Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон Давлат университети “ электротехника ва электроника асослари”


Мавзунинг баёни. Умумий маълумотлар


Download 1.39 Mb.
bet31/44
Sana22.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1108824
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   44
Bog'liq
portal.guldu.uz-ЭЛЕКТРОТЕХНИКА ВА ЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ

Мавзунинг баёни. Умумий маълумотлар.
Ўлчов асбоблари деб ахборотларни кузатувчи учун кузатиш қулай бўлган шаклда қилиб берадиган ўлчов воситасига айтилади. Электр зарядларининг ҳаракати ва ўзаро таъсир қонунларига мосланиб ишлайдиган ўлчов қурилмалари электр ўлчов асбоблари дейилади. Ўлчов асбобларида сигнални қайд этиш учун уни бирон қулай кўринишга келтириш зарур, бу вазифани ўлчов асбобларининг асосий қисми ҳисобланган ўлчаш ўзгартгичлари амалга оширилади. Электр ўлчов асбобларида улар икки ҳил бўлади.
1) Электр катталикларини электр катталикларига ўзгартгичлар (шунтлар, кучланиш, ток симлари, кучайтиргичлар, ток трансформаторлари ...)
2) Ноэлектр катталикларини электр катталикларига айлантиргичлар (термо ва тензо резисторлар, фотодиодлар, индўқтив ўзгартгичлар ...)
Ахборотларни тасвирлаб беришига қараб электр ўлчов асбобларининг қуйидаги хиллари бор: 1) кўрсатиши ўлчанаётган электр катталикларнинг узлўқсиз функцияси бўлган электр ўлчов асбоблари аналогик асбоблар дейилади. Масалан, амперметр, вольтметр, частотамер ва х.к.
2) Ўлчанаётга сигнални автоматик тарзда дискрет сигналларга айлантириб, уларни рақам билан ифодалаб берувчи ўлчов асбобларга рақамли асбоблар дейилади.
3) Баъзи ўлчов асбоблари информацияларни диаграммалар кўринишида чизиб беради. Улар ўзи ёзувчи асбоблар дейилади.
4) Айрим асбоблар сигналларни экран воситасида ифодалаб беради. Улар дисплей ёки осциллографлар деб аталади.
Электр ўлчов асбобларининг синфлари.
1. Ўлчанадиган катталикларнинг турига қараб синфлари; бунда ўлчанадиган катталикнинг ўлчов бирлигига қараб шкаласига белги қўйилади. Масалан:
А - амперметр. ( мкА, мА, А, кА ),V - вольтметр. ( mV, V, kV ),
W- ваттметр. ( mW, W, kW )
2 . Асбобнинг ўлчаш механизмининг ишлашининг физикавий тамойилига қараб синфлари. Бунда ўлчанадиган миқдорнинг асбобнинг ҳаракатланувчи қисмига механик таъсир кўрсатувчи сабабга айлантирилиш усули аниқланади. Механик таъсирга айлантирилиш усулига қараб қуйидаги ҳилдаги асбоблар мавжуд:
1. Магнитоэлектрик тизимли асбоблар — белгиси:

2. Электромагнит тизимли асбоблар — белгиси:


3. Электродинамик тизимли асбоблар — белгиси:




4. Ферродинамик тизимли асбоблар — белгиси:




5. Индукцион тизимли асбоблар — белгиси:




6 . Электростатик тизимли асбоблар — белгиси:


7. Вибрацияли тизимли асбоблар — белгиси:




8. Термоэлектрик тизимли асбоблар — белгиси:


9 . Детекторли асбоблар — белгиси:




10. Фазометрлар — белгиси:


Ҳар бир тизимдаги асбоб учун кўрсатилган белги унинг шкаласига ёзиб қўйилади.
3. Токнинг турига қараб синфи. Ток турига қараб қуйидаги турдаги асбоблар мавжуд ва уларнинг шкаласига тегишли белгилар қўйилади:
а) Доимий токга мўлжалланган асбоблар — белгиси.

б) Ўзгарувчан токга мўлжалланган асбоблар — белгиси


в) Уч фазали токга мўлжалланган асбоблар — белгиси


Ўзгарувчан ток учун мўлжалланган асбобларга уларнинг ишлаши мумкин бўлган частоталар саҳоси ҳам кўрсатилади.


4. Аниқлик даражасига қараб синфи. Аниқлик даражаси учун қуйидаги 8 та белги ишлатилади: 0,05; 0,1; 0,2; 0,5; 1,0; 1,5; 2,5; 4,0.
Энг кичик белги аниқлиги энг катта бўлган асбобларга берилади. Асбобнинг аниқлик даражаси унинг констрўқцияси, тайёрланиш технологияси, ишлатиш шароити ва бошқа факторларга боғлиқ бўлган ўлчаш хатоликларини фоиз ҳисобида ифодалайди.
5
2
. Корпуси изоляциясининг кучланишга чидамлилигига қараб синфи.
М
асалан ёки 2 белги асбоб шкаласига ёзиб қўйилади. Бу белги асбоб изоляцияси 2 кВ гача синалганини билдиради.
6. Сигналларни информаторга чиқариш усулига қараб синфи:
а) Бир диапазонли.
б) Кўп диапазонли.
в) Стрелкали.
г) Ёруғ доғли.
д) Рақамли.
7. Ишлатиш шароитига боғлиқ ҳолда констрўқциясига киритилган ўзгаришларга қараб синфи. Бунда қуйидаги белигилар ишлатилади:
— шкаласи горизонтал ҳолда ўрнатиладиган асбоб,


— шкаласи тик ҳолда ўрнатиладиган асбоб,

600


— шкаласи бурчак билан ўрнатиладиган асбоб, масалан шкала горизонтга 600 бурчак билан ўрнатилиши керак.
— магнит ёки электр майдонидан химояланган,


А
— 0 дан + 350С гача ишлатишга мўлжалланган.



В

— - 300 дан + 400 градиус ҳароратгача ишлатишга


мўлжалланган.

Т

— тропик шароитларда ишлатишга мўлжалланган.


Ушбу талабларга мувофик ишлатилган асбоб мўлжалланган аниқликда электр катталикларни ўлчай олади.
8. Механикавий таъсирларга мустахкамлигига қараб синфи. Бунда қуйидаги белгилар ишлатилади:
ОП — кучайтирилган мустахкамликка эга асбоб,
ВН — вибрацияга бефарк,
ВП — тебранишларга чидамли,
ТН — силкинишга сезгир эмас,
ТП — юкланишга сезгир эмас.
Бу юқорида кўрсатиб ўтилган белгиларнинг деярли ҳаммаси электр ўлчов асбобларининг шкаласига тегишли белгилари билан кўринарли қилиб ёзиб қўйилади ва бу ёзув асбобнинг паспорти ҳисобланади.

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling