Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Download 5.49 Mb.
|
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ
2. Стратегик инновацион маркетинг
Стратегик маркетинг тадқиқотларини асосига бозор ҳолатини кейинчалирк бозор сегментларини ишлаб чиқиш, талабни ташкил қилиш ва шакллантириш, харидони моделлаштириш билан таҳлил қилиш қўйилади. Тадбиркорлик фирмаси бошидан бозорни эгаллаш сегментлаштиришни кенгайтириш ва чуқурлаштириш ўзининг истеъмолчиларни яратишга қаратилиши керак. Бозорлар ва ташқи муҳит омилларини таҳлил қилишдан ташқари замонавий маркетинг нафақат бугунги куннинг истеъмолчиларини ўрганади, балки келажакда эҳтимол бўлганларини ҳам шакллантиради. Стратегик маркетинг корхонанинг маркетинг ва социология хизматлари ходимларининг истеъмолчиларнинг яқиндан алоқасига критилган (анкеталар тўлдири, телефон бўйича сўров, репрезентив танлов олишлар ва ҳ.к.). Кўпгина кичик ва ўрта фирмалар ўзларининг маркетинг хизматларига эга бўлишга имкониятлари йўқлиги сабабли мутахассислар маслаҳатлари, кўргазмаларига бориш, каталогларни ўрганиш, харидорлар билан бевосита алоқани кенгроқ қўллашлари керак. Ишлаб чиқарувчи ва харидор ўртасидаги доимий тескари алоқага асосланган маркетингнинг мажмуавий тури («Маркетинг мира») хатарни пасайтиришнинг энг муваффақиятли йўли бўлиши мумкин. Тадбиркор харидорларни унинг муҳити, хулқи, истаклари, англаб етолмаган бутун турли туманлигига кўриниши керак. Нафақат маҳсулотнинг турли туман навларини ишлаб чиқариш, балки бир вақтда ҳаракатларни янгиларини ўрнини алмаштирувчи ва сиқиб чиқарувчи модификацияларни тезроқ илгари суриш мАқсадида ўз маҳсулотини муддатидан олдин маҳаллий эскириши тактикасини яратишга жамланиши керак. Янгиликка талабга муносабатга эга макроиқтисодий омиллар, шу жумладан аҳоли, уни ўсиш суръатлари, аҳоли жон бошига даромад ва истеъмол, истеъмол нархларининг индекси, «истеъмол саватчаси», инфляция суръатлари умумиқтисодий таҳлилга имкон берадилар. Бундан ташқари бунга юридик ва институционал шароитларни ўрганиш, ҳамда бундай маҳсулотнинг импорт ива экспорти, квоталаштириш, стандартлар бўйича чеклашлар, мажбуриятлар, солиқлар ва субсидиялар билан боғлиқ қонунчилик амалиёти ҳам киради. Бунга бундай маҳсулотни миллий ишлаб чиқаришнинг мавжуд даражаси, импортнинг мавжудлиги ва имконияти, экспортнинг мавжуд даражаси импортнинг ўрнини босувчи маҳсулотни ишлаб чиқариш ва тўлдирувчи янгиликлар ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиш зарур. Иқтисодий ҳолатнинг таҳлили, ҳаммадан аввал, умумҳолатли тенденциялар ва ҳолатни ташкил қилувчи омиллар (ХТО) ни тадқиқот қилиш билан боғланган. Иқтисодий ҳолат бу қайта ишлаб чиқаришнинг омиллари ва шароитларнинг бозорда намоён бўлиши ва уларнинг ташқи ва ички муҳит билан ўзаро алоқасининг шаклидир. Шундан келиб чиққан ҳолда, ХТО ҳолатини ўзгариши динамикаси, унинг йўналиши ва ривожланиши суръатларини белгилаб берувчи, ҳаракатга келтирувчи кучдир. Бу омилларга ҳам макротаъсирни бу ҳам таъсирнинг аниқ соҳасини киритиш мумкин, масалан, муҳим макроомилларга давравий иқтисодий жараёнлар, хусусийлаштириш, солиқлар, бюджет, социал таъминот, амортизацион ажратмалар тизими, техника ва технологиялар соҳасидаги давлат сиё сати элементлари киради. Уларни бозор жараёнининг ҳар хил томонларига тегишли бўлганлар (талаб, таклиф, нарх омиллари) га, келиб чиқиши бўйича (иқтисодий, сиёсий, социал, илмий-техник ва ҳ.к.), таъсир қилиш йўналтьирилганлигининг бошқарилиши, олдиндан айтилган бўлишлиги бўйича бўладилар. Ҳолатни ташкил қилувчи омиллар узоқ вақтли (ўн йилгача) ўрта муддатли (уч- беш йил) ва қисқа муддатли, ҳамда давравий, давравий бўлмаган, мавсумий бўлишлари мумкин. Айниқса, товар бозорининг ҳолатини ажаратиш керак. Масалан, макроиқтисодий омиллар кўпроқ даражада машинсозлик ва қурилишдаги ишлаб чиқаришга, мавсумий омиллар. Озиқ-овқатлар бозорига ва даромадлар даражаси истеъмол талаби товарлар бозори ва уй-жой қурилишига таъсир кўрсатадилар. Ҳолатни тадқиқотлар асосида бозорни тадқиқот қилишнинг тизими қўрилади, унинг асосий блоклари биринчи расмда чизмали равишда кўрсатилган. Бозор (идорали ва майдонли)ни тадқиқот қилиш бозорнинг мавжуд сиғимини, унинг фирмали тузилмасини, сегментларга бўлинишини, фойда меъёри динамикаси ва янгиликка ўхшаш маҳсулотларни сотилиши ҳажмини фаол баҳолашга асомланган. Маркетинг стратегияси учинчи босқичининг асосий жиҳати янгиликка истеъмолчининг жавобини батафсил ўрганишга асосланган янги товарга талабни тадқиқот қилиш ва башоратлашдлан иборатдир. Инновацион маркетингнинг қоидаларига мувофиқ янги товарни қабул қилиш қуйидаги босқичлардан ташкил топади: Бирламчи хабардорлик. Истеъмолчи инновация ҳақида хабар топади, етарлича ахборотга эга эмас. Товарни таниш. Истеъмолчи баъзи бир ахборотга эга, янгиликка қизиқади: янгилик ҳақида қўшимча ахборотлар (реклама, проспектлар, маълумотномаларни қидириши мумкин). Download 5.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling