Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Инвестицион фаолият самарадорлигини таҳлил қилишда вақт омилини ҳисоби
Download 5.49 Mb.
|
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ
3. Инвестицион фаолият самарадорлигини таҳлил қилишда вақт омилини ҳисоби
Вақт омили ҳисоби лойиҳа самарадорлигини баҳолашнинг муҳим тамойилларидан биридир. Бу ҳисоб пулларнинг вақтдаги қиймати назарияси тушунчаларига асосланади, унга кўра биттагина пул суммаси вақтда жорий пайтга нисбатан, масалан, инфляция, пул маблағларидан муқобил фойдаланиш имкониятлари (пулни инновацион лойиҳага киритмаслик, балки банкка қўйиш мумкин ва уларнинг қиймати вақт давомида ўзгаради), ушбу объектга инвестицилар киритиш билан боғлиқ хатарлар ва ноаниқлилик ва бошқа сабаблар туфайли ҳар хил қийматга эга бўлишлари мумкин. Инвестицион қарорни қабул қилишда вақтнинг ҳар хил даврларида амалга оширилган харажатлар ва фойдаларни тенглаштиришни билиш, яъни бўлғуси пул суммаларини вақтни ҳозирги пайти (инвестицион қарор қабул қилинган пайт- )га дисконтлаштириш йўли билан олиб келиш керак. Қуйидаги оддий мисолда дисконтлаштириш операцияси (мураккаб фоизни тескари операцияси) техникасини намойиш этамиз. Майли бугун биз Р тенг пул суммасига эгамиз, уни биз банкка r га тенг фоиз ставкаси остида банкка қўйишга қарор қилдик. t йилдан кейин бизнинг банк ҳисобимизда қанча пул бўлади? Бу ҳисоблаш учун формулани (мураккаб фоизларни ҳисоблаш формуласини) итератив равишда осон чиқарилади. Бир йилдан кейин ҳисобда бўлади. Икки йилдан кейин - .... t йилдан кейин- . Ушбу мураккаб фоизларни ҳисоблаш формуласидан дисконтлаштириш формуласи осон чиқарилади. Демак, майли Р номаълум бўлсин, F(t) ва r маълум. Бунда -мураккаб фоизларни ҳисоблаш коэффициенти, -эса дисконтлаштириш коэффиценти деб аталади. (бунда r дисконтнинг ставкаси, бу мисолда фоиз ставкаси). Инновацион лойҳалар молия-иқтисодий самарадорлигини баҳолашнинг мавжуд усулларини қуйидаги асосий гуруҳларга бўлиши мумкин: Оддий ёки стратегик усуллар; Дисконлаштириш (ёки динамик) усуллари. Иқтисодий самарадорликни баҳолашнинг оддий усуллари (мезонлари): 1. Ўзини ўзи қоплаши муддати. Ўзини ўзи қоплаши муддати (Т’)- бу вақт даврининг давомийлиги бўлиб, унинг ичида лойиҳа бўйича фаолиятдан тушумлар (яъни лойиҳанинг фойдали-В (t)) лойиҳани амалга ошириш харажатлари С (t) ни қоплайдилар. Яъни, ўзини ўзи қоплаш муддати Т’- бу Тнинг энг кичик миқдори, унинг учун ёки , унинг учун Бу усулнинг соддалиги унинг афзаллиги бўлади, бу ресурсларни етишмаслиги шароитларида лойҳаларни тезроқ баҳолашга имкон берадилар. Ўзини ўзи қоплаш муддати кўрсаткичининг асосий камчилиги шундан иборатки, у инновацион лойҳани амалга оширилишининг бутун даврини ҳисобга олмайди, демак, бу муддатдан ташқарида ётган киритмалардан барча қайтаришлар унга таъсир кўрсатмайди. Шунинг учун кўпинча бу кўрсаткич лойиҳани танлашнинг мезони бўлиб хизмат қилмайди., балки чеклаш сифатида фойдаланилади (ўзини ўзи қоплаши муддати белгиланган вақтдан кўпроқ бўлмаслиги керак). 2. Суммар фойда. Бу оддий (пулларнинг вақтли қийматини ҳисобга олмасдан) кўрсаткич лойиҳани амалга оширишдан келиб чиққан йиғма қийматий натижалар ва харажатларнинг фарқи сифатида аниқланади. Бу ерда - лойиҳа яшаш даври вақтли оралиқларининг сони. 3. Инвестициларнинг ретабеллиги (ROI-return on investment) Бу, яна фойданинг оддий меъёри деб аталувчи кўрсаткич йиллик фойданинг лойиҳага киритилган инвестицияларнинг нисбати сифатида аниқланади (одатда бу кўрсаткични ҳисоблаш учун лойиҳани тўлиқ ишлаб чиқариш қувватига чиққан йили танлаб олинади). бу ерда Т- лойиҳани тўлиқ ишлаб чиқариш қувватига чиққан йили. Ушбу усулда ҳисоблаб чиқилган миқдор инвестицион харажатларнинг қандай қисми режалаштиришнинг бир оралиғи давомида фойда кўринишида қопланишини кўрсатади. Кўпинча бу миқдорни самоя даромадлигининг ўртача даражаси билан таққосланиши лойиҳани амалга оширилишини мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги хулосага олиб келади. Иқтисодий самарадорликнинг дисконтлантирилган мезонлари: Дисконтлаштирилган мезонлар пулларнинг вақтдаги ҳар хил қийматини ҳисобга олади. Умумий кўринишда дисконт ставкаси (r) қуйидагича тақдим этилиши мумкин: , бу ерда IR (inflation rate) -ифляция суръати, MRR- (minimal roleof return) -фойданинг энг кичик ҳақиқий меъёри, яъни пул маблағларидан муқобил фойдаланишда олинадиган фойданинг энг кам меъёри. IR (risk of investments)-инвестицион хатар даражасини ҳисобга олувчи коэффициент. Аммо аниқ инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқишда дисконт ставкасини ҳисоблаш муаммоси кўриб чиқилмайди. Одатда у экзогенли миқдор (яъни ташқаридан берилган) сифатида берилади ва қоидага кўра, тенг кредитли фоиз (сармоянинг муқобил қиймати)га тегишли бўлади. Кўпгина фирмалар дисконт ставкасини узоқ муддатли банк кредитлари бўйича ўрталаштирилган фоизли ставкалардан келиб чиққан ҳолда белгилайдилар. Бир неча муқобил лойиҳалардан танлаб олишда даромадликнинг ички меъёри ягона зиддиятли бўлмаган кўрсаткич бўлади. У кўриб чиқилаётган лойиҳаларни инвестициялардан фойдани кўпайтириш мақсадида ишончли ранжировкасини амалга оширишга имкон беради. Шундай қилиб, инновацион фаолият самарадорлигининг таҳлили инновациялар менежментининг долзарб вазифаси бўлади, у инновацион лойиҳаларни бошқаришга тизимли ёндошишни қўллаш асосида ҳал қилиниши мумкин. Download 5.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling