча харажатлар; заводнинг қўшимча харажатлари.

  • ишлаб чиқаришдан ташқари харажатлар.

Ресурслардан самарали фойдаланишнинг асосий шартлари қуйидагилардан иборат: илмий ёндашувларни қўллаш; кўлам самарасини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва ишлаб чиқариш воситаларини унификациялаш; ишлаб чиқарилаётган маҳсулот, технологиялар, ишлаб чиқариш объектларининг рақобатбардошлигини ошириш.
ИЧТТД масалаларидан бири танглик дастурини танлашдан иборат, унда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ишлаб чиқариш жараёнлари анкета варианти тенг самаралидир. Танглик дастури қуйидаги формула бўйича белгиланади:
, (5)
бу ерда: NKP-танглик дастури икки ишлаб чиқариш жараёнининг тенгсамарали дастуридир.
З доим 1 ва З доим 2-дастур ўзгаришида шартли равишда ўзгармайдиган технологияларнинг 1- ва 2-вариантлари бўйича тегишли равишдаги шартли-доимий харажатлар.
З ўзг.-ўзгарувчи дастурга мутаносиб харажатлар (моддий, асосий ишчиларнинг иш ҳақи ва ҳоказо).
Бу нисбатни чизмали қуйидагича тасаввур этиш мумкин (3-расм).


Download 5.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling