2.1. Биринчи асосий савол.
Уч фазали ток ва уни ҳосил қилиш.
Асосий саволнинг мақсади.
Уч фазали токлар системасининг хусусиятлари ва афзалликлари, ҳамда уни ҳосил қилиш ва истеъмолчиларга улаш тамойиллари баён этилади.
Индентив ўқув мақсадлари.
1. Кўп фазали токлар тўғрисида тушунчага эга бўлади.
2. Уч фазали токнинг афзалликларини билиб олади.
3. Уч фазали токларни ҳосил қилиш тамойилини ўрганади
Биринчи саволнинг баёни.
1. Умумий тушунчалар.
Умуман айтганда, 2,3,6 ва 12 фазали ўзгарувчан ток занжирлари учрайди. Бўлар орасида уч фазали ток системаси энг кўп тарқалган. ЭЮК лари ва частоталари бир хил ҳамда бир -бирига нисбатан фаза бўйича 1/3 даврга силжиган учта электр занжирнинг тўплами уч фазали система деб аталади.
Уч фазали ток системасини кўп фазали токнинг хусусий ҳоли деб қараш мумкин.
М. О. Доливо-Добровольский уч фазали ток системасини ихтиро қилганидан кейин ўзгарувчан ток бутун дунёда кенг ишлатиладиган бўлди.
Уч фазали токнинг бир фазали токка нисбатан қуйидаги афзалликлари бор:
1) электр ўзатиш линияларида рангли металлар 25% гача тежалади;
2) уч фазали машиналарнинг тузилиши содда, енгил, арзон ва иш унуми яхши;
3) уч фазали ток манбаларини электр линияларига, шунингдек истеъмолчиларни уч фазали линияларга юлдуз ва уч бурчак усулида улаш мумкин.
4) юлдуз усулида улаб ҳосил қилинадиган тўрт симли системада иккита иш кучланиши бўлади.
2) Уч фазали Э.Ю.К. лар системасини олиш.
Уч фаза ток энг содда генератори бир фазали генератордан цилиндр айланаси бўйлаб бир-бирига нисбатан 1200 бурчакка силжиган учта статор чулғами жойлаштирилганлиги билан фарқ қилади. Генераторнинг чулғамлари фазалар деб аталади. Статор чулғамларининг учлари А, В, С ҳарфлари билан, охирлари Х, Y, Z, ҳарфлари билан белгиланади. Статор чулғамлари оралигидаги фазода генераторнинг ротори жойлаштирилган.
Уч фазали ток генератори роторнинг конструкцияси эса бир фазали ток генератори конструкциясининг худди ўзидир.
Ротор айланганда статорнинг ҳамма чулғамларда частота ва амплитудалари бир хил бўлган ЭЮК лар ҳосил бўлади, аммо улар ўзларининг максимум қийматига бир вақтда эришмайди. Максимал ЭЮК ротор шимолий қутбининг маркази биринчи чулғам бошидан ўтганда ҳосил бўлади, деб ҳисобласак, иккинчи чулғамда эса ўша йўналишдаги ЭЮК нинг максимал қийматга эришиши учун ротор 1200 бурилганда, учинчи чулғамда эса ўша йўналишда ротор чулғамга нисбатан 2400 бурилганда юз беради. Шундай қилиб, айланиб тўрган роторнинг магнит оқим статорнинг ғалтакларини бирин-кетин кесиб ўтиб, уларда вақт жиҳатидан 1/3 даврга, демак, фаза жиҳатидан 1200 силжиган учта ЭЮК ни индукциялайди.
е1, е2 ва е3 лар билан айрим чулғамларда ҳосил бўлган ЭЮК ларнинг оний қийматларини; Еm1, Em2 ва Em3 – лар билан айрим чулғамлардаги ЭЮК ларнинг амплитуда қийматларини белгилаймиз. Учта чулғамнинг тузилиши бир хил бўлса, улардаги ЭЮК ларнинг амплитуда қийматилари ҳам ўзаро тенг бўлади, яъни . Бундай система симметрик система дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |