Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Инновацион ва инновацион лойиҳалар самарадорлигининг қиёсий-тахлилий кўрсаткичлари


Download 5.49 Mb.
bet77/109
Sana03.12.2023
Hajmi5.49 Mb.
#1798558
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   109
Bog'liq
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ

4. Инновацион ва инновацион лойиҳалар самарадорлигининг қиёсий-тахлилий кўрсаткичлари
Инновациялар (янгилик киритишлар) ва инвестицион лойиҳалар самарадорлиги қиёсий-тахлилий кўрсаткичларининг бутун мажмуаси учта гуруҳга бўлинади.
Биринчи гуруҳга янглик киритишлар ва инвестицион лойиҳаларни амалга оширилишининг корхона ишлаб чиқариш фаолияти кўрсаткичларига таъсирини таҳлил қилиш учун мўлжалланган кўрсаткичлар киритилган улар янгилик киритишлар ва инвестицион лойиҳалар (илмий-техник тадбирлар) нинг ишлаб чиқариш самарадорлиги кўрсаткичлари деб аталадилар.
Иккинчи гуруҳга янгилик киритишлар ва инвестицион лойиҳаларнинг корхона молиявий фаолияти самарадорлигига таъсирини таҳлил қилиш учун мўлжалланган, янгилик киритишлар ва инвестицон лойиҳаларнинг молиявий самарадорлиги кўрсаткичлари деб аталувчи кўрсаткичлар киритилган.
Учинчи гуруҳга янгилик киритишлар ва инвестицон лойиҳаларнинг корхона инвестициолн фаолияти самарадорлигига таъсирини таҳлил қилиш учун мўлжалланган кўрсаткичлар киритилган. Улар янгилик киритишлар ва инвестицион лойиҳалар илмий-техник тадбирларнинг инвестицион самарадорлиги кўрсаткичлари деб аталади.
Янгилик киритишлар ва инвестицион лойҳалар ишлаб чиқариш, молиявий ва инвестицион самарадорлигининг бутун мажмуаси бундан кейин (қисқартириш мақсадида) илмий-техник тадбирлар иқтисодий самарадорлигини кўрсаткичлари деб аталади.
Илмий-техник тадбирлар иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичларини ҳисоблаш ўрта босқичда ўтказилади:
- биринчидан- илмий-техник тадбирларнинг ҳисобот йилидаги иқтисодий самарадорлиги белгиланади. Ҳисоблаш натижаларидан илмий-техник тадбирларни аниқ шароитларга нисбатан амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилиш, яъни бу тадбирларнинг лойиҳавий (ҳисоблаш) самарадорлигини сармоядорлар талабларига мос келиши даражасини ўрганиш учун фойдаланилади. Шунинг билан бир вақтда ҳисоблаш натижалари бизнес режаларини ишлаб чиқиш ва корхона иши иқтисодий самарадорлигини оширишнинг хўжалик ички резервларини аниқлашда қўлланиладилар;
-иккинчидан- ҳисобот йилига ҳисоблашдаги илмий-техник тадбирларнинг режавий ва ҳақиқий самарадорлиги ҳисобот маълумотларидан корхона иши иқтисодий самарадорлигини оширишнинг жорий резервлари (ўтувчи тежалиши) мўлжалланган миқдорини белгилаш, ҳамда илмий-техник тадбирлар самарадорлигининг лойиҳавий (ҳисоблаш) кўрсаткичларини ўзлаштирилганлик даражасини таҳлил қилиш учун фойдаланилади. Жорий резервнинг миқдори бундай тадбир йил бошидан татбиқ этилган деган шартдан қилиб чиқиш билан ҳисобланган илмий-техник тадбирларнинг шартли самарадорлиги ва тадбир татбиқ этилган пайтдан бошлаб ҳисобот йилининг охиригача ҳисобланган ҳақиқий (режавий ва амалдаги) самарадорлик ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади;
-учинчидан- илмий-техник тадбирларнинг уларни татбиқ этилган пайтидан ҳисобот йилининг охиригача режавий ва ҳақиқий самарадорлиги. Ҳисоблаш натижаларидан илмий-техник тадбирларнинг иқтисодий самарадорлиги бўйича бизнес-режаларни ишлаб чиқиш, уларни бажарилишини таҳлил қилиш, асосийси эса- инвестицион лойиҳалар ва янгилик киритишларнинг корхона ишлаб чиқариш, молиявий ва инвестицион фаолияти самарадорлигини таърифловчи асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларга таъсирини белгилаш учун фойдаланилади.
Илмий-техник тадбирлар самарадорлиги кўрсаткиларини ишлаб чиқиш учун уларни амалга оширилишига сабабчи бўлган якуний режадан келиб чиқиш зарур. Шунинг билан бирга илмий-техник тадбирлар самарадорлиги кўрсаткичлари тизими корхона ишлаб чиқариш, молиявий ва инвестицион фаолияти самарадорлиги кўрсаткичлари тизими билан тўлиқ мослаштирилган бўлиши керак.
Шундан келиб чиққан ҳолда, айрим илмий-техник тадбирлар самарадорлигини белгилаш учун, фикримизга кўра, умулаштирувчи ва хусусий кўрсаткичларнинг қуйидаги тизимидан фойдаланиш зарур.
4.1. Аниқ илмий-техник тадбирлар самарадорлигининг умумлаштирувчи кўрсаткичлари
1) илмий-техник тадбирлардай фойдаланишдан маҳсулотлар (ишлар)нинг аниқ турларини ишлаб чиқариш самарадорлигини ўсиш суръати ёки илмий-техник тадбирларни амалга ошириш ҳисобига маҳсулотларнинг аниқ турлари таннархини пасайиши фоизи35. Ушбу кўрсаткичлар инновацион лойиҳа ёки янгилик киритиш қуйидагиларни йўналтирилган ҳолда қўлланилади:
-маҳсулотнинг ўзлаштирилган турини уларнинг техник таърифларини ўзлаштирмасдан ишлаб чиқаришни кенгайтириш;
-технологияни такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни механизациялаштириш ва автоматлаштириш воситаларини татбиқ этиш;
-меҳнатни ташкил қилиш, ишлаб чиқариш ва бошқариш усулларини такомиллаштириш;
- ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифатини стандартлар, техник шартлар ва шартнома нархларни ўзгартирмасдан ошириш.
Агар аналоглари йўқ, бутунлай янги маҳсулот ўзлаштирилаётган бўлса, унда унинг самарадорлигини умумлаштирилган ҳолда баҳолаш учун уни корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган барча маҳсулот бўйича ҳисоблаб чиқилган тегишли кўрсаткич билан солиштириш учун (сўмлик маҳсулотга харажатлар кўрсаткичидан фойдаланиш керак);
2) илмий-техник тадбирларни татбиқ этиш натижасида маҳсулот таннархини нисбатан тежалиши;
3) фойдани илмий-техник тадбирларни амалга ошириш натижасида, шу жумладан интенсив ва экстенсив омиллар ҳисобига ўсиши;
4) қўшимча қийматни илмий-техник тадбирларни амалга ошириш натижасида, шу жумладан интенсив ва экстенсив омиллар ҳисобига ўсиши;
5) амортизацияни ўз ичига олувчи қўшимча қийматни илмий-техник тадбирларни амалга ошириш натижасида, шу жумладан интенсив ва экстенсив омиллар ҳисобига ўсиши;
6) даромадни илмий-техник тадбирларни амалга ошириш натижасида, шу жумладан интенсив ва экстенсив омиллар ҳисобига ўсиши;
7) қўшимча қиймат, фойда ва даромадни уларни илмий-техник тадбирларни амалга оширилиши билан асосланган ўсишининг умумий ҳажмидаги интенсив омиллар қўшимча ҳаракати ҳисобига ўсишининг улуши.
4.2. Иш ҳақига харажатлардан фойдаланиш самарадорлигини илмий-техни тадбирларни амалга оширилишидан келиб чиққан ўзгаришнинг хусусий кўрсаткичлари:
1) аниқ илмий-техник тадбирларни амалга ошириш участкаларидаги меҳнат унумдорлигини ўсиш суръатлари ва ўртача иш ҳақини ўсиш суръатлари ўртасидаги нисбат;
2) аниқ илмий-техник тадбирларни амалга ошириш участкасидаги қўшимча қийматни ўсишининг ҳар бир фоизига иш ҳақини қўшиш фоизи;
3) ўз ичига социал заруриятларга ажратмаларни олувчи иш ҳақига харажатларни аниқ илмий-техник тадбирларни амалга оширилиши натижасида нисбатан тежалиши;
4) ўз ичига социал заруриятларга ажратмаларни олувчи иш ҳақига харажатларни ўзгартиришга қаратилган аниқ илмий-техник тадбирларни амалга оширилиши билан боғлиқ интенсив ва экстенсив ҳаракатлар ҳисобига фойдани ўсиши;
5) ўз ичига социал ажратмаларни олувчи иш ҳақига харажатларни ўзгартиришга қаратилган илмий-техник тадбирларни амалга ошириши билан боғлиқ интенсив ва экстенсив харакатлар ҳисобига қўшимча қийматни ўсиши;
6) ўз ичига социал заруриятларга ажратмаларни олувчи иш ҳақига харажатларни ўзгартиришга қаратилган илмий-техник тадбирларни амалга ошириши билин боғлиқ интенсив ва экстенсив омилларнинг ҳаракати ҳисобида даромадни ўсиши:
7) қўшимча қиймат, фойда ва даромаднинг ўз ичига социал заруриятларга ажратмаларни олувчи иш ҳақига харажатларни ўзгартиришга қаратилган илмий-техник тадбирларни амалга оширилиши билан асосланган уларни ўсишининг умумий хаммадаги интенсив ва экстенсив ҳаракатлар ҳисобига ўсишларини улуши;
8) ходимлар сонидан нисбатан тежалиш.
4.3. Моддий ресурслардан фойдаланишнинг самарадорлигини илмий-техник тдабирларни амалга ошириш натижасида ўзгаришини хусусий кўрсаткичлари:
1) мҳасулотнинг аниқ турларини илмий-техник тадбирларни амалга оширилиши билан асосланган материал истеъмол қилишини пасайиши (материал қайтарилишини ошиши );
2) илмий-техник тадбирларни амалга ошириш натижасида моддий харажатларнинг нисбатан тежалиши;
3) моддий харажатларни ўзгартиришга қаратилган илмий -техник тадбирларни амалга оширилиши билан боғлиқ интенсив ва экстенсив омиллар харакатлари ҳисобига фойда, қўшишга қиймат ва даромадни ўсишлари;
4) қўшимча қиймат, фойда ва даромадни моддий харажатларни ўзгартиришга қаратилган илмий-техник тадбирларни амалга оширилиши билан асосланган уларни ўсишларининг умумий ҳажмларидаги интенсив омиллар ҳисобига ўсишларининг улушлари;
5) илмий -техник тадбирларни амалга оширилиши натижасида ишлаб чиқариш захириларини нисбатан тежалиши.
4.4. Амортизацияга харажатлардан фойдаланиш самарадорлигини илмий-техник тадбирларни амалга ошириш натижасида ўзгаришининг хусусий кўрсаткичлари:
1) Илмий-техник тадбирларни амалга оширилиши натижасида маҳсулотларнинг аниқ турлари амортизациясига харажатлар самарадорлигини ошиши (амортизацион сиғимни пасайиши );
2) илмий-техник тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида амортизацияга нисбатан харажатларни тежалиши;
3) илмий-техник тадбирларни амалга оширилиши билан боғлиқ асосий ишлаб чиқариш фондлари ва номоддий активлардан фойдаланиш самарадорлигини ўзгаришидан келиб чиқувчи интенсив ва экстенсив омиллар харакати ҳисобига кўшимча қиймат, фойда ва даромадни ўсишлари улушлари;
4) қўшимча қиймат, фойда ва даромадни уларни илмий-техник тадбирларни амалга оширилиши билан асосланган, асосий ишлаб чиқариш фондлари ва номоддий активлардан фойдфланиш самарадорлигидаги ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ўсишларининг умумий ҳажмларидаги интенсив омиллар ҳаракати ҳисобига шсишларининг улушлари;
5) илмий-техник тадбирларни амалга оширилиши натижасида асосий ишлаб чиқариш фондлари ва номоддий активларни нисбатан тежалиши.
4.5. Илмий-техник тадбирларни амалга ошириш ҳисобига бошқа харажатлардан фойдаланиш самарадорлигини ўзгаришининг хусусий кўрсаткичлари:
1) аниқ илмий-техник тадбирларни амалга ошириш ҳисобига 1 сўмлик маҳслотнинг аниқ турларига бошқа харажатларни пасайиши фоизи;
2) илмий-техник тадбирларни амалга ошириш натижасида бошқа харажатларни нисбатан тежалиши;
3) фойда, қўшимча қиймат ва даромадни бошқа харажатлардан фойаланиш самарадорлигида ўзгаришларни келтириб чиқарувчи илмий-техник тадбирларни амалга оширилиш билан боғлиқ интенсив ва экстенсив омиллар ҳаракати ҳисобига ўсиши;
4) қўшимча қиймат, фойда ва даромадни уларни бошқа харажатлардан фойдаланиш самарадорлигида ўзгаришлар кетириб чиқарувчи илмий-техник тадбирлар билан асосланган ўсишларнинг умумий ҳажмларидаги интенсив омиллар ҳисобига ўсишларининг улушлари.
Кўрсаткичларнинг таклиф қилинган тизими аниқ илмий-техник тадбирларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини тўлиқ таърифлайди. У илмий-техник тадбирлар ишлаб чиқариш самарадорлиги кўрсаткичларини корхона ишлаб чиқариш самарадорлиги иқтисодий кўрсаткичлари билан мувофиқлаштириш ва илмий-техник тадбирларни амалга оширишга ажратилган капитал киритмаларидан фойдаланишнинг самарадорлиги устидан назоратни амалга оширишга имкон беради.
Олдин таъкидлаб ўтилганидек, кўрсаткичларнинг ушбу тизими аниқ илмий-техник тадбирлар ишлаб чиқариш самарадорлигини таърифлайди. Худди шу вақтда бизнес-режаларни ишлаб чиқиш ва уларни бажарилишининг таҳлилини ўтказиш жараёнида барча илмий-техник тадбирлар умуман корхона ишлаб чиқариш фаолияти иқтисодий самарадорлигига қандай таъсир кўрсатишини аниқлаш муҳимдир. Чамаси, йиғма кўрсакичларни ҳисоблаш услубиёти аниқ илмий-техник тадбирлар самарадорлигини ҳисоблаш услубиётидан фарқланиши керак. Масалан, аниқ илмий-техник тадбирларни меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигига таъсирини белгилашда ушбу тадбиларни татбиқ этиш участкаларида меҳнат унумдорлиги қанча фоизларга ошганлигини бнлгилаш муҳимдир. Барча тадбирларни меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигига таъсирини баҳолашда умуман корхона бўйича ушбу тадбиларни ўтказишдан меҳнат унумдорлиги қанча фоизларга ўсганлигини аниқлаш мақсадга мувофиқдир.
Шундай қилиб, барча тадбирларни умуман корхона ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигига таъсирини умумлаштирилган ҳолда баҳолаш учун даставвал уларнинг суммар самарадорлигини ҳисоблаб чиқиш, кейин эса корхона ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ўзгаришига таъсирини белгилаш зарур.
Илмий-техник тадбирлар ишлаб чиқариш самарадорлиги кўрсаткичларини белгилаш услубиётини баён қилишдан аввал бундай ҳисоблашларни ўтказишнинг айрим босқичларидаги хусусиятларини таъкидлаймиз.
Ҳисобот йилидаги илмий-техник тадбирларнинг самарадорлиги белгиланадиган биринчи босқичда янгилик киритишлар ва илмий лойиҳаларнинг техник параметрларидан уларнинг тегишли паспорт маълумотлари даражасида, янги тўлиқ қувватда фойдаланиши шартларидан келиб чиқиш керак. Бунда янгилик киритишлар ва инвестицион лойиҳаларни ўзлаштиришни режалаштириш (меъёрий) муддати тугагандан кейинги биринчи йил ҳисоблаш йили учун қабул қилинади. Демак, ҳисоблаш йилидаги илмий-техник тадбирларнинг якуний натижалари қўшимча қиймат, даромад, маҳсулотни қийматий ва табиий акс эттирилишида ишлаб чиқаришини ўсиши ва бошқа кўрсаткичлар тадбирларни татбиқ этиш пайтидан йилнинг охиригача ҳисобланган ёки йилга ҳисоблашдаги тегишли натижаларга нисбатан энг катта бўладилар. Шунинг билан бир вақтда, қоидага кўра, ҳисоблаш йилида маҳсулот бирлигига меҳнат моддий ва молиявий харажатларни тадбир ўтказилишининг биринчи йилдаги қисқаришларга кўра кўпроқ қисқариши кўзда тутилади.


Download 5.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling