Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Янгилик киритиш ва тақдим этишни бошқариш


Download 5.49 Mb.
bet44/109
Sana03.12.2023
Hajmi5.49 Mb.
#1798558
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   109
Bog'liq
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ

4. Янгилик киритиш ва тақдим этишни бошқариш
Ишлаб чиқариш ва маҳсулотнинг қайд этилган ишлаб чиқариш омиллари ва детерминацияланган турига мўлжалланган марказлашган бошқарув қайтарилмайдиган ҳолда ўтмишда қолди. Бозор иқтисодиёти шароитларида ҳар қандай фирма ўз инновацион стратегияси ва ташкилий тузилмасини мустақил равишда белгилайди, қўлланиладиган технологиялар турини танлайди, зарур технологик ускуналарни танлаб олади ва керакли миқдор ва сифатдаги моддий ва номоддий ресурсларни оборотга жал этади.
Фирманинг янгилик киритишдан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини ташкил қилиш алоҳида босқичлардан иборат ғоят мураккаб тадбирлардан ташкил топади, улар умуман янгиликнинг яшаш даврига таъсир кўрсатади. Лойиҳавий ёндашув бутун илмий ишлаб чиқариш доирасини чиқишга асосланади, унда янгиликларни ишлаб чиқиш, яратиш, татбиқ этиш ва тарқатишдан тортиб маҳсулотни фойдаланишдан олиб ташлашгача бўлган жараён тушунилади. Инновация бўйича илмий-ишлаб чиқариш давра тушунчаси принципиал техник-технологик тизимлар ҳамда тажрибали намуналар алмашуви ва ускуналарнинг мавжудларини алмаштиришга тегишлидир.
Ишлаб чиқаришдаги технологик қарорлар, техника ва тайёр маҳсулотлар моделларининг доиравий айланиши ва алмашуви инновацион жараённинг асосий мазмуни ҳисобланади. Ишлаб чиқариш тизимларининг яшаш даври ишлаб чиқиш босқичидан бошланади. Бу ерда илмий тадқиқотлар, тажрибавий намуналарни тузиш ва яратиш, синовларни ўтказиш амалга оширилади.
Маҳсулот мураккаблашгани ва модернизациялангани сари бу босқич боргани сари каттароқ аҳамият касб этади. Биринчи босқич серияли ишлаб чиқаришга ўтиш тўғрисида қарор қабул қилиш билан якунланади. Маҳсулотнинг илм истеъмоли қанча юқори бўлса, кичик серияли ишлаб чиқаришнинг роли ва қўлланилаётган технологик қарорларнинг эгилувчанлиги ва мослашувчанлиги шунчалик юқори.
Кейинги босқич ишлаб чиқаришни технологик тайёрлаш ва технологияларни танлашни ўз ичига олади. Янги материаллар ва маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш усулини танлашга ишлаб чиқаришнинг техник-иқтисодий тайёргарлигини ташкил қилиш тизими ва зарур технологик ускуналарнинг таркиби катта таъсир кўрсатади. Ишлаб чиқаришни технологик тайёрлашнинг ягона тизими (ИЧТТЯТ)га мувофиқ маҳсулотларни оммавий ва серияли ишлаб чиқаришга технологик тайёрлаш технологик жараёнларни ишлаб чиқиш, жиҳозларни лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш, маҳсулотнинг тажрибавий намунасини ишлаб чиқариш ва синовдан ўтказиш, умуман ишлаб чиқариш тизимини ташкил қилиш ва вужудга келтиришни ўз ичига олади.
Технологик жараённи ишлаб чиқишда таъсир кўрсатиш усуллари операция турлари ва уларнинг изчиллиги, маҳсулотла, оралиқ турлари, деталлар ёки қисмларни олишусуллари белгиланади. Ниҳоят, жараённинг асосий, ёрдамчи ва якуний босқичлари бирлаштирилади. Технологик ускуна унинг техник таърифлари (қуввати, ишончлилиги, унумдорлиги) ёши, эскириш даражаси, таъмирланишнинг технологик таърифлари бўйича танлаб олинади.
Яратилаётган ишлаб чиқариш тизимларида керакли ускунанинг тузилиши алоҳида аҳамиятга эга. У монтаж қилинаётган ускуна ҳамда мавжудларини модернизациялаш ва эскирганларини ҳисобдан чиқариш таҳлили нуқтаи назаридан кўриб чиқилади. Ускунанинг ишлашидаги тайёрлаш-якунлаш ва ёрдамчи вақтни қисқартириш имкониятига эга бўлиш муҳим аҳамиятга эга. Яратилаётган технологик тизим дейилганда техникани танлашда ускунанинг ишлаш тартибидан тўлиқроқ фойдаланиш, иш вақтини технологик, операция ичидаги, тизим ичидаги ва бошқа йўқотишларини қисқартиришга қаратилган ташкилий-технологик тадбирларни кўзда тутиш зарур.
Технологик жараённинг сифати унинг янгилик яратиш қобилиятида амалга оширилади. У техник-технологик таърифлар ҳамда иқтисодий кўрсаткичлар нуқтаи назаридан баҳоланади. Таҳлилнинг кенг қўлланиладиган техник-иқтисодий ва вазифавий-қийматий моделлари жараёнларнинг техник ва иқтисодий кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқликни ўрнатиш ва ишлаб чиқариш тизимларини мувофиқ фаолият юритиш алгоритмини топиш имконини беради.
Ишлаб чиқариш ҳажми ҳам табиий, ҳам қийматий акс эттиришда баҳоланади. Бунда барча ишлаб чиқариш харажатлари, янги маҳсулот бирлигига сотиш нархи ва сотишдан кўзда тутилган тушумни кўрсатиш муҳимдир. Шуни ҳисобга олиш керакки, инновацион лойиҳаларнинг кўплиги учун бошланғич даврда қувватларни юклаш 20% ва ҳатто камроқ бўлиши мумкин.
Бундай вазият ҳам янги маҳсулотни бозорга чиқишигача тижорат қийинчиликлари, ҳам хомашё, бутловларни етказиб бериш, ускуналарни созлаш, янги ускуналар ва янги технологияларга хизмат кўрсатувчи ходимларни танлашнинг кенг доираси натижасида вужудга келади. Бундай жиҳатлар техник-иқтисодий асослашни тузиш ва инновацион лойиҳани муҳандислик ўрганишида кўриб чиқилади.
Ишлаб чиқариш босқичида янги маҳсулотни ўзлаштириш, тажрибавий партияни ишлаб чиқариш ва янги маҳсулотни серияли, сўнгра оммавий ишлаб чиқаришга ўтиш бўйича ишлар мажмуаси амалга оширилади. Ишга туширилаётган қувватлар эҳтиёжни белгилаш кетма-кет босқич ва ҳар бир кетма-кетлик учун янги маҳсулотни таклиф этилаётган ишлаб чиқарилиши ёки савдолар ҳажмининг оралиқ миқдорларига мувофиқ алоҳида амалга ошириш керак. Ҳар бир босқич учун материал ва ишчи кучига аниқ эҳтиёжларни аниқлаш ҳамда ускуналардан фойдаланишнинг энг янги варианти (параллел, изчил, аралаш ёки хавфсиз-айланма)га афзаллик бериш керак.
Ресурсларга эҳтиёж ва харажатлар ҳар бир босқич учун ҳисоблаб чиқилиши ва молиявий ресурслар ва савдолар ҳажми билан аниқ тузатишлар киритилиши мумкин. Йўқотишлар, брак, тўхтаб қолишларни кўзда тутиш керак. Қувватларнинг турлича юкланишида ишлаб чиқаришнинг турли босқичларидаги харажатлар харажатларни тўлиқ ишлаб чиқариш қувватларидаги мутаносиб тақсимланиши асосида ҳисоблаб чиқилади.
Шундай қилиб, техник-технологик янгиланишнинг усули ва вариантини танлаш унинг аниқ вазияти, янгилик киритишнинг характери, корхонанинг соҳаси, ресурслари ва илмий-техник салоҳиятига мос келишига боғлиқ.
Технологик тизимларни мувофиқлаштириш учун инновациялар турини алмаштиришга режали ўтиш бўйича тадбирлар тизимини қўллаш зарур. Масалан, ишлаб чиқаришнинг бир туридан бошқасига ўтишнинг бир неча вариантлари мавжуд. Одатда бошқасига ўтишнинг изчил, параллел, аралаш усуллари ажратилади. Қоидага кўра, ишлаб чиқаришнинг янги турига ўтиш қўлланилаётган жараёнлар ва бўлғуси янгиликларнинг техник ва технологик хусусиятлари билан узвий боғлиқдир.
Самарали изчил-параллел (аралаш) усул бир қатор афзалликларга эга. Аммо уларни амалга ошириш учун ўтувчи ёки гибридли деб аталувчи моделларни яратиш зарур. Янги маҳсулотларга изчил-параллел ўтиш текис, ишлаб чиқаришни тўхтатмай, маҳсулотларни гибридли гибридли моделларни қўллаш йўли билан аста-секин янгилашда амалга оширилади. Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва инновациялаларни татбиқ этишнинг бундай усули Зил, BMW, FordВаз ва бошқа автомобил гигантларида кенгроқ тарқалган. “Ишлаб чиқариш ҳажми-вақт” боғлиқликлар графиклари кўринишидаги янги маҳсулотларга ўтишнинг асосий усуллари 3-расмда кўрсатилган.



Download 5.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling