Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
-боб. Инвестициялар ва инновацияларнинг хўжалик фаолияти самарадорлиги таъсирининг таҳлили
Download 5.49 Mb.
|
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўз ва иборалар
- Ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлиги кўрсаткичлари тизими
16-боб. Инвестициялар ва инновацияларнинг хўжалик фаолияти самарадорлиги таъсирининг таҳлили
Режа: Ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларининг тизими. Корхона молиявий фаолияти самарадорлиги кўрсаткичлари Корхона инвестицион фаолияти самрадорлигининг қиёсий-таҳлилий кўрсаткичлари Инвестицион ва инновацион лойиҳалар самарадорлигининг қиёсий-таҳлилий кўрсаткичлари Таянч сўз ва иборалар: иқтисодий таҳлил, бўлажак фойда, самарадорликнинг хусусий кҳрсаткичлари, моддий харажатлар, энергия ресурслари, самарадорлик, аммортизациядан фойдаланиш, маҳсулотни сотишдан фойда, соф фойда, тақсимланмаган фойда, маҳсулотнинг рентабеллиги, якуний молиявий натижа, илмий-техник тадбирлар. Ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлиги кўрсаткичлари тизими Корхона ишлаб чиқариш, молиявий ва инвестицион фаолияти кўрсаткичлар ва янгиликлар ва инвестицион лойиҳалар самарадорлигининг иқтисодий мазмуни бўйича уларга тегишли бўлган кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни иқтисодий таҳлил қилиш мақсадида кўрсаткичларнинг қуйидаги тизимидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир : корхона ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигининг умумлаштирувчи ва хусусий кўрсаткичлари; корхона молиявий фаолияти самарадорлиги кўрсаткичлари; корхона инвестицмон фаолияти самарадорлиги кўрсаткичлари. Ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлиги кўрсаткичлари тизими ўз ичига қуйидагиларни олади: умумлаштирувчи кўрсаткичлар: 1 сўмли маҳсулотларга харажатлар ва уларни пасайтириш фоизи ; Маҳсулот ишлаб чиқаришга харажатларни нисбатан тежалиши; Қўшимча қиймат (шу жумладан амортизация)ва уни базисли даражага нисбатан, ҳаммаси бўлиб ва шу жумладан харажатларнинг нисбий тежалиши ҳисобига ўсиши; Даромад ва уни базисли даражага нисбатан ҳаммаси бўлиб ва шу жумладан маҳсулот моддий ва бошқа харажатларни тежариши ҳисобига ўсиши; Бўлажак фойда ва уни базисли даражага нисбатан ҳаммаси бўлиб ва шу жумладан маҳсулот таннархини пасайиши ҳисобига ўсиши; Қўшимча қиймат ва фойдани маҳсулот таннархини пасайиши ҳисобига базисли даражага нисбатан ўсиши даражаси.% да. Маҳсулот ишлаб чиқаришга моддий харажатлар ва энергия ресурслари сарфланиши кўрсаткичларининг хусусий кўрсаткичлари : 1 сўмли маҳсулотга моддий харажатлар ва энергия ресурслари сарфланиши маҳсулотни (материал истеъмол қилиши ва энергия истеъмол қилиши)ва уларни пасайиши фоизи; Маҳсулот ишлаб чиқаришга моддий харажатлар ва энергия сарфланиши қийматий акс эттирилишидаги нисбий тежалиши; Фойда, қўшимча қийматни ва даромадни маҳсулотни материал истеъмол қилиши ва энергия истеъмол қилишини пасайтириш ҳисобига ўсиши; Фойда ва қўшимча қийматни маҳсулотни материал истеъмол қилиши ва энергия истеъмол қилишини пасайтириш ҳисоби ўсишининг улуши, % да . Иш ҳақига харажатлардан фойдаланиш самарадорлигининг хусусий кўрсаткичлари: 1) 1 сўмлик махсулотга иш ҳақи харажатлари, шу жумладан социал заруриятларга ажратмалар ва уларни пасайиши фоизи; 2) иш ҳақига харажатлар, шу жумладан социал заруриятларга ажратмаларни нисбатан тежалиши; 3) иш ҳақига харажатлар, шу жумладан социал заруриятларга ажратмаларни нисбий тежалиши ҳисобига фойдани ўсиши; 4) қўшимча қийматни базисли даражага нисбатан, шу жумладан иш ҳақига, шу жумладан социал заруриятларга ажратмаларга харажатларни нисбатан тежалиши ҳисобига ўсиши; 5) фойда ва қўшимча қийматни иш ҳақи, шу жумладан социал заруриятларга ажратмаларга харажатларни нисбатан тежалиши ҳисобига ўсишининг улуши, % да. Амортизациядан фойдаланиш самарадорлигининг хусусий кўрсаткичлари: 1 сўмлик маҳсулот амортизациясига харажатлар ва уларни пасайиши фоизи; Амортизацияни нисбатан тежалиши; Фойда ва қўшимча қийматни амортизацияга харажатларни нисбий тежалиши хисобига ўсиши; Фойда ва қўшимча қийматни амортизацияга харажатларни нисбатан тежалиши хисобига ўсишининг улуши. Бошқа харажатлардан фойдаланиш самарадорлигининг хусусий кўрсаткичлари: 1 сўмлик маҳсулотга бошқа харажатларни сарфланиши ва уларни пасайтириш фоизи; маҳсулот ишлаб чиқаришга бошқа пул харажатларини нисбатан тежалиши; фойда ва қўшимча қийматни бошқа харажатларни нисбатан тежалиши ҳисобига ўсиши; бошқа пул харажатларини ўзгариши ҳисобига даромадни ўсиши; фойда ва қўшимча қийматни бошқа харажатларни нисбатан тежалиши ҳисобига ўсиши улуши, %да. Маҳсулот таннархини калькуляцион кесмада иқтисодий таҳлил қилишда маҳсулот таннархи хусусий кўрсаткичларини таснифлаш калькуляция моддалари бўйича кейинчалик мажмуавий калькуляцион моддалардан маҳсулот таннархини шакллантирувчи харажатларнинг асосий элементларини ажратиш билан амалга оширилади. Ишлаб чиқариш фаолияти иқтисодий самарадорлиги тавсия этилган умумлаштирувчи кўрсаткичларининг ҳозирги вақтда қўлланадиган тегишли кўрсаткичлардан тубдан фарқи қуйидагилардан иборат: - биринчи умумлаштирувчи кўрсаткич корхоналар даражасида ишлаб чиқариш самарадорлигини ўсиш суръати-ишлаб чиқариш натижаларини ўсиш суръатларини харажатларни ўсиш суръатларидан ўзиб кетишини ҳисоблашга имкон беради; - умумлаштирувчи кўрсаткичлар ҳар бир ресурсдан алоҳида фойдаланиш самарадорлигини таърифловчи кўрсаткичлар билан бевосита алоқага эга. Бу иқтисодий тадқиқотлар (режалаштириш, лойиҳалаштириш ва иқтисодий таҳлил)да ишлаб чиқаришда фаоляит юритувчи ресурслардан бири (меҳнат, ишлаб чиқариш фондлари ва моддий ресурслар)дан фойдаланишнинг самарадорлигидаги ўзгаришлар умуман ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини ошишига таъсирини белгилашга имкон беради; - маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини умумий жаражатлар билан солиштириш асосида ишлаб чиқариш самарадорлигининг эришилган даражаси- ҳақиқий йиғма харажатларни бу харажатларнинг ижтимоий зарур даражасига мос келиши даражаси ҳақида хулосага келиш мумкин; - таннархи камайиши ҳисобига қўшимча қиймат ва фойдани ўсиши ишлаб чиқариш ва якуний натижаларни тақсимлаш масаласи бўйича мувофиқлаштиришга имкон беради; - харажатларни нисбатан тежалиши кўрсаткичи инновациялар иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичларини мувофиқлаштириш ва умумлаштирувчи ва хусусий кўрсаткичлар гуруҳлари ўртасидаги ўзаро алоқани таъминлаш, ишлаб чиқариш жараёнига янгидан жалб қилинаётган ресурслардан фойдаланишини кучайтиришдаги ўзгаришларни мумумлаштирилган баҳосини беришга имкон берадилар; - умумлаштирувчи кўрсаткичлар жамлаш ва истеъмол фондларини сарфлашнинг самарадорлиги устидан назоратни амалга ошириш имкониятини берадилар; техник қайта жиҳозлаш ва янги иш жойларини ташкил қилишга йўантирилган капитал киритмалардан фойдаланишни рационаллиги, ҳамда хўжалик ичидаги захираларни ҳаракатга келтириш устидан назорат қилишни таъминлайдилар. Download 5.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling