6. Детекторли асбоблар.
Детекторли асбоблар магнитоэлектрик ўлчаш механизмидан ва бир ярим даврли ёки икки ярим даврли ярим ўтказгичли тўғрилагичлардан иборат бўлади. Тўғрилагичлар ўзгарувчан токни пульзацияланувчи токга айлантиради, асбоб худди шу токни ўлчайди. Детекторли асбоблардан ток кучи ва кучланишни ўлчашга мўлжалланган амперметрлар, вольтметрлар ва авометрлар ясашда кенг қўлланилади. Уларнинг аниқлик синфи 1,5-2 бўлади. 10-15 кГц частотали ўзгарувчан ток занжирида ишлатилади.
7. Термоэлектрик асбоблар
Термоэлектрик асбоблар юқори частотали ўзгарувчан токларни ўлчашда кенг қўлланилади. Бундай типдаги асбобнинг ишлаш принципи ўтказгичдан ток ўтганда иссиклик ажралишига ҳамда иситилганда термопара кавшарида ўзгармас ЭЮК ҳосил бўлишига асосланган. Термопаранинг кавшарланган иш учлари ток ўтиб қизийдиган толага кавшарланади, эркин учлари эса электр ўлчаш асбобига уланади.
Кавшарланган учнинг кизиши ток турига боғлиқ эмас. Шунинг учун термоэлектрик асбоб билан ўзгармас ҳамда ҳар қандай частотадаги ўзгарувчан токларни ўлчаш мумкин. Термоэлектрик системадаги амперметрлар ва вольтметрлар ток кучи ва кучланишнинг эффектив қийматини ўлчайди. Асбобларнинг шкаласига ток ва кучланишнинг эффектив қийматлари ёзилган бўлади. Уларнинг сезгирлиги юқори бўлади.
8. Вибрацион асбоблар.
Вибрацион система асбоблари ўзгарувчан ток частотасини ўлчашда ишлатилади.
Вибрацион частотаметрнинг ишлаш принципи электромагнитизм ва механик резонанс ҳодисаларидан фойдаланишга асосланган. Бундай асбоблар частотометр деб аталади.
9. Фазометр.
Ўзгарувчан токнинг қувват коэффициенти ни ток кучи , кучланиш ва қувват Р ни ўлчаш йўли билан топиш мумкин. Нагрузкалар симметрик бўлганда уч фазали токда қиймати икки ваттметрнинг кўрсатиши ёрдамида аниқланади. Лекин бу усул маълум вақт талаб қилади ва ҳамма вақт ҳам қулай бўлавермайди.
Қувват коэффициентини ўлчаш учун фазометр деб аталувчи асбобдан фойдаланилади.Асбоб стрелкасининг бурилиш бурчаги текширилаётган занжирнинг фазасига боғлиқ бўлади. Фазометрнинг шкаласи қийматлари бўйича градусларга бўлинган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |