ПЕДАГОГИК АННОТАЦИЯ
Ўқув фани: «Инновацион менежмент»
Мавзу: Инновацион менежмент фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари
Қатнашувчилар: 2-курс талабалари.
Таълим мақсади: Инновацион менежментнинг тарихи ва ривожланиш тенденцияларини, янгилик (янгиликларни жорий этиш) хақида тушунчага ва янгиликни Бозор иқтисодиёти шароитида илмий-техникавий ривожланишнинг ахамиятини,инновацион менежмент вазифаларини,жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида инновацион менежментнинг ахамиятини ўрганиш, билимига эга бўлиш ва мустаҳкамлаш.
Режалаштирилаётган ўқув фаолияти натижалари назария ва амалиётни бир-бирига боғлаб, чуқур билимга эга бўладилар; тадқиқот тузилмасини танлайдилар; тадқиқот орқали фаолият таҳлилини чуқур ўргана оладилар; ўтказилган тадқиқотнинг таҳлилий жараёнини чуқур ўрганадилар; энг асосий муаммони ахборот тўлаш услублари орқали тадқиқот ишини олиб борадилар; лойиҳа фаолияти кўникмалари, коммуникатив ва тақдимот кўникмаларига эга бўладилар.
Билим ва кўникмалар, талабалар лойиҳани муваффақиятли тугаллаш учун билишлари керак: инновацион менежментнинг тарихи ва ривожланиш тенденциялари, янгилик (янгиликларни жорий этиш) хақида, инновацион бошқариш инновацион менежмент вазифалари билан ишлаш кўникмалари ва гуруҳларда биргаликда ўқитиш ва мақсадга эришиш йўлларига эга бўлиш.
Турланиш белгилари бўйича лойиҳага тавсифнома:
Лойиха тури: тадқиқот лойиҳаси;
Фаннинг мазмунли қисми:битта ёки иккита фан бўйича билим соҳаси доирасидаги монолойиҳа.
Талабаларнинг лойиҳавий фаолиятидаги йўналиш тавсифи: бевосита.
иштирокчилар сони: 2 тадан 6 тагача.
узоқ муддатли : бажарилиши давомийлиги-2 ой.
Лойиҳа устидаги иш тартиби: аудиториядан ташқари, гуруҳларда мустақил бажарадилар ва амалий машғулот вақтида тақдимот қиладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |