Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 5.49 Mb.
bet20/109
Sana03.12.2023
Hajmi5.49 Mb.
#1798558
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   109
Bog'liq
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ

3-жадвал
Очиқ тизим сифатидаги ташкилот инновацион фаолиятини қуришнинг тамойиллари

Қуриш тамойиллари

Мазмуни

1. Тизимнинг яхлитлиги

Тизим элементларининг яхлитлиги ва ўзаро ҳамкорлиги. Ташқи таъсирларга тизим ягона бир бутун сифатида жавоб қайтаради.Корхонанинг автоном тизим сифатидаги оператив, ишлаб чиқариш, молия, инвестицион, инновацион, стратегик фаолиятининг яхлитлиги.

2. Элементларнинг ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро ҳамкорлиги

Тизимнинг таркибий қисмлари тўғридан тўғри ва тескари алоқа билан боғланганлар. Масалан ишлаб чиқаришнинг якуний маҳсулоти меҳнат воситалари, меҳнат предметлари, технологиялар, ташкил қилишлар, ходимларнинг ўзаро ҳамкорлиги асосида олинади.

3. Вазифаларни асосланганлиги

Корхона вазифалари беихтиёр эмас, балки ишлаб чиқаришнинг мақсадлари, талабнинг талаблари, ресурсларнинг мавжудлигига мувофиқ шаклланади ва ўзгарадилар.

4. Иэрархиклик

Тизимнинг ҳар қандай горизонтал ва вертикал даражаларида элементлар (технологик занжирчанинг бўғинлари, таркибий бўлинмалар, алоҳида ходимлар ва ҳ.к) ўртасидаги иэрархик ўзаро ҳамкорлик таъминланиши керак.

5. Элементларнинг автономлиги

Тизимнинг ҳар қандай вертикал ва горизонтал даражаларида бошқа бўлинмалар ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган вазифалар аниқ чегараланадилар. Масалан, ТНБ, ходим, бош конструктор хизматлари, ишлаб чиқариш бўлинмалари ва ҳ.к. бир бирига боғлиқ бўлмаган вазифаларни бажарадилар, яъни автоном равишда ҳаракат қиладилар.

6. Мослашувчанлик, синхронлик, бир текислик

Тизимнинг барча бўғинлари ва таркибий элементлари вақтда синхронлаштирилганлар ва қандай ва қатъий белгиланган усуллар ва йўллар (ишлаб чиқариш жараёнларининг регламентлар (иш тартиби), қўлланмалар. Техника хавфсизлиги, меҳнат муҳофазасининг меъёрий талаблари, экологик меъёрларга риоя қилиш, меҳнат жараёнларининг тарифини белгилаш)дан фойдаланишда ташкилотнинг асосий мақсадлари билан мослашганлар.

7. Мослашувчанлик, эгилувчанлик

Тизимни ўзгаришларга мослашувчанлиги, масалан, ишлаб чиқариш аппаратини янги техника, технологияларга мослашувчанлиги, ходимларни инновацион ва ташкилий ўзгаришларига мослашуви ва ҳ.к.

8. Бошқарувчанлик

Ускунани ишлашида тўхташлар ва бекор туришларни йўқлиги, ишлаб чиқариш жараёнининг ҳар хил босқичларининг бир текислиги ва синхронлиги, ходимларнинг сабабсиз ишга келмасликлари ва келмай қолишларининг йўқлиги. Ахборот ва моддий оқимларнинг тартибга солинганлиги, бошқарувчи бўғиннинг буйруғи бўйича вазифаларни бажарилишининг мунтазамлиги.

9. Кўп вазифавийлик, кўп жиҳатлик

Тизимнинг қайтадан йўлга қўйилишга, янгиликларни тадбиқ этилишига, ходимлар тез қайта ўқитилишига, навларни ўзгариши ва кенгайишига, қисми ёки тўлиқ модернизацияланишга янгиланишга ва ҳ.к. қобилияти.

10. Равшанлик

Техник ва ишга доир ҳужжатларнинг ягона атамашунослиги, тизимнинг барча бўғинларига нисбатан талабларнинг ягоналиги, жазолар, меъёрлар ва тартибга солувчи базанинг ягона тизими. Ташқи таъсирлар таъсири остида қайтадан йўналтирилиши имконияти.

11. Мувофиқлик

Енг муҳим хусусият-барча бўлинмалар ҳаракатларини мувофиқлаштириш имконияти, асосий вазифаларга қаратилганлик. Барча юқорида санаб ўтилган тамойилларга риоя қилиш билан таъминланади.





  1. Download 5.49 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling