Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Янгиликларнинг сифат кўрсаткичлари


Download 5.49 Mb.
bet43/109
Sana03.12.2023
Hajmi5.49 Mb.
#1798558
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   109
Bog'liq
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ

3. Янгиликларнинг сифат кўрсаткичлари
Буюмларнинг ҳар қандай параметрлари ва хусусиятлари инновацияларнинг сифат кўрсаткичлари ҳисобланади. Янгилик киритишнинг техник даражаси ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш учун кўрсаткичлар, хусусиятлар, уларни ўлчаш усули, ишлаб чиқариш ва фойдаланиш босқичлари бўйича бўлинади.
Таърифларнинг тўлиқ бўлиши учун табиий ёки қийматли акс эттиришдаги хусусиятларнинг ҳам мутлақ, ҳам нисбий кўрсаткичлари қўлланилади. Шу билан бирга нисбий кўрсаткичлар-одатда эскининг мутлақ кўрсаткичларининг янги ёки яхшиланган намунага нисбати ҳамда моддий истеъмол қилиниши, меҳнат истеъмол қилиниши, қувватнинг ўлчов бирлигига таннарх, унумдорликнинг солиштирма ва харажат кўрсаткичларидир. Бу параметрлар янгиликнинг техник даражаси ва сифатини баҳолашнинг асосидир.
Агар янгиликларнинг якка (хусусий) кўрсаткичлари фақат унинг хусусиятларидан бирига тегишли бўлса, мажмуавий кўрсаткичлар энг муҳим таърифлар кетма-кетлигини етарлича тўлиқ акс эттиради. Бундай маҳсулот учун унинг техник ва технологик такомиллиги янгиликнинг техник даражасини эски маҳсулотнинг асосий хусусиятлари билан қиёслаш орқали белгиланади. Асос сифатида стандартлаштириб ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг кўрсаткичларидан фойдаланилади.
Бунда янги маҳсулот яшаш даврининг барча босқичлари унинг якуний босқичи сотилиши ва истеъмолида фойдаланишга бўйсунади. Ушбу нуқтаи назардан лойиҳалаштиришга илмий-техник фаолиятнинг босқичи сифатида қараш мумкин эмас, чунки ИТТКИнинг барча босқичлари янги товар намунасининг истиқболли ривожланишига, шу жумладан фойдаланиш самарадорлигига қаратилган. Масалан, техник-фойдаланиш омиллари зарурий фойдаланиш таърифларини таъминлаш харажатларини белгилайди, янги намунанинг вазифавий хусусиятлари эса маҳсулотни модернизациялаш истиқболи ва ундан фойдаланиш ва унинг бозорда бўла олиши муддатига таъсир кўрсатувчи вазифавий параметрлари (қуввати, ишончлилиги, унумдорлиги, хизмат муддати) нинг динамик заҳирасини белгилайди.
Ташкилий-иқтисодий омиллар макроиқтисодий, микроиқтисодий ва ташкилий жиҳатларни янгиликни ишлаб чиқишнинг сифати ва қийматига таъсирини таърифлайди. Конструктив-технологик омиллар маҳсулотнинг зарур кўрсаткичларига эришиш харажатларини белгилайди, технологик ишлаб чиқиш қийматини ўз ичига олади. Ихтисослашишни чуқурлаштирувчи ва маҳсулотларнинг стандартлашуви ва унификациялашишига кўмаклашувчи омиллар, айниқса ажралиб туради26.
Бу кўрсаткичлар якка ва энг янги намуналарни татбиқ этишда кичик роль ўйнайди, чунки оммавий ишлаб чиқариш учун қулай шароитлар яратилади. Бу ерда маҳсулотнинг янгилиги, унинг техник ва технологик мукаммаллиги биринчи ўринга чиқади, янги модел жаҳон бозоридаги шундай товарнинг энг яхши намуналари билан қиёсланади.
Татбиқ этилаётган янгиликнинг техник даражасини баҳолаш интеграл ёки ўртача ўлчанган кўрсаткич асосида амалга оширилиши мумкин. Бунда асосий умумлаштирувчи кўрсаткич буюмнинг белгиланиши ва истеъмол билан боғлиқ.
Татбиқ этилаётган маҳсулот сифатининг умумлаштирувчи кўрсаткичини ҳисоблаш учун, одатда, эксперт баҳолари қўлланилади, чунки мавжуд ахборотлар миқдорий моддий усулларни қўллаш учун етарли бўлмайди.
Сифатнинг хусусий кўрсаткичлари салмоғи коэффициентларини белгилаш тадбирлари тўрт босқичдан ташкил топади. Биринчи босқичда хусусий кўрсаткичлар ва уларнинг салмоғи кўрсаткичларига тегишли анкета саволлари ишлаб чиқилади. Иккинчи босқичда “экспертлар жамоаси” танлаб олинади, бунда унинг иштирокчилари сони 20 дан кам бўлмаслиги керак, бу ерда буюртмачилар, ишлаб чиқарувчилар, менежерлар, маркетологлар вакиллари бўлиши керак. Сўров бир неча босқичлар ва албатта яширин ҳолда ўтказилиши мумкин. Ҳар бир босқичнинг охирида олинган натижаларини муҳокама қилиш мақсадга мувофиқдир. Натижалар сўровларни эҳтимолли усуллар ёки тартибга солиш усуллари: ранжировкалаш (бир қаторга териш), бевосита баҳолаш, изчил солиштириш, преференциялаш (афзаллик бериш) усули билан математик ишлаб чиқиш тўртинчи, якуний босқич ҳисобланади.
Ранжировкалашдан олдин келувчи агрегацияланган баҳолаш усули етарлича тез-тез қўлланилади. Янгилик киритишнинг интеграл кўрсаткичларини белгилашга энг яхши ёндошув асосий кўрсаткичларни ишлаб чиқариш-фойдаланиш ва ташкилий иқтисодий омилларга вазифавий боғлиқлиги кўринишидаги математик моделларни ишлаб чиқишдан иборатдир. Янги маҳсулотнинг талаб этиладиган техник даражасига эришиш учун зарур инвестициялар ҳажми ҳам етакчи роль ўйнайди.
Агар асосий миқдорий кўрсаткични қўллашнинг иложи бўлмаса, ўртача ўлчанган миқдорлар қўлланилади. Хусусий кўрсаткичларнинг ўртача ўлчанган арифметик ёки геометрик миқдоридан фойдаланиш мумкин. Ушбу ҳолда янги маҳсулотлар лойиҳалари вариантларини энг катта йўл қўйиладиган четга чиқишлар шароитларини қиёслаш ва барча ташкил этувчилар аҳамият ва таъсир этиш даражасини белгилаш зарур.
Ишлаб чиқариш-технологик кўрсаткичлар янги маҳсулотни ишлаб чиқариш учун қўлланиладиган ресурслар барча турларининг харажатлари билан боғлиқ. Констуктивлик унификациялаш кўрсаткичлари маҳсулотнинг ворислиги, такрорланиши, стандартлаштириш ва унификациялаш даражасига боғлиқдир. Янги маҳсулотнинг фойдаланиш хусусиятлари айниқса ажралиб туради.
Буюмнинг иқтисодий параметрларини ифодалаш учун омилли таҳлил қўлланилади. Бу ерда меҳнат истеъмоли, энергия истеъмоли, материал истеъмоли ва таннарх технологик жараёнларнинг вазифалари кўринишида тақдим этилади.
Тубдан янги лойиҳаларни таҳлил қилиш, фундаментал ва амалий тадқиқотларни башоратлаш учун мақсадлар дарахти ёки башорат графаси деб аталувчи тузилишга асосланган усуллардан фойдаланилади.
Башоратли графа усулининг моҳияти ҳм инновацион муқобилни ва ҳам инновацион эҳтиёжни, шу жумладан зарур ресурслар ва ишлаб чиқариш имкониятларини баҳолашни акс эттирувчи мақсадлар дарахтини яратиш ва таҳлил қилишдан иборат. Бунда иизчил тақдим этилаётган вазиятлар ҳодисаларнинг содир этилиш эҳтимоли ёрдамида баҳоланади.

Download 5.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling