ВОҚИФ ҚИЛИШ – боланинг жинсий зўрланганлиги ҳақида айтиши ёки бошқа йўл билан маълум қилиши.
ВОЯГА ЕТГАН ШАХСЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИ – жамоат ишчилари томонидан ташкил этилган бўлиб, зулм хавфи туфайли вояга етганларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва ҳимоя қилиш тизими.
ВОЯГА ЕТГАН ШАХСЛАРНИ ЎҚИТИШ МАРКАЗИ – бу ўзлаштириш муаммоларига эга бўлган одамлар учун, одатда, меҳнат ва ҳаётий малакаларни ишлаб чиқиш бўйича ўша жойнинг ўзида тренинг кўринишида кундузги хизмат кўрсатишдир.
БАҲОЛАШ – шахс ёки оила ва муҳитни ўрганиш орқали уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш. Бу ижтимоий соҳа вакилларининг тўлиқ профессионал фаолиятларидан бўлиб, гўё тиббиёт ёки психиатрлар каби ташҳис қўйишлари керак бўлади.
БАҲОЛАШ МАРКАЗИ – резидентал муассаса бўлиб, баҳолаш мақсадида хизматдан фойдаланувчилар маълум вақт мобайнида ушбу марказга жойлаштириладилар. Баҳолаш асосан оила муносабатлари, тарбия, хатти-ҳаракатлар, ота-оналик малакалари ва таҳдидлар каби омилларни ўз ичига олади.
БЕВОСИТА ТЎЛОВ – маҳаллий ҳокимият томонидан мунтазам тўлов бўлиб, ижтимоий ғамхўрлик хизматларига мухтож деб бахоланган шахслрга тақдим қилинаётган хизматларни харид қилиш учун берилади.
БЕПУЛ РЕЦЕПТЛАР – турли хил мўлжалланган гуруҳлар учун рецепт бўйича дориларнинг бепул берилиши.
БЕПУЛ ҲАМШИРАЛИК ХИЗМАТИ – бу 1999 йилдаги ҳамширалик хизматини барча жабҳаларда бепул қилиш учун Роял Комиссиясининг Катта ёшгача Узоқ Муддатли Ғамхўрлиги томонидан берилган тавсияноманинг натижасидир.
БИРИНЧИ ЁРДАМЧИ – шахсиниг асосий вазифаси бошқа одамга ёрдам беришдан иборат бўлиб, ўз ҳаётида кўп ҳолларда ноқулайликлар учрайди. Ёрдамга муҳтож бўлган одам, одатда, жисмоний жиҳатдан камчиликларга эга бўлиши, психик хасталикка чалинган бўлиши ёки Камчиликка эга бўлиши, ёки касал ёки қарилиги сабабли кучсизланиб қолган бўлиши мумкин.
БИРЛАШГАН ГУРУҲ – ижтимоий ишчилардан иборат гуруҳ бўлиб, маълум давр ичида ижтимоий иш агентлигига доир муаммоларни ечади ва улар билан ишлайди.
БИХЕЙВИОРИЗМ – инсон ривожи ва фаолиятини тушунтириш учун назарий ёндошув бўлиб, бу ёндошувнинг асосий ишончи ахлоқ – бу ўрганиш натижасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |