Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Download 5.49 Mb.
|
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ
ИЧЯТТТнинг асосий мақсади-ишлаб чиқаришнинг ҳар қандай турини кўрсатилган сифатли маҳсулотлар, ресурсларнинг мувофиқ харажатларида ва мувофиқ муддатларда ишлаб чиқаришга тўлиқ тайёрлигига эришиш учун зарур шароитларни яратиш.
ИЧЯТТТ қуйидагиларни таъминлашга қаратилган: ҳар бир корхона, ташкилот учун фан, техника ва ишлаб чиқаришнинг илғор ютуқларига мос келувчи ИЧТТ усуллари ва воситаларнир танлаш, қўллашга ягона тизимли ёндашув; ишлаб чиқаришни уни узлуксиз такомиллаштириш, мукаммалроқ техникани ишлаб чиқаришга тез қайта созлашга юқори даражадаги мослашуви; муҳандислик-техника ишлар муаммосини механизациялашган ва автоматлаштирилган ҳолда бажарилишини оқилона ташкил этиш, шу жумладан ишлаб чиқариш объектлари ва воситаларини қуриш, технологик жараёнлар ИЧТТ бошқаришни ишлаб чиқаришни автоматлаштириш; ИЧТТнинг бошқа БАТ ва тизимчалари билан ўзаро алоқаси; ИЧТТнинг юқори самарадорлиги. ИЧЯТТТнинг тузилиши икки омил: ИЧТТнинг вазифавий таркиби ва ИЧТТнинг вазифалари барча даражаларда ҳал этилади ва қуйидаги тўрт вазифа бўйича гуруҳларга ажратилади: маҳсулотнинг технологиклигини таъминлаш; технологик жараёнларни ишлаб чиқиш; технологик жиҳозлаш воситаларини лойиҳалаштириш ва тайёрлаш; ИЧТТни ташкил этиш ва бошқариш. ИЧЯТТТнинг асосини қуйидагилар ташкил этади: ИЧТТ доирасининг тизимли тузилмали таҳлили; маҳсулотни тайёрлаш ва назорат қилишнинг технологик жараёнларини туркумлаш ва стандартлаштириш. ИЧЯТТТ босқичлари: корхона ва соҳада мавжуд ИЧТТ тизимлари таҳлили; ИЧТТнинг техник ишчи лойиҳасини ишлаб чиқиш; ИЧТТнинг ишчи лойиҳасини ишлаб чиқиш (ахборот технологиялари, техник-иқтисодий ахборотлар классификаторлари, ихтисослаштирилган иш жойлари ва участкалари, ташкилий ҳужжатлар ва лавозимли қўлланмаларни гуруҳли ишлаб чиқиш усулларини ташкил этиш ҳужжатларини ишлаб чиқиш). Технологик жараёнларнинг самарадорлигини таҳлил қилишда технология таркибий қисмларини унификациялаш даражасига белгиланган технологияда маҳсулот ишлаб чиқариш кўлами ва мувофиқ дастурини танлаш қонунини амалга ошириш шарти сифатида эътибор қаратиш керак. ИЧЯТТТда ҳужжатлар. Технологик ҳужжатларнинг ягона тизими (ТҲЯТ) талабларига мувофиқ расмийлаштирилади, унинг асосий белгиланиши технологик ҳужжатларни расмийлаштириш, тиклаш ва муомала қилиш, унификациялаш ва стандартлаштириш бўйича ягона ўзаро боғлиқ қоида ва меъёрларни белгилашдир. ТҲЯТ ишлаб чиқариш жараёнларини туркумлаш, ҳужжат шакллари ва уларни расмийлаштириш, меъёрлар ва нормативларни ишлаб чиқишни унификациялаш ва бошқа масалаларни кўзда тутади. Ишлаб чиқариш жараёнларини туркумлаш-ҳар бир таснифланган гуруҳ маҳсулотларини ишлаб чиқаришда эҳтимолий ишлаб чиқариш қарорларини сметалаш ва таҳлил қилиш; технологик вазифалар мажмуасини бир вақтда ҳал этишда ҳар бир таснифланган гуруҳ маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг ушбу ишлаб чиқариш шароитлари учун мувофиқ намунавий жараёнини ишлаб чиқишни ўз ичига олувчи ишлар мажмуаси. Намунавий ишлаб чиқариш жараёни маҳсулотларнинг ушбу гуруҳи учун умумий бўлади. Намунавий ишлаб чиқариш жараёнини икки йўл билан амалга ошириш мумкин: Асос сифатида истеъмолчи учун мувофиқ вариантни танлаш талабларига тўлиқроқ жавоб берувчи аниқ маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг амалдаги ишлаб чиқариш жараёниолинади. Танлаш мезонлари-тараққийлик ва оқилона изчиллик янгидан ишлаб чиқилади (ўтишларнинг бир қисми бир корхонада амалда бўлган жараёнга бошқа қисми-бошқсидагига мос келади). ТҲЯТ томонидан белгиланган шаклларда ишлаб чиқилган технологик ҳужжатлардан КБАТ учун ахборотларнинг бирламчи массиви сифатида фойдаланиш мумкин. ТҲЯТни ишлабчиқаришга татбиқ этиш ва ишлаб чиқариш жараёнларини туркумлаштириш ишлаб чиқаришни ишлаб чиқишга вақтни 35-40%га қисқартириш имконини беради. Шундай қилиб, ИЧТТТҚнинг фаолиятини қисқартириш ва унинг самарадорлигини оширишнинг асосий омиллари ИЧТТЯТ, ТҲЯТ, КБАТни татбиқ этиш, ишлаб чиқариш жараёнларини унификациялаш ва туркумлаш, менежментнинг илмий ёндашувлари қўлланилишини таҳлил қилиш ва жараёнлар ташкил этилганлиги тамойилларига риоя этишдан иборат. Download 5.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling