Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Янгиликлар яшаш даври концепциясининг моҳияти
Download 5.49 Mb.
|
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ
Янгиликлар яшаш даври концепциясининг моҳияти
Жаҳон ва мамлакатимиз техник-иқтисодий ривожланишининг узоқ муддатли тенденцияларни тадқиқот қилиш шуни кўрсатадики, миллий иқтисодиётлар тузилмаларининг ўзгаришлари ва олға силжишлари ва халқаро меҳнат тақсимот билан бирга бўлувчи қайта ишлаб чиқариш жараёнларининг динамикаси илмий-техник тараққиёт ва инновацион ўзгаришлар билан тўғридан тўғри боғлиқ иқтисодиётнинг даврий тебранишларига боғлиқдир. Худди инновацион ривожланишнинг даврий концепцияси илмий-техник тараққиётни бир томондан ишлаб чиқариш такомиллаштиришнинг муҳим йўли сифатида тушунишга олиб келади.14 Инновацион жараёнлар, маҳсулотлар ва тизимларнинг яшаш даврлари концепцияси асосида ишла чиқаришнинг барча жараёнлари ва босқичларини вақтли, ресурсли ва ташкилий синхронлаштириш мумкин. Инновацион жараёнларни даражалар бўйича ва босқичма босқич ўрганиш учун маҳаллий, вақтда бўлинган ахборотлар характерлидир, шунинг билан бир вақтда яшаш даврали ёндашиш янгиликларни яратиш ва ўзлаштириш жараёнини динамик синхронлаштирилган тизим сифатида кўриб чиқади. Инновацион фаолият битта мантиқий занжирга бирлаштирилган бир қатор тадбирлардан ташкил топади. Бу занжирнинг ҳар бир бўғини (инновацион давранинг) ҳар бир босқичи ривожланишнинг ўзининг мантиқига бўйсунади, ўзининг қонуниятлари ва хусусиятларига эга. Илмий изланишлар, тажриба-конструкторлик ва технологик ишламалар, инвестицион-молиявий, маркетинг тадбирлари, ишлаб чиқариш қувватлари ва ташкилий тузилмалар бирга бирлашган ҳолда битта асосий мақсад-янгиликни яратишга бўйсунади. Маркетинг тадқиқотлари бағрида вужудга келган товарлар, талаб ва технологияларнинг яшаш давралари қисқа вақт ичида иқтисодий объектлар, жараёнлар ва тизимларни ўрганишда устувор ҳолатни эгаллаганлар. Мисол учун, ташкилотлар, саноат ишлаб чиқариши соҳалари, техник буюмлар, қурилиш конструкциялари, машиналар ва механизмлар яшаш давралари концепцияси анча ривожланганлар. Инновацион фаолиятни ўрганиш учун янги товар, янги техника ва технологиялар, ҳамда очиқ тизимлар сифатидаги инновацион ташкилотларнинг яшаш давралари энг катта аҳамиятга эга. Иқтисодий объектлар сифатидаги технологияларнинг эволюцияси ва ўзгаришни ўз ичига олувчи катта технологик тизимлар концепцияси яшаш давраларининг унумдорроқ замонавий ғояси бўлади. Масалан, катта технологик тизимларнинг яшаш давраларини тадқиқот қилиш ҳам анъанавий ҳам янги технологик парадигмалар (намуналар) доирасида ривожланаётган техника ва технологиялар авлодларининг назариясига олиб келади. Технологик тизимларни ривожлантириш икки йўналиш бўйича: базавий технолгияларни такомиллаштириш ва тубдан янгиларни яратиш билан амалга оширилади. Технологияларни яхшиланиши ва модернизацияланиши, уларни этуклик босқичига ўтиши ва бозорни ушбу товарлар билан тўлдирилганлиги сари эски прагдама доирасидаги бундан кейинги технологик ривожланиш фойдасиз бўлиб қолади, сотишлар ҳажми ва фойда пасаяди. Вужудга келган технологик тартиб доирасида тубдан янги қарорлар, “ёриб ўтувчи” технологиялар вужудга келадилар, бу янги технологик тартиблар, ишлаб чиқаришлар, соҳаларга асос солади. 6-расм. Янги товарнинг яшаш давраси: Барча иқтисодий объектлар, жараёнлар ва тизимларнинг яшаш давраси бир хилдаги назарий базага эга: ҳар қандай яшаш давраси яратилишдан бошланади, ўсиш, этуклик, сўниш ва таназзул босқичларини ўтади. Товарнинг намунавий яшаш давраси 1-расмда берилган. Инновацион менежментнинг кўп сонли объектлари: инновацион корхоналар, янги техника ва технология, янги товарлар ва хизматлар яшаш даврасининг худди шундай динамикаси тузилишига эгалар. I-яратилиш ва ўсишни бошланиш босқичи; II-тез ўсиш, III-ўсишни секинлашуви, балоғат; IV-барқарорлашиш, V-Сўриш, эскириш, таназзул. Инновацияларнинг яшаш давраси концепцияларининг афзаллиги шунда намоён бўладики, 4 қуйидагиларни таъминлайди: вақтли омилини ҳисобга олишни, жараённинг марказий тенденциясини аниқлашни, ўзгаришлар динамикасини намунавийлигини, жараённи кучайишининг мантиқини, моддий, ахборот ва молия оқимларининг кўргазмалилиги ва равшанлигини; босқичларни жараёнларни математик моделлаштириш имкониятини, башоратлашнинг муқобил усулларини қўллаш имкониятини; Товар-техника-технология, янги товар-талаб-технология, ишлаб чиқариш омиллари-фирманинг рақобат афзалликлари-фирмани ривожланиши туридаги ҳар хил иқтисодий объектларнинг ўзаро алоқаларини аниқлашни. Яшаш давраларининг математик моделларини яратиш инновацион менежментдаги яшаш давраси концепциясининг энг муҳим афзалликларидан бири бўлади. Яшаш давралари динамикасини таърифловчи математик вазифалар 4-жадвалда берилган. Яшаш давраси алоҳида участкалардан ташкил топган, улардан ҳар бири ҳар қандай иқтисодий объектни ривожланиши даражаси вақтни у ёки бу қисмида вужудга келадиган ички ва ташқи шароитларни ривожланиши даражасига боғлиқлигининг математик баёнига эга. Бу инновацион менежерга ривожланишнинг суръатлари ва даражасини ўзгариши бўйича қарорларни ишлаб чиқаришга имкон беради. Download 5.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling