1. Бакалавриат таълим йўналиши битирувчиларининг касбий фаолият соҳалари
2. Бошланғич синф ўқитувчисининг касбий компетентцияси даражасига қўйиладиган умумий талаблар
3. Бакалаврнинг касбий фаолиятига қўйиладиган малака талаблари
1-асосий саволнинг қисқача мазмуни.
Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш бакалавриат таълим йўналиши битирувчиларининг
касбий фаолият соҳалари:
таълим тизимида бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш йўналишида бошланғич синф ўқитувчиси лавозимларда ишлаш;
ижтимоий-гуманитар йўналишдаги илмий-тадқиқот ташкилотларда ходим бўлиб ишлаш;
нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотларида ҳамда бошқа муассасаларда ишлаш;
мутахассислиги доирасида педагогик фаолият билан боғлиқ комплекс масалалар мажмуасини қамраб олади.
Касбий фаолиятнинг объектлари:
Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш: узлуксиз таълимнинг қонун-қоидалари, оила, мактаб, маҳалла ҳамкорлигида
фойдалана олиш, ингеграциялашган таълимни амалга ошириши, соғлом авлодни шаклланитиришни билиш ва уни амалиётда қўллай олиш, таълим технологиясини билиши,
бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш ихтисослиги бўйича илмий-тадқиқот жараёнлари масалаларни камраб олади.
Бакалаврнинг касбий
фаолият турлари:
- педагогик;
- илмий-тадқиқот;
- маънавий-маърифий;
- ташкилий-бошқарув.
2-асосий саволнинг қисқача мазмуни.
Бакалаврнинг касбий фаолиятига қўйиладиган умумий талаблар:
- дунёкараш билан боғлиқ тизимли билимларга эга булиши; гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар асосларини, жорий давлат сиёсатининг
долзарб масалаларини билиши, ижтимоий муаммолар ва жараёнларни мустақил
таҳлил қила олиши;
- Ватан тарихини билиши, маънаний миллий ва умуминсоний кадриятлар масалалари юзасидан ўз фикрини баён қила олиши ва илмий асослай билиши, миллий нстиқлол ғоясига асослангаи фаол хаётий нуқтаи иазарга
эга бўлиши;
- табиат ва жамиятда кечаётган жараён ва ҳодисалар ҳақида яхлит тасаввурга эга бўлиши, табиат ва жамият ривожланиши ҳақидаги билимларни эгаллаши ҳамда улардан замонавий илмий асосларда ҳаётда ва ўз
касб фаолиятида фойдалана билиши;
- инсоннинг бошқа инсонга, жамиятга ва атроф муҳитга муносабатини белгиловчи ҳуқуқий ҳамда маънавий мезонларни билиши, касб фаолиятида уларни
ҳисобга ола билиши;
- ахборот йиғиш, сақлаш, кайта ишлаш ва улардан фойдаланиш усулларини эгаллаган бўлиши, ўз касб фаолиятида мустақил асосланган
қарорлар қабул қила олиши;
- тегишли бакалавриат йўналиши бўйича рақоботбардош умумкасбий
тайёргарликка эга бўлиши;
- янги билимларни мустақил
эгаллай билиши, ўз устида ишлаши ва меҳнат фаолиятини илмий асосда
ташкил қила олиши;
- соғлом турмуш тарзи ва унга амал қилиш зарурияти тўғрисида илмий тассаввур ҳамда эътиқодга, ўзини жисмоний чиниқтириш
уқув ва кўникмаларига эга бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: