Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


-Мавзу. Инновацион фаолиятнинг ташкилий шакллари


Download 5.49 Mb.
bet11/109
Sana03.12.2023
Hajmi5.49 Mb.
#1798558
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   109
Bog'liq
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ

3-Мавзу. Инновацион фаолиятнинг ташкилий шакллари
Режа:

  1. Янги турдаги ташкилотлардаги интеграциялашиш ва ҳар томонлама ривожланиш жараёнлари.

  2. Компаниянинг ҳар томонлама ривожланиши стратегияси.

  3. Инновацион фаолиятнинг янги ташкилий шакллари.

  4. Инновацион марказлар.

Таянч сўз ва иборалар: венчурли сармоядорлар, хатарли сармоялар, ҳар томонлама ривожланиш стратегияси, инновацион фирмалар, фирмалараро алянслар, саноат компаниялари ассоциацияси, саноат компаниялари, метатузилма, консорциум, конгломерат туридаги макротузилма, технопаркнинг тузилиши.

  1. Янги турдаги ташкилотлардаги интеграциялашиш ва ҳар томонлама ривожланиш жараёнлари

Янги турдаги ташкилотларда интеграциялашиш ва ҳар томонлама ривожланишнинг ўзаро бир бирларини тўлдирувчи жараёнларидан кенг фойдаланилади. Вертикал интеграциялашиш ёки ўтган босқичлар билан уйғунлашиш ҳам ягона ташкилот доирасида ички ташкилий бозор орқали ва ҳам доимий шартномалар асосида ташкил қилиниши мумкин. Интеграциялашиш компаниянинг илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш фаолиятини фаоллаштириш сифатида йўналтирилгандир. Аралаш корпоротив-бозор асосида доимий ва вақтинча турдаги, бир томондан инновацион давранинг барча бўғинларини интеграциялашишга, бошқа томондан эса алоҳида фирмалар, инновацион бизнес корхоналари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини ҳам бир бирлари билан ва бозор иқтисодиётининг бошқа институтлари билан мувофиқлаштириш ва жипслаштириш механизмларини яратишга асосланган янги ташкилий қурилмалар шаклланади.
Бундай фирмалараро интеграциялашишнинг ўзига хослиги ташқи муҳитга кўпроқ мослашиш ва шериклар фаолиятига зарурий равишда бирикиш ва вазиятли ўхшашдан иборатдир. У синергик (ўзаро ҳамкорликдаги) самара билан таърифланади, бу самара иқтисодий ташкилотнинг оралиқ шакллари туридаги ташкилий қурилмаларида энг юқори аҳамиятга эришади, бу шакллардан бир қисми институтционал таркибий элементларни ўз ичига олади. Интеграцион-таркибий ўзаро ҳамкорликларнинг энг илгаллаб кетган шакллари ҳам молия -саноат гуруҳларида ва ҳам инновацион тадбиркорликнинг янги соҳаларида вужудга келадилар. Интеграцион-таркибий жараёнларни бирикишининг механизми венчурли (таваккалчилик билан киритилган сармояли) талбиркорликда тўлиқроқ гавдаланади.6
1-расм. Янгилик киритишлар институционал тузилмасидаги хатарли сармоялар

Бўлғуси инновацион жараён учун кўп сонли молиявий бозор, илмий ва давлат институтлари билан интеграцияланган венчурли сармояларга суяниш хосдир. Инновацион фаолиятнинг институционал тузилмаларидаги хатарли сармояларни тақсимланиши 1-расмда берилган.


Келажакдаги инновацион ташкилотни ривожланиш қонунлари ХХИ аср иқтисодиёт ҳақида эволюцион-институционал ҳақидаги каби гап юритади. Аммо 1990 йиллардаёқ амалда ташкилотларнинг оралиқ шаклларини яратишга 30 % америкали ва 25 % японияли фирмалар мурожаат қилганлар.
Бозор рақобат муносабатлари автоном бўлинмалари мустақил иштирокчиларнинг бирикиш усулларни кўп қиррали ва юқори малакалидир. бу шунинг билан изоҳланадики, марказлаштирилган бошқарув ва бозор механизми бир бирларини тўладирадилар ва ҳаракатларни бирлаштиришдан синергик самара берадилар. Марказлаштирилмаган модел тор ихтисослашишда афзалроқдир, шунинг билан бир вақтда марказлаштирилган модел янги бозорлар ва янги соҳаларга киришда катта самара беради.
Инновацион ташкилотнинг тизим сифатидаги эволюцияси унинг ҳар томонлама ривожланишга қобилият билан яқиндан боғлангандир. Худди ҳар томонлама ривожланиш фирма ичидаги ва фирмалараро интеграцион жараёнларнинг камчиликларини қоплайди. турли туман шахсийлаштирилган бозор талабини қаноатлантиришга жавоб сифатида вужудга келган ҳар томонлама ривожланиш даставвал товар турлари ва маҳсулотларнинг турли-туманлиги самарасиз асосланган. Инновацион ташкилотда ҳар томонлама ривожланишга қобилият биринчи навбатда ташкилот ичидаги ўзгаришлар: ишлаб чиқариш қувватларидан кўп мақсадли фойдаланиш, ахборотлар, билимлар, ноу-хауларни фирма ичида бир ишлаб чиқаришда бошқасига узатиш билан боғлиқдир.
Ташкилотнинг ҳар томнлама ривожланишнинг ҳар хил шаклларига қобилияти асосий соҳалар, технологиялар, маҳсулот турлари асосида шаклланди. Инновацион ташкилотдаги ҳар томонлама ривожланишнинг этакчилари бўлган ҳар хил соҳаларнинг технологиялари ва юқори технологик ишлаб чиқаришлар асосларига суянишдан иборатдир. Бундай ёндашиш маҳсулотнинг рақобатбардошлигини қўллаб-қувватлаш ва янги рақобат афзаллигини яратишнинг зарур шарти бўлади7.
Даромадликнинг этарлича меъёрига эга бўлган фирма битта соҳа имкониятларидан фойдаланишда, қоидага кўра, ҳар томонлама ривожланишни ўтказмайди. Бунда унинг ўсиш салоҳияти пасая бошлайди. Аммо бозорларни тўлдирилиши, ўсиш истиқболларини торайиши ва янги технологияларни вужудга келиши сари йирик ташкилотлар соҳаларнинг ташқарисига чиқадилар ва инновациялар асосидаги ҳар томонлама ривожланган маҳсулотни таклиф қиладилар. Ва бунда корпорациянинг ўзи кўпгина бозорлар, кўп илм талаб қиладиган ишлаб чиқаришлар ва инновацион оқимлар алоқасининг маркази бўладилар.
Янги ишлаб чиқаришлар ва янги соҳаларнинг “ўзаги” рақобатли тузилмаларни ташкил қилади, илмий-тадқиқот ишламаларига йирик инвестицияларни киритади, бунинг натижасида сотишлар ҳажмини кўпайишидан иборат бўлади. Ҳар томонлама ривожланиш фирма “ичидан” (япон йўли) ёки “ташқари”дан фирмаларни бирлашиши, ютиб юборилиши, харид қилиниши натижасида (америкага йўл) бошланиши мумкин.
Ҳар томонлама ривожланган фирма ҳам бозордаги ўсиш суръатлари ва ҳам фирманинг рақобат ўрни бўйича анча орқада қолади. Ҳар томонлама ривожланган компаниянинг бозордаги ҳолатига мос келувчи эҳтимол бўлган корпоратив стратегия матрицали таҳлил асосида тадқиқот қилинди, бу нарса 1-жадвалда намойиш қилинмоқда.



Download 5.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling