2.1.3 Инновацион менежментнинг ташкилий шакллари (4 соат)
Янги турдаги ташкилотлардаги интеграциялашиш ва ҳар томонлама ривожланиш жараёнлари. Компаниянинг ҳар томонлама ривожланиши стратегияси. Инновацион фаолиятнинг янги ташкилий шакллари. Инновацион марказлар.
[А6, 19-27; А5, 29-36; А7,26-30]
2.1.4 Инновацион менежментнинг методологияси (4 соат)
Инновацион менежментга илмий ёндошишлар. Инновацион менежментга тизимли ёндошиш. Янгиликларнинг яшаш даври концепцияси моҳияти. Инновацион менежментдаги концепциялар ва ёндошишларнинг таснифи.
[А6, 29-33; А5, 42-49; А7,32-36]
2.1.5 Ўзбекистон миллий инновацион тизими (4 соат)
Миллий инновацион тизимнинг ўрни, ахамияти ва мақсади. Ўзбекистонда миллий инновацион тизимнинг шаклланиш босқичлари ва уларнинг хусусиятлари. Миллий инновацион тизимнинг объектлари ва субъектлари. Миллий инновацион тизимнинг таркибий тузилмаси. Билимлар иқтисодиёти ва унинг ахамияти. Миллий инновацион тизимнинг ривожланиш йўналишлари.
[А6, 34-38; А5, 50-54; А7,37-41]
2.1.6 Инновацияларнинг иқтисодий аҳамияти (4 соат)
Корхонанинг инновацион салоҳияти. Инновацияларнинг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни. Корхонанинг инновацион салоҳияти ва унинг элементлар. Инновацияларни молиялаштириш манбалари. Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаси, уни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича мувофиқлашган ишчи гуруҳи. Инновацион фаолиятни ахборот таъминоти. Кадрлар таъминоти. Давлат илмий техник дастури ва уни бажарилишини мувофиқлаштириш ва маниторинг тизими. Қонунчилик. Интеллектуал мулк хуқуқини ҳимоялаш тизими.
[А6, 39-42; А5, 55-59; А7,42-46]
2.1.7 Корхоналарда инновацион фаолиятни ташкил этиш (4 соат)
Инновацияларни ташкил қилиш тушунчаси. Илмий-техник ва инновацион соҳадаги ташкилотларнинг таснифи. Инновацион ривожланишнинг ташкилий шакллари. Келажакдаги инновацион ташкилотларнинг хусусиятлари.
[А6, 6-35; А5, 11-28; А7,10-17]
2.1.8 Корхонадаги инновацион стратегияни танлаш (4 соат)
Корхоналардаги инновацион фаолиятнинг зарурлиги. Инновацион стратегиянинг моҳияти, унинг корхона умумий стратегияси билан алоқаси. Корхонанинг инновацион стратегиясини шакллантириш. Инновацион стратегияларнинг турлари ва кўринишлари.
[А6, 74-92; А7,18-24]
Do'stlaringiz bilan baham: |