Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон Давлат университети “ электротехника ва электроника асослари”
Download 1.39 Mb.
|
portal.guldu.uz-ЭЛЕКТРОТЕХНИКА ВА ЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мустақил иш топшириқлари.
- 2.2. Иккинчи асосий савол. Генератор чулғмалари ва истеъмолчини юлдуз усулида улаш. Асосий саволнинг мақсади
- Идентив ўқув мақсадлари
- Асосий саволнинг баёни
3) Боғланмаган уч фазали система.
Генератор хар бир чулғамига алоҳида ZА, ZВ ва ZС юкламалар уланиши мумкин. Бу ҳолда, учта мустақил занжир ҳосил бўлади. Ундаги ЭЮК лар фаза бўйича 1200 га ёки 1/3 Т даврга силжиган бўлади. Уч фазали токнинг бундай системасида боғланмаган олтита симли уч фазали система ҳосил бўлади ва ҳар бир фаза бир-бирига халақит бермаган ҳолда учта истеъмолчини электр энергияси билан таминлайди. Ҳозирги пайтда бундай система жуда кам ишлатилади. Амалда уч фазали генераторнинг чулғамлари юлдуз ёки учбурчак усулида тўташтирилган схемалардан фойдаланилади.. Бу ҳолда олтита сим ўрнига учта ёки тўртта сим ишлатилиб, энергияни узатувчи сим тежалади. Мустақил иш топшириқлари. 1) Уч фазали системанинг тузилиши ва уни характерловчи катталиклар. 2) Уч фазали ток генератори чулғамларининг истеъмолчиларга уланиш усуллари ва уларни чизмаларда акс эттириш. 2.2. Иккинчи асосий савол. Генератор чулғмалари ва истеъмолчини юлдуз усулида улаш. Асосий саволнинг мақсади: Генератор чулғамлари ва исътемолчиларни юлдуз усулида уланганда занжирнинг параметрлари ва улар орасидаги ўзаро муносабат ҳамда бундай уланиш усулининг афзаллиги ўрганилади Идентив ўқув мақсадлари: 1.Генератор чулғамларини юлдуз усулида улаш тамойилини ўрганади. 2.Юлдуз усулида уланган уч фазали системанинг асосий параметрлари билан танишади. 3.Тармоқ ва фаза кучланишлари ва улар орасидаги боғланиш боғланиш тўғрисида маълумот олади. Асосий саволнинг баёни: Генератор чулғамларини юлдуз усулида улашда (3-расм) учала фазанинг охирги учлари умумий О нуқтага, бош учлари эса энергияни истеъмолчиларга элтувчи ўтказгичларга уланади ва белги билан белгиланади. Шу усулда ҳосил қилинган учта сим линия симлари деб, исталган икки линия сими орасидаги кучланиш эса линия кучланиши деб аталади. Генератор чулғамларининг охирги учлари уланган умумий нуктадан истеъмолчиларга ноль сим деб аталувчи тўртинчи сим тортилган бўлиши ҳам мумкин. Учта линия симларининг исталган бири билан ноль сим орасидаги кучланиш бир фазанинг бош учи билан охирги учлари орасидаги кучланишга тенг ва у фаза кучланиши деб аталади. 0 0
Uc Ec 3-расм.
Симметрик система кўп тарқалган, яъни генератор чулғамларининг ҳамма фазаларидаги ЭЮКлар бир хил бурчакка силжиган уларнинг эффектив қийматларини тенг, яъни . Агар генераторнинг хар бир фазаси занжирига юклама уланса (3-расм), шу занжир бўйлаб ток ўта бошлайди. Истеъмолчининг учала фазасида қаршиликнинг катталиги ва характери бир хил бўлса, яъни юклама тенг тақсимланса, фазалардаги токларнинг кучи бир хил ҳамда ўз кучланишларига нисбатан бир хил бурчакка силжиган бўлади. Кучланишлар вектор диаграммада кўрсатилгандек (4-расм, а,б), фазаси бўйича бир-биридан1200 бурчакка силжиган бўлади. ОМN учбурчакдан қуйидагиларни аниқлаймиз:
А А
0 0 С 4-расм. ёки ёки бўлгани учун ( 23 ) Шундай қилиб, генератор чулғамлари юлдуз усулида уланганда линия кучланишининг эффектив қиймати фаза кучланишининг эффектив қийматидан марта катта бўлади. Линия симдаги ток эса генератор фазаларидаги токка тенг, яъни ( 24) бўлади. Кирхгофнинг биринчи қонунига кўра генератор фазаларидаги токларнинг геометрик йиғиндиси нолга тенг, яъни ( 25 ) Демак, фазалардаги юкламалар тенг бўлганда (юлдуз усулида улашда) токлар оний қийматларининг алгебраик йиғиндиси ҳам нолга тенг бўлар экан. Юклама текис бўлмаганда ноль симда ток нолга тенг бўлмайди ва бу сим сақланиши керак. Юклама текис бўлганда, ноль сим бўлмаса ёки ўзилиб қолса, фазалардаги кучланишлар кескин ўзгаради. Масалан, А фазада юклама бўлмаса, В ва С фазаларда эса юкламалар тенг бўлса, ноль сим бўлмаган ҳолда В ва С фазалардаги юкламалар линия кучланишига кетма-кет уланиб қолади ва линия кучланишининг ярмига тенг бўладиган кучланиш таъсир қилади: ( 26 ) бундан ( 27 ) келиб чикади. Шундай қилиб, бирон тармоқ сими узилган бўлса қолган тармоқлардаги кучланишлар генератор фазаси кучланишидан 1,5 марта ошиб кетар экан.Масалан, генераторнинг фаза кучланиши 220 В бўлса, унга уланган тармоқлардаги кучланиш 330 В гача етади. Бундай катта кучланиш истеъмолчида авария ҳолатини юзага келтиради. Шундай қилиб, уч фазали система юлдуз усулида уланганда юклама ҳатто текис бўлмаганда бўлмаган ҳолда ҳам ноль симни узиш ярамайди. Шунинг учун ноль сим занжирига сақлагич қўйилмайди. Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling