Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Инновацион менежментдаги коммуникациялар жараёни


Download 5.49 Mb.
bet8/109
Sana03.12.2023
Hajmi5.49 Mb.
#1798558
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   109
Bog'liq
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ

4. Инновацион менежментдаги коммуникациялар жараёни
Коммуникациялар тизимини ривожланиши хақида гапира туриб, юқори технологик телекоммуникацион соҳани ривожланиши биз учун қандай стратегик муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлаш зарур. Бугун ҳаётни компютер техникаси, ахборот техгологиялари, интернет, уяли телефон алоқасиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Инновацион фаолиятнинг хусусиятлари менежментдаги коммуникацияларнинг турлари ва шакллари олдига оширилган талабларни қўяди. Инновацион ислоҳотларнинг ҳарактери, тадбиркорликнинг юқори ҳатари, ёндашишларни муқобиллиги ва қарорларнинг кўп вариантлиги янгиликларни яратиш жараёнидаги коммуникациялар шаклларининг турли туманлиги ва турларини табақалашувини тақозо қилади. Коммуникациялар этарлича тўлиқ ахборотларга эришишганда сифатли қарорларни қабул қилинишини таминлашга хизмат қиладилар.
Инновацион менежментдаги коммуникациялар амалга ошириш йўналишлари фойдаланиш соҳалари, коммуникацияларнинг усуллари ва шакллари бўйича таснифланадилар. Инновацион менежментдаги коммуникациялар турларининг энг батафсил таснифланиши П.Н.Зевлин, А.К.Казаниэв, Л.Е.Миндем таҳрири ойидаги маълумотномали қўлланмада берилган. Демак, коммуникациялардан инновацион менежментнинг амалда барча вазифаларида фойдаланилади. Коммуникация усуллари расмий ва норасмий характерга эгалар. Инновацион фаолиятнинг креатив элементи норасмий коммуникацияларнинг самарали турлари (ижодий учрашувлар, анжуманлар, симпозиумлар, хусусий ишга доир суҳбатлар)ни талаб қилади. Коммуникацияларнинг ахборотларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги ва илмий тадқиқотларнинг сифати билан боғлиқ мазмунли турлари кенг тарқалгандир.
Процессуал коммуникациялардан ҳаражатларни назорат қилиш, режимларни текшириш. Янгиликларни синаш муддатларини белгилаш ва ҳ.к. фойдаланилади ва расмий усул ва қатъий регламентация (маълум тартиб ва қоидаларни белгилаш)га интилади, шунинг билан бир вақтда мазмунли коммуникациялар ўзаро ҳамкорликнинг норасмий усулида энг катта самарадорликка эришади. Инновацион менежментда ташқи муҳит (етказиб берувчилар, шериклар, буютмачилар, истеъмолчилар, давлат идоралари ва ташкилотлари, сиёсий тузилмалар ва жамоа ташкилотлари) билан коммуникациялар катта аҳамиятга эга. Коммуникацияларнинг самарадорлиги бутунлай ахборотларни узатиш жараёнларини ташкил қилиш ва улардан фойдаланишнинг мувофиқлигига боғлиқ.
Инновацион фаолиятнинг келажаги коммуникацион тармоқларни тарқалиши ва ахборот каналларини мувофиқ ташкил қилиниши билан яқиндан боғланган.
Инновацион менежментдаги коммуникацияларнинг турлари 4-расмда берилган. Анъанавий ташкилотларда коммуникацияга бир томонлама, ораси очиқ жараён сифатида қаралади. Коммуникацияларнинг замонавий назариялари коммуникация тушунчасининг дихотомияси (яхлитни икки қисмга изчил бўлиниши, кейин хар бир қисмни яна иккига бўлиниши ва ҳ.к)га уни ҳаракат сифатида тушуниш (масалан, ташкилот раҳбарининг ижтимоий коммуникациялари ёки оператив коммуникациялари) ва ўзаро ҳамкорлик сифатида кўриб чиқишга асосланади. Кичик гуруҳлардаги шахс ичидаги, шахслараро коммуникацияларни ўрганишнинг асосида социал психология усуллари ётибди.
Шахс ичидаги коммуникация шахс ичидаги жараёнларни боғловчи сифатида вужудга келади. Бу жараёнлар ижодиётда алоҳида аҳамиятга эгалар, у эрда онгли ва онгсиз қилинган импулслар (ундовчи сабаблар) образлар, фикрлар, ғояларни яратишда бирлашадилар. Ташқи муҳит, инвесторнинг туйғулари кечикмалари, мулоҳазалари ва хулосалари таъсири остида келиб тушган сигналлар мия томонидан қайта ишланади ва амалий фаолиятда фойдаланиш учун ахборотларга айлантирилади. Ахборотлар оқими унинг якка элементларининг мажмуаси бўлади, улар инсоннинг мураккаб онглари ва онгчаларида вужудга келадилар.
Шахслараро коммуникация ўзаро ҳамкорликнинг энг кенг тарқалган ва самарали турларидан бири бўлади. Бу эрда шахслар ҳам аҳборотларнинг манбалари ва ҳам бир вақтда унинг олувчилари сифатида ҳаракат қиладилар, шахслараро коммуникация ўзаро ҳамкорликнинг интенсивроқ турларидан бири бўлади.
У оқимларни кўпроқ жамланиши ва ахборотларни камроқ сочилиб кетиши ва йўқотилиши билан ажралиб туради. Коммуникацияларнинг бу тури амалий тадқиқотлар ва ишламаларда жуда муҳимдир.
Кичик гуруҳлардаги коммуникациялар инновацион фаолиятдаги боғловчи жараёнларнинг асосини ташкил қиладилар. Улар тажриба-конструкторлик ишламалари, янгиликлари тадбиқ этиш ва ўзлаштириш босқичларида муҳим рол ўйнайдилар. Кичик гуруҳлар, қоидага кўра, 7-11 кишидан ташкил топадилар, у эрда турли-туман ахборотларнинг кўпгина каналлари мавжуд4.
Якка шахслар томонидан қабул қилинадиган ва олинадиган ахборотлар мантиқий, физиологик, психологик фаолиятли социал ва бошқа табиатга эга бўлишлар мумкин. Ҳар қандай ахборот субъективизмнинг катта улушига эга бўлганлиги ва ходим томонидан унинг тушунчалари, маслаклари, манфаатлари ва олдинги тажрибаси асосида баҳоланиши сабабли, бундай ахборот рационал фаолиятда фойдаланиш учун тозаланиши ва тартибга келтирилиши керак.
Шундай қилиб, ахборотларга ташкилот ташқи муҳити, кичик гуруҳ микромуҳитининг омиллари, ходимнинг шахсий омиллари, унинг олдинги тажрибаси ва идрок этиш тизими, ҳамда ҳулқнинг белгиланган тури, бошқарув ва раҳбарлик усулини мўлжаллаши, гуруҳдаги расмий ва норасмий этакчиликнинг нисбати таъсир қиладилар. Бу 5-расм маълумотлари билан намойиш қилинади.
Коммуникация назариясининг кўпгина қоидаларидан ходимларни бошқариш ва инновацион фирмалар амалиётида қўлланилади.
Мувофиқлаштириш. Мувофиқлаштириш инновацион менежментнинг корхона катта иэрахик тизими кичик тизимлари ва тизимчалари барча элементларининг ўзаро ҳамкорлиги ва мувофиқлашганлигини ташкил қилишга қаратилган марказий вазифасидир. Катта ва мураккаб тизимларда мувофиқлаштириш жараёни муҳим аҳамиятга эга ва катта қийинчилик туғдиради. Йондошиш ноаниқлиги, кўп вариантлилик ва дастлабки ахборотларнинг тўлиқ эмаслиги шароитида инновацион фаолиятни мувофиқлаштириш алоҳидаги мураккаблиги ва ўзига хослик билан таърифланади.
Янгиликларни лойиҳалаштириш, ўзлаштириш ва ишлаб чиқаришни технологик тайёрлаш жараёнларидаги ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш босқичида харажатлар-сифат нисбати чегараловчи шарт бўлади.
Ишлаб чиқариш бўлинмалари, асосий ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи жараёнларни мувофиқлаштиришда фойда ва даромадни кўпайтириш мувофиқликнинг мезони бўла олмайди. Бу эрда мувофиқлаштириш маҳсулотни материал ва энергия истеъмол қилишини пасайтириш, меҳнат мезони унумдорлигини ошириш ва асосий мезон сифатида ишлаб чиқариш ҳаражатларини пасайтириш мақсадига эга.
Мувофиқлаштиришнинг якуний босқичи ташкилотнинг бозорни фаол ўзлаштириш, фойдани кўпайтириш, ташкилотни интенсив ўсиши ва бошқалар каби асосий мақсадларини бажаришга бағишланган. Бунга ташкилотнинг мураккаб вазифавий тизимчаларини уйғунлаштириш, бошқарув вазифаларини мувофиқлаштириш, марказлаштириш ва марказлашишни бузиш жараёнлари расмий ва норасмий ташкилотлар, бошқарувнинг маъмурий ва социал-психологик усуллари ўртасида мувофиқ нисбатни ўргатиш билан эришилади.

Download 5.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling