Синхрон машиналарни тузилиши.
Иккита асосий қисмдан иборат: 1) Қўзғалмас статор, 2) статор ичида айланувчи ротор.
1) Синхрон машиналар статори асинхрон машиналар статорига ўхшаш ва қуйидаги қисмлардан иборат: 1) Корпус; 2) пўлат варақларда шакл бериб тайёрланган цилиндрик ўзак, 3) ўзак ариқчаларига жойлаштирилган уч фазали чулғам.
Чулғамлар ўзаро 1200 га силжитиб жойлаштирилган. Синхрон машиналар ротори ротор билан бирга айланувчи доимий магнит майдони ҳосил қилувчи электромагнитга ўхшайди.
Роторлар аниқ қутбли ва аниқмас қутбли бўлади. Аниқ қутбли роторлар секин айланувчи машиналарда қўлланилади. Масалан, гидрогенераторларда. Уларда частотани камайтириш учун қутблар сони оширилади. Аниқмас қутбли роторлар катта тезлик билан айланувчи машиналарда ишлатилади. Уни механиқ хоссалари яхши. P = 1 да n =3000 айл/мин гача боради. Масалан, Волга ГЭС ида Р = 44 та қутбли ротор бор, Фарҳод ГЭС ида айланиш тезлиги 125 бўлган 24 та жуфт қутбли синхрон генератор, Волга ГЭС ида (Волгоград) 44 та жуфт қутбли генератор ишлатилади. Унинг айланиш тезлиги 68,2 га тенг. Сирдарё ГРЭС сида айланиш тезлиги 3000 бўлган генераторлар ишлатилди.
Роторга уйғотиш чулғамлари уланган бўлади. Чулғам махсус контакт ҳалқа ёрдамида доимий ток манбаига уланади. Бу синхрон машинанинг асинхрон машинадан асосий фарқидир.
Синхрон генераторнинг ишлаш принципи.
Синхрон генераторнинг ишлаш принципи электрмагнит индукция қонунига асосланган. Роторнинг уйғотиш чулғами статор ва ротор оралиғида қиймати ўзгарувчи магнит оқимини ҳосил қилади. Ротор айланганда оқим ҳам у билан бирга айланиб статор чулғамларини кесиб ўтади. Магнит оқимининг қутби алмашганда статор чўлғамларини кесиб ўтиувчи магнит индуксияси йўналиши ҳам ўзгаради. Натижада статор чулғамларида уч фазали ЭЮК индукцияланади. Бу ЭЮК нинг эффектив қиймати қуйидагича аниқланади.
бу ерда чулғам коэффициенти, синусоидал ЭЮК частотаси, - битта фаза чулғамлари ўрами сони, Р - қутблар сони, ротор қутбининг максимал магнит оқими.
Do'stlaringiz bilan baham: |