Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Корхона молиявий фаолияти самарадорлиги кўрсаткичлари


Download 5.49 Mb.
bet75/109
Sana03.12.2023
Hajmi5.49 Mb.
#1798558
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   109
Bog'liq
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ

2. Корхона молиявий фаолияти самарадорлиги кўрсаткичлари
Корхона молиявий фаолияти самарадорлигини таърифлаш учун кўрсаткичларнинг қуйидаги тизимидан фойдаланилади:
1) қуйидагиларни ўз ичига олувчи фойданинг умумий миқдори ва уни ўтган йилга ёки режага нисбатан ўсиши;
- маҳсулотларни сотишдан фойда; бошқа операцион фаолият бўйича сальдо; олинган фоизлар; бошқа корхоналарда иштирок этишдан даромадлар;
- сотишдан ташқари операцияларнинг уларнинг таркибига кирувчи солиқларни ҳисобга олмасдан сальдоси;
- маҳсулот таннархига киритиладиган солиқлар; сотишдан ташқари харажатлар таркибига кирувчи солиқлар;
2) фойда ва уни ўтган йилга ёки режага нисбатан ўсиши. Фойда, фойданинг умумий суммасидан фарқли равишда, маҳсулот таннархига киритиладиган солиқларни ўз ичига олмайди;
3) соф фойда (фаолиятнинг оддий турларидан фойда) ва уни ўтган йилга ёки режага нисбатан ўсиши;
4) тақсимланмаган фойда (фавқулодда даромадлар ва харажатлар сальдосига тузатиш киритилган соф фойда) ва уни ўтган йилга ёки режага нисбатан ўсиши;
5) жамғарма фонди, социал соҳа фонди, истеъмол фонди, двивдентдларни тўлаш, резерв сармояларига йўналтирилган фойда, ҳамда бу фойдани ўтган йилга ёки режага нисбатан ўсиши;
6) фойданинг жамғарма фонди, социал соҳа фонди ва резерв сармоялари, фойданинг умумий суммасига йўналтирилган улуши ва бу улушни ўтган йилга ёки режага нисбатан ўзгариши;
7) амалга оширилган қўшимча қиймат, шу жумладан амортизациянинг умумий суммаси, ва уни ўтган йилга ёки режага нисбатан ўсиши;
8) амортизация, иш ҳақи, жамғарма фонди, социал соҳа фонди, истеъмол фонди ва дивидендларни жамлашга харажатларни ўз ичига олувчи соф қўшимча қиймат ва уни ўтган йилга ёки режага нсибатан ўсиши;
9) аморизацияни ўз ичига олувчи соф қўшимча қийматнинг амортизаицяни ўз ичига олувчи қўшимча қийматнинг умумий суммасидаги улуши;
10) даромад ва уни ўтган йилга ёки режага нисбатан ўсиши;
11) соф даромад ва уни ўтган йилга ёки режага нисбатан ўсиши;
12) соф даромаднинг даромаднинг умумий суммасидаги улуши;
13) маҳсулотнинг даромаднинг умумий суммаси бўйича ҳисоблаб чиқарилган рентабеллиги ва уни ўтган йилга ёки режага нисбатан ўсиши;
14) маҳсулотнинг соф даромад бўйича ҳисоблаб чиқилган рентабеллиги ва уни ўтган йилга ёки режага нисбатан ўсиши;
15) маҳсулотнинг маҳсулотни сотишдан фойда бўйича ҳисоблаб чиқилган рентабеллиги, ва уни ўтган йилга ёки режага нисбатан ўсиши;
16) маҳсулотнинг тақсимланмаган фойда бўйича ҳисоблаб чиқилган рентабеллиги ва уни ўтган йилга ёки режага нисбатан ўсиши,
Фойданинг умумий суммаси сотишлардан фойда, маҳсулот таннархига киритилган солиқлар миқдоридан катта амортизацияни ўз ичига олувчи амалга оширилган қўшимча қийматнинг умумий суммаси қуйидагиларни жамлаш йўли билан ҳисоблаб чиқилади:
- иш ҳақининг социал заруратига ажратмалар билан бирга харажатлари;
- асосий ишлаб чиқариш фондлари ва номоддий активларнинг амортизациялари;
- фойданинг умумий суммасини;
Амортизацияни ўз ичига олувчи соф қўшимча қиймат қуйидагиларни танлаш йўли билан ҳисоблаб чиқилади:
- иш ҳақининг социал заруриятларга ажратмалар билан бирга харажатлари;
- асосий ишлаб чиқариш фондларининг амортизациялари;
- жамғарма, истеъмол, социал соҳа фондлари, резерв сармоялари ва дивидендларини тўлашга йўналтирилган соф фойдани.
Даромаднинг умумий суммаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
- фойданинг умумий суммаси;
- асосий ишлаб чиқариш фондлари ва номоддий активлар амортизациясининг суммасини.
Соф даромадни умумий суммасига қуйидагилар киради:
- жамғарма, истеъмол, социал соҳа фондалари, резерв сармоялари ва девидендларни тўлашга йўналтирилган соф фойда;
- асосий ишлаб чиқариш фондлари ва номоддий активлар амортизациясининг суммасини.
Маҳсулотнинг даромад, соф даромад, маҳсулотни сотишдан фойдалар, тақсимланмаган фойда бўйича ҳисоблаб чиқилган рентабеллилиги айтиб ўтилган кўрсаткичларнинг сонли миқдорларининг сотилган маҳсулот қийматига нисбати сифатида белгиланади.



Download 5.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling