4-расм. Технологик ечимни танлаш чизмаси
Энг кичик технологик таннарх, энг катта унумдорлик маҳсулотнинг максимал даражаси ва сифати ҳамда қўлланилаётган технология даражаси танланган технологик ечим мувофиқлигининг ечим бўлиб хизмат қилиши мумкин. Керакли технологик жараённи танлашдан мақсад-фойдаланилаётган ресурсларда энг кам сарфлашларда берилган истеъмол хусусиятларига, сифат даражасига эга янгиликни самарали ишлаб чиқиш.
Технологик ечимни танлашда, аввало, таҳлил қилинаётган технология яшаш даврининг қандай босқичида тугалланганлигини ҳисобга олиш керак. Бундай концептуал ёндашув тубдан янги тадқиқотлар ва ишлаб чиқаришлар натижаларини моддийлаштиришда ҳал этувчи бўлиши мумкин.
Катта технологик тизимларнинг яшаш даври концепцияси, шу жумладан эволюция ҳам яшаш даврларининг самаралироқ замонавий ғояси ва технологияларнинг иқтисодий объектлар сифатидаги ўзгариши ҳисобланади. Уларнинг тадқиқ этилиши анъанавий ҳамда янги технологик парадигмалар доирасида ривожланаётган техника ва технологиялар авлодлари назариясига олиб келади.
Технологик тизимларни ривожлантириш икки йўналиш бўйича амалга оширилади: асосийларини такомиллаштириш ва тубдан янги ва модификацияланган технологияларни яратиш. Технологиялар такомиллашгани, уларни етуклик босқичига ўтиши бозорнинг ушбу товар билан тўлдирилгани сари вужудга келган доирада бундан кейинги технологик ривожланиш фойдасиз бўлади, савдолар ва фойданинг ҳажми камайиб кетади. Техника ва технологиялар ривожланишининг мавжуд йўналишлари негизида янги қарорларнинг ёриб чиқиши вужудга келади., бу янги ишлаб чиқаришлар ва соҳаларга асос солади.
Корхонанинг инновацион фаолиятини амалга ошириш учун техник-технологик ечимларни таҳлил қилишдан ташқари атроф-муҳитга экологик таъсир кўрсатиш ҳамда технологияларга эришиш манбаларига эътибор қаратиш зарур, кейигилар модернизациялаш, технологияга тўлиқ ҳуқуқни қўлгак киритиш ёки технологиядан фойдаланиш ҳуқуқига биргаликда эгалик қилишдан иборат бўлиши мумкин.
10-Мавзу: Корхоналарда янгиликларни ишлаб чиқаришнинг ташкилий-технологик тайёрлаш асослари
Режа:
Технологияларнинг ривожланиш тенденциялари ва уларнинг таснифи.
Ишлаб чиқариш ташкилий-техник даражасининг вазифалари, хусусиятлари ва босқичлари.
Ишлаб чиқариш ташкилий-техник даражасини таҳлил қилиш ва башоратлаш.
Ишлаб чиқариш ташкилий-техник даражасининг иқтисодий масалалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |