Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 1.61 Mb.
bet14/33
Sana20.09.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1682444
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   33
Bog'liq
1-kurs-Mutaxassislikka kirish

Ташкилий-бошқарув фаолиятда:
- педагогик ва ахборот технологиялардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш жараёнлари мониторинги ва сифатини баҳолаш механизмларини ишлаб чиқиш;
- атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги талабларига мос келиши борасида ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилиш;
- жамоада ижтимоий ва маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ва бошқариш; фикрлар ҳар хил бўлган шароитда тўғри қарор қабул қилиш;
- бажараётган фаолияти бўйича иш режасини тузиш, назорат қилиш ва амалга оширилган ишнинг натижаларини баҳолаш қобилиятларига эга бўлишии керак.




АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР
1-мавзу: Бошланғич таълим бакалаврларининг касбий фаолият турлари
Режа
1. Малака талаби – бошланғич синф ўқитувчисини касбий фаолиятга тайёрлашнинг ҳуқуқий-меъёрий асоси
2. Малака талабидан фойдаланиш ҳуқуқи
3. Таълим йўналиши бакалаврларининг касбий фаолият соҳалари
4. Таълим йўналиши битирувчиларининг касбий фаолият турлари
1-асосий саволнинг қисқача мазмуни.
Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш бакалавр таълим йўналишида таҳсил олиб, мазкур малака талаби асосида амалга ошириладиган ўқув режа ва фан дастурларининг назарий на амалий машғулотларини тўлиқ ўзлаштирган, якуний давлат аттестациясидан муваффақиятли ўтган шахсга «бакалавр» малака (даража)си ҳамда олий маълумот тўғрисидаги давлат намунасидаги расмий хужжат(лар) берилади.

Олий маълумотли бакалаврлар тайёрлаш жараёнида олий таълимнинг ушбу (5111700 - Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш таълим йўналиши бўйича) малака талаби ўқув режа ва фан дастурларининг ўзлаштирилишини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси худудидаги барча олий таълим муассасалари учун талаблар мажмуини ифодалайди.


Олий таълим муассасаси мазкур бакалавриат таълим йуналиши бўйича кадрлар тайёрлаш ваколатига эга бўлганда малака талаблари асосида ўкув режа ва фан дастурларини амалга ошириш ҳуқуқига эга деб ҳисобланади.

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling